Ҳужжат 29.09.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;
Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ.
Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
давлат сири билан боғлиқ объектларнинг бирламчи рухсат бериш ҳужжатларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказишдан тортиб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча қурилиш жараёнлари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП иштирокисиз тўғридан-тўғри қурилиш органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
бир ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» билан интеграция қилинишини таъминласин;
2022 йил 1 декабрга қадар қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентлари билан белгиланган тартибларнинг қўлланилиши натижаларига кўра уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 апрель,
200-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси — бино ва иншоот фасадига киритиладиган ўзгартиришларнинг якуний натижаси тўғрисида тўлиқ тасаввур берувчи бино ва иншоот фасадининг рангли тасвирдаги архитектуравий чизмаси.
3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.
Бино ва иншоотнинг, якка тартибдаги уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш бўйича агар бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидан қатъи назар келишиш талаб этилади.
Якка тартибдаги уй-жойлар, туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган шаҳарчаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ҳамда аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.
Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.
Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиргандан сўнг объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.
4. Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини келишмасдан туриб бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартириш тақиқланади.
5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиботини амалга оширишда бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашув электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
7. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчилар бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси электрон кўринишда илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг банк ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
15. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш келишилганлиги ҳақида хулоса беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини ваколатли органнинг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Ваколатли орган аризани кўриб чиқиши давомида, заруратга кўра, кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли орган жойига бориб бино ва иншоотни ўрганиб чиқиши бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмлари ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудуд ва улар яқинидаги бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.
Ўрганиш давомида бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилганини (лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан ва тегишли тартибда экспертизадан ўтказмасдан туриб қурилганини, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузган ҳолда қуриш ва реконструкция қилингани) аниқлаш мақсадида, бино ва иншоотни текширувдан ўтказиш ҳамда ариза берувчи сўровномасида, шунингдек, бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасида берилган маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослаш амалга оширилади.
16. Қуйидагилар бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
лойиҳада бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдони ўзгарганлиги;
бино ва иншоотнинг авария ҳолатида эканлиги;
бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
лойиҳа тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилмаганлиги;
бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгариши назарда тутилганлиги;
бино ва иншоот фасади эскиз лойиҳасининг қонунчилик талабларига, шу жумладан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мос келмаслиги;
ваколатли органга ариза берувчи томонидан объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;
тақиқда турган объектлар;
бино ва иншоотларни улушдорларидан бирининг розилиги бўлмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37, 38-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
17. Ариза берувчи бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф қилинган тақдирда, такроран келишиш сўровнома такроран тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди. Олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
18. Ваколатли орган бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишган куннинг ўзида QR-код қўйилган бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш келишилганлиги ҳақидаги хулосани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Давлат хизматлари маркази хулоса олинганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хулосани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
20. Хулоса бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси келишилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
21. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
22. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
23. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

1. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

Ўз хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

Мурожаат қилганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

Автоматик равишда


3-босқич

Ваколатли орган

1. Жойига бориб бино ва иншоот мақсадидан келиб чиққан ҳолда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқиш.

2. Хулосани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.

3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли хулосани юбориш.

5 иш куни мобайнида


4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчининг электрон манзилига хулосани жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва хулосани бериш.

Реал вақт режимида

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

1. Бино ва иншоотнинг кадастр рақами

2. Бино ва иншоотнинг манзили

IV. Сўровномага илова:

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси

Кейинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламент қоидалари Ўзбекистон Республикасининг мақсадли дастурларига киритилган объектлар, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилиш-монтаж ишларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
капитал бино ва иншоот — объект барпо этилиши учун ер участкасига мулк, ижара ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, зарур рухсат берувчи ҳужжатлари олинган ҳамда муқим муҳандислик коммуникациялари ўтказилган (зарур бўлганда), шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда махсус мослаштирилган (чуқурлаштирилган ва бошқа ҳолатдаги) пойдеворларга ўрнатилган қурилиш тизими;
вақтинчалик қурилмалар — объектлар қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган, дала ишлари (геодезия, қишлоқ ҳўжалиги, ўрмончилик, балиқ кўпайтириш ва бошқалар) бажариладиган мавсумий савдо, умумий овқатланиш, ўқитиш ва бошқа жараёнлар даврида махсус барпо этиладиган ёки мослаштириладиган ҳамда улардан фойдаланиш зарурати бўлмаганда бартараф этиш (бузиш) имконияти мавжуд бўлган капитал ҳисобланмаган ишлаб чиқариш, омбор сифатида ишлатиладиган бино ва иншоотлар;
енгил турдаги қурилмалар — енгил конструкциялардан иборат, ҳар томонлама ёпиқ ёки бир қисми очиқ, 0,5 метрдан чуқур бўлмаган ҳолатда тошдан ёки ғиштдан терилган пойдеворларга эга, тўлиқ ечиб олиш (доналаб ўпириб олиш) ва кўчириш имконияти мавжуд объектлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
магистрал кўчалар — аҳоли пунктининг маъмурий марказини бошқа функционал зоналари билан боғловчи, шунингдек, унинг ҳудудида умумий фойдаланишдаги транспорт ва бошқа транспорт воситалари ҳамда пиёдалар серқатнов бўлган асосий кўчалар;
қайта қуриш — объектдаги бино ва иншоотларни тўлиқ ёки қисман бузиб ташлаб, уларнинг ихтисослашишини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда янгиларини қуриш;
ихтисослашишини ўзгартириш — бино ва иншоотларни ёки алоҳида хоналарни, шу жумладан, қурилиши якунланмаганларини уларнинг дастлабки лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадли йўналишининг реконструкция қилинган ва реконструкция қилинмаган ўзгариши;
қўшимча қурилиш — юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларининг олдин қурилган бино ва иншоотлардан бўш қисмида уларга туташган ҳолда ва (ёки) алоҳида турадиган янги бино ва иншоотларнинг барпо этилиши;
реконструкция қилиш — бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар ҳамда кўп квартирали уйдаги жойни қайта режалаштириш мажмуи;
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар.
4. Рухсатнома 2 йил муддатга берилади, агарда рухсатнома талаблари 2 йил муддатда бажарилмаса буюртмачининг сўровига асосан рухсатнома берган орган томонидан қайтадан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидаги ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди:
биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтариб турувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштириш (кўп квартирали уйдаги жойларни қайта режалаштириш бундан мустасно);
пойдевор майдонини ўзгартирмасдан енгил турдаги қурилмалар ва вақтинчалик қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш.
Бунда лойиҳа ҳужжатлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан (архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқмасдан) келишилади. Объектни фойдаланишга қабул қилиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Рухсатнома туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан берилади.
Ваколатли орган томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш (реконструкция қилмасдан) учун рухсатнома расмийлаштирилганда ариза берувчининг сўровига кўра кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рухсатнома Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон тарзда юборилади (объектнинг муайян қисми тоифасини ўзгартириш бундан мустасно).
Бунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг автоматик равишда:
давлат солиқ инспекциясига — объектнинг тоифаси ўзгарганлиги ҳақида солиқ ҳисобини юритиш учун;
муҳандислик-коммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларга — истеъмолчи билан тўғри ҳисоб-китоб қилиниши учун юборилади.
Рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчининг ихтиёрига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун автоматик тарзда буюртма берилиши мумкин.
Магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган бино ва иншоот, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар фасадларини реконструкция қилиш ва уларни қайта қуриш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.
Кўп қаватли турар жойнинг биринчи қаватини нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни кўп қаватли турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг тегишли ижобий хулосалари талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасидаги ахборот алмашув ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
9. Рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Рухсатнома талаблари ва шартлари
10. Қуйидагилар рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланади:
а) турар жойни нотурар жойга ўтказишда:
турар жой авария ҳолатида эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
турар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу турар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нотурар жойга ўтказилаётган турар жой биринчи қаватда жойлашганлиги (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно);
қонунчилик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига зид равишда бинолар конструкциясига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритмаслик;
объектда эвакуация чиқишларининг сони ва жойлашишининг ўзгармаслиги;
турар жой аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондига кирмаслиги;
алоҳида кириш жойини яратиш имкони мавжуд бўлиши;
кўзланган фаолият тури Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловасига (кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштиришга рухсат берилган фаолият турлари рўйхати) мувофиқ фаолият турларига зид бўлмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) нотурар жойни турар жойга ўтказишда:
бино ва иншоотлар аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига мансуб ерлардаги турар жой зоналарида жойлашганлиги;
нотурар жой авария ҳолатида эмаслиги;
турар жойга ўтказилаётган хона бино ертўласи ёки ярим ертўласида жойлашмаганлиги;
турар жойга ўтказилаётган хона қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида жойлашмаганлиги;
турар жойга ўтказилаётган хонани тўғридан-тўғри бошидан охиригача ёки бурчагидан шамоллатишни ташкил этиш имкониятининг мавжудлиги, шунингдек, ёндош турар жой ёки нотурар жойлардан тўлиқ изоляцияланганлиги;
хоналар шифтининг (максимум, минимум) баландлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ эканлиги;
нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги;
зарур санитария-гигиеник узеллар яратиш учун хоналарни мослаштириш имкониятининг мавжудлиги;
марказлаштирилган канализация мавжуд бўлмаган ҳолларда хонага бириктириладиган ер участкасининг майдони турар жой хонасидан, шунингдек, бириктириладиган ер участкасига туташ бўлган бошқа мулкдорларга тегишли турар жойлардан оқова сув ва ҳожатхона учун мўлжалланган ўралардан санитария нормаларига мувофиқ масофада жойлашганлиги;
жой муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ирригация иншоотлари, дарё ва сув ҳавзалари, ишлаб чиқариш объектлари, қабристонлар муҳофаза зоналари, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш учун заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш зоналари ҳудудида жойлашмаганлиги;
хонанинг мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланмаганлиги;
шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ турар жой биноларини жойлаштириш учун мўлжалланмаган зоналарда жойлашмаганлиги;
хонанинг бозорлар ва бошқа савдо марказларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлашмаганлиги;
тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш объекти, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар, рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган портловчи, ёнувчи ва кимёвий воситалар сақлаш омборхоналари, ангарлар, киоскалар, бостирма тоифасидаги объект эмаслиги;
ижтимоий соҳа объектларида ва унга тегишли ер майдонларида жойлашмаганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) кўп квартирали уйларни қайта режалаштириш ва реконструкция қилишда қўшниларнинг ёки бошқа учинчи шахсларнинг умумий мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилмаслиги ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар юзага келмаслиги;
г) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги.
3-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Рухсатнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
12. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш назарда тутилганда сўровномага турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг (агар мавжуд бўлса) нотариал тасдиқланган ёзма розилиги илова қилинади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
17. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома ваколатли органга автоматик тарзда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ваколатли органга сўровнома тушганидан сўнг етти иш куни мобайнида объектни жойига бориб бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш имкониятлари мавжудлигини ўрганади ва QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Ваколатли орган томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.
Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида заруратга кўра кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириши талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.
Агарда, Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали объектнинг кадастр ҳужжатлари тўғрисидаги зарурий маълумотларни олишни имкони бўлмаган (маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда) тақдирда, ариза ваколатли орган томонидан ҳудудий кадастрлар палатасининг объект тўғрисида тақдим этадиган ёзма маълумотномаси асосида кўриб чиқилади.
Ариза берувчи ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратиб бериши талаб этилади.
Ваколатли органнинг объектни жойига бориб ўрганиб чиқиши бутун бино ва иншоотни ёки уларнинг қисмларини ва уларга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, уларга туташ ҳудудни ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.
Ваколатли орган ўрганиш давомида бино ва иншоот ўзбошимчалик билан қурилмалигини аниқлаш учун бино ва иншоотни текширувдан ўтказади, ариза берувчининг сўровномасидаги ва кадастр ҳужжатларидаги маълумотларни бино ва иншоотнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослайди.
Шунингдек, объектда қуйидагилар ўрганилади:
қурилиши режалаштирилаётган объект бош режага мувофиқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик ҳужжатларисиз амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари мавжудлиги;
муҳандислик тармоқлари ёки муҳофаза зоналарида объектни жойлаштириш режалаштирилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилаётган объект учун шаҳарсозлик талаблари бўйича ер майдони етарли эканлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш режалаштирилаётган объект ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган зоналаштиришга мувофиқ жойлашганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилиши режалаштирилаётган объект учун ажратилган ер майдони низоли бўлган тақдирда, мазкур низо мазмунан ҳал этилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд органининг қарори ёхуд низолашувчи тарафларнинг ёзма равишда расмийлаштирилиб тасдиқланган келишув битими мавжудлиги;
санитария қоидалари ва нормаларига мос эканлиги;
қўшимча бино ва иншоотларни қуриш режалаштирилаётган ўз ҳудудида кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлган тақдирда қуриш учун экология органларининг тегишли ижобий хулосаси мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Қуйидагилар ваколатли орган томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланмаганлиги;
мазкур Маъмурий регламентнинг 10, 18 ва 21-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
бино ва иншоотнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
объектни ўрганиш учун ваколатли органга имконият яратилмаганлиги;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилганлиги (ваколатли органнинг розилик хати тақдим этилиши бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
лойиҳалаштириш назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари рухсатнома олгунга қадар ўзбошимчалик билан бошланган бўлса;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги.
Бунда ер участкаси ёки бино ва иншоотнинг бири давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, рад этиш тақиқланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
20. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этиб рухсатнома олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома сўровнома такроран берилгандан сўнг ваколатли орган томонидан беш иш кунидан ошмаган муддатда берилади.
Рухсатномани бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Рухсатномани олиш учун қайта мурожаат рад этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда кўриб чиқилади.
21. Турар жой зоналарида жойлашган объектлардаги бино ва иншоотларни ёки улардаги алоҳида хоналарни қуйидаги фаолият турлари учун ихтисослаштиришга рухсатнома бериш тақиқланади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан Объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ келтирилган II тоифанинг 19.1, 22.2, 44.2, 44.3, 45.4 ва 45.5-бандларида қайд этилган ҳамда III-IV тоифаларга мансуб объект турларига;
оммавий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган ҳамда 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш жойларини ташкил этиш, кино ва видеофильмлар намойиш қилиш, концерт ҳамда кўнгилочар аттракционларни ташкил этишга мўлжалланган фаолият турлари.
Қуйидаги фаолият турларига мансуб объектлар бундан мустасно (ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган объектлар таркибида бўлмаслик шарти билан):
соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;
дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;
юлдузлик даражасидан (тоифасидан) қатъи назар, меҳмонхона хўжалиги объектлари;
маданий-маърифий муассасалар объектлари;
жамоат бинолари ва маъмурий бинолар;
таълим муассасалари объектлари;
илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг йил бўйи фаолият юритадиган объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва шу кабилар;
сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;
почтамптлар, телеграфлар, саралаш узеллари;
алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари;
қаватлар сонидан қатъи назар, кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллалар ҳудудида фақат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган ҳолатларда жойлаштирилади);
ушбу банднинг учинчи хатбошисида қайд этилганлардан ташқари умумий овқатланиш шохобчалари, шу жумладан, ресторанлар;
савдо шохобчалари, шу жумладан, супермаркет, йирик кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган дўконлар, савдо уйлари;
ёпиқ сув ҳавзалари ва сув ҳавзали жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари;
иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;
кўп қаватли ер ости ва ер усти автотураргоҳлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Турар жой зоналарида жойлашган бино ва иншоотни ихтисослашишини ўзгартирмасдан бино ва иншоотни реконструкция қилиш, қайта қуриш ва ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуришга рухсатнома беришга йўл қўйилади.
23. Турар жой зонасида якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ўз ер участкасида ёки мавжуд бино ва иншоотни бузиб, унинг ўрнида кўп квартирали уй қуриш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.
24. Нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) кўп квартирали турар жой ёки ётоқхона сифатида ишлатиладиган турар жойга ваколатли органнинг нотурар жой хоналарини (ёки уларнинг бир қисмини) турар жой тоифасига ўзгартириш учун берадиган рухсатномасида ёндош бинолардаги ёнғинга қарши ва санитария масофалари, кириш йўллари, пиёдалар учун йўлаклар, автомобиллар тўхтаб туриш майдончалари, спорт ва болалар майдончалари, ахлат йиғгичлар ва ювилган кийимларни қуритиш майдончалари ҳисобга олинган ҳолда кўп квартирали турар жойлар ёки ётоқхонага хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ер участкасининг майдони кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ваколатли орган рухсатномани у расмийлаштирилган кунда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Турар жойни нотурар жой сифатида ихтисослаштиришга рухсатномани расмийлаштиришда ариза берувчи томонидан реконструкция қилиш ишларида ва муҳандислик тармоқлари юклама ҳажмини ўзгартириш талаб этилганда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу рухсатномада архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилиши, реконструкцияси тугалланган бино ва иншоотларни нотурар жойга кадастр паспортини қайта шакллантириш, фойдаланишга қабул қилиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида талаблар кўрсатилади.
Турар жойни нотурар жойга ёки нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартиришда бинони реконструкция қилиш назарда тутилмаса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради.
27. Нотурар жойни турар жойга ихтисослашишини ўзгартиришга рухсатномани расмийлаштиришда ваколатли орган томонидан реконструкция қилиш зарурати мавжудлиги аниқланса, ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилади.
Ушбу рухсатномада уй-жойни реконструкция қиладиган уй-жой мулкдорларига якка тартибда уй-жойни (кўп квартирали уйлардаги квартиралар) реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва реконструкцияси ишлари якунланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида талаблар кўрсатилади.
28. Капитал бино ва иншоотларнинг, шунингдек, алоҳида хоналарнинг ихтисослашишини ўзгартиришга ўзига тегишли ер участкасида қўшимча капитал бино ва иншоотларни қуришга, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилишга ҳамда уларни тўлиқ ёки қисман бузган ҳолда ўрнида янги бино ва иншоотни қуриш учун рухсатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.
Агар рухсатномада объектни реконструкция қилмасдан фақат ихтисослашишини ўзгартириш кўрсатилган бўлса, бу кадастр органларининг ҳудудий филиаллари томонидан белгиланган тартибда кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади ҳамда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
29. Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва (ёки) ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга рухсатномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якунловчи қоидалар
30. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
31. Рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
32. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
33. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
34. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

Ўз хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

Мурожаат қилганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

Автоматик равишда

3-босқич

Ваколатли орган

1. Объект жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2. Рухсатномани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.

3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли рухсатномани юбориш.

етти иш куни мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчининг электрон манзилига рухсатномани жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор қилиш ва рухсатномани бериш.

Реал вақт режимида

Кейинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(тартиб рақами)

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс — ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Юридик шахс — ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

1. Тўлиқ номи

2. Телефон рақами

3. СТИР

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Объект ҳақида маълумот:

1. Кадастр рақами

2. Объект жойлашган манзил

а) Турар жойдан нотурар жойга ўтказиш бўйича:

тўлиқ

қисман

Бино ва иншоотнинг нотурар жойга ўтиши

реконструкция қилиб

реконструкция қилмасдан

Фаолият тури

Бино ва иншоотнинг рақами, литери

Нотурар жойга ўтадиган бино ва иншоотнинг умумий майдони

Илова

турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги

(агар мавжуд бўлса)

б) Нотурар жойдан турар жойга ўтказиш бўйича

тўлиқ

қисман

Бино ва иншоотнинг рақами, литери

Турар жойга ўтказиладиган бино ва иншоотнинг умумий майдони

в) Объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш
ва реконструкция қилишнинг асосий мазмуни

г) Рухсатнома расмийлаштирилганда архитектура-режалаштириш топшириғига буюртма берилсинми?

ҳа

йўқ

3. Кўчмас мулк тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилган бўлса, ваколатли органнинг розилик хати илова қилинади.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

5-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

6-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
3-ИЛОВА
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилотлари (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан берилган сўровномага асосан шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда — АРТ) ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламент шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга асосан барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш учун АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этишга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар учун АРТни ишлаб чиқиш учун бевосита тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва лойиҳа ҳужжатини келишишда АРТни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш талаб этилмайди (икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. АРТ лойиҳаолди ҳужжат бўлиб, ер участкаси ёки бино ва иншоотга мулк ҳуқуқини тасдиқламайди ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланмайди.
АРТ тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан, давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорларидан, шу жумладан, тарихий ва маданий обидаларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаб ва шартларини ҳамда объектни аниқ ер участкасида жойлаштиришда учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи ўзига хос шаҳарсозлик ва архитектуравий шартлар ҳамда объектни лойиҳалаштириш ва қуришнинг алоҳида шароитлари мажмуасидан иборат ҳужжат ҳисобланиб, унинг асосида объект қурилиши (реконструкцияси) учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
АРТ бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни ҳамда муҳандислик-коммуникация трассаларига ва муҳандислик тармоқлари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
4. АРТ ишлаб чиқилмасдан лойиҳа ҳужжатларини келишиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ваколатли орган АРТни ишлаб чиқади ва тақдим этади.
6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
7. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчи АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
АРТни учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бири илова қилинади:
тегишли равишда туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг бино ва иншоотни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуришга рухсатномаси;
«E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори.
Объектда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига (эҳтиёжга кўра электр, газ, сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари) уланиш нуқталари ва уларга объектдан уланиш трассалари ўтказилиши зарурати мавжуд бўлса, техник шартлар сўровномага илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Ариза берувчи АРТ бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида АРТни олиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ва инвойсда кўрсатилган суммани ўз вақтида тўланмаслиги.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.
16. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган ҳисоб-фактурани (кейинги ўринларда — инвойс) юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.
17. Ваколатли орган заруратга кўра, объектни жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек, реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади.
Объектни ўрганиб чиқиш объект ёки унинг қисмлари ва унга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, унга туташ ҳудудлар ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат хизматлари маркази инвойс тушганидан бошлаб реал вақт режимида бу ҳақида ариза берувчини электрон хабардор қилади.
Ариза берувчи инвойс келиб тушгандан сўнг бир ой мобайнида инвойсда кўрсатилган суммани тўлайди.
Инвойсда кўрсатилган сумма тўланганлиги электрон тарзда тасдиқланади.
19. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиши давомида заруратга кўра, кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. АРТни ишлаб чиқиш қиймати ва муддатлари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
АРТни ишлаб чиқиш муддати АРТни ишлаб чиқиш тўлови келиб тушгандан сўнг ҳисобланади.
21. Инвойс юборишни рад этиш учун сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққоний эмаслиги, шу жумладан, ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлиги ёки бекор қилинганлиги асос бўлади.
Инвойсни юборишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
22. Инвойсда кўрсатилган тўлов белгиланган муддатда амалга оширилгандан сўнг ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ АРТ ишлаб чиқади.
Бунда сўровномага техник шартлар илова қилинган тақдирда, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларида баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг уланиш нуқталаригача ўтказиладиган трассалари белгиланади.
QR-код қўйилган АРТ электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. АРТ расмийлаштирилган куни ваколатли орган Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига АРТни электрон шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари маркази АРТ тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга АРТни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
25. АРТ расмийлаштирилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
26. АРТни ишлаб чиқишдан тушган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
27. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
28. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
29. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

1. АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига ёки давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

Реал вақт режимида


3-босқич

Ваколатли орган

1. Сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш.

2. Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойсни юбориш.

3 иш куни мобайнида


4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Инвойс олинганлиги ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилиш.

Реал вақт режимида


5-босқич

Ариза берувчи

Инвойсда қайд этилган тўловни амалга ошириш.

Бир ой мобайнида


6-босқич

Ваколатли орган

1. АРТни ишлаб чиқиш, электрон шаклда расмийлаштириш ва ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаш.

10 иш куни

2. АРТни давлат хизматлари марказига юбориш ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юбориш.

Реал вақт режимида


7-босқич

Давлат хизматлари маркази

АРТни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш.

Ариза берувчининг электрон манзилига АРТни жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва АРТни бериш.

Реал вақт режимида

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. Телефон рақами

3. СТИР

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Объект ҳақида маълумот:

1. Объектнинг кадастр рақами

2. Объект жойлашган манзил

3. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишнинг мақсади

Турар жойни нотурар жойга ўзгартириш

Объектни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотни қуриш

4. Қайта расмийлаштириш

IV. Илова қилинадиган ҳужжат (қуйида кўрсатилган ҳужжатлардан бири илова қилинади):

а) туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг рухсатномаси;

б) «E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;

в) йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори;

г) техник шартлар (муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжи бўлганда).

Кейинги таҳрирга қаранг.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқиш
МУДДАТИ ВА ҚИЙМАТИ

Т/р

Қурилаётган объектларнинг турига қараб АРТни ишлаб чиқиш

Муддати

Қиймати

(базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Объект (бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида)

10 иш куни

4

2.

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш

8 иш куни

3,5

3.

Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун

5 иш куни

1,0

Изоҳ.
а) объектнинг жойлашган жойига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда кўрсаткичларга қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
қишлоқ аҳоли пунктларида — 0,7;
туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳарчаларда — 0,8;
туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 0,9;
Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — 1,0;
б) қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;
в) АРТ қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда;
объектнинг фаолият тури, ҳажми ва бошқа хусусиятлари ўзгарганда;
қурилиш объекти қурилиш давомида бегоналаштирилганда;
АРТни қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг АРТ бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
бунда йиғим миқдори ушбу Регламентнинг 12-банди талаблари асосида тақсимланади;
АРТни қайта расмийлаштиришда АРТ ишлаб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
г) ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланилади;
д) АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш қисмларини алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нарх 0,6 коэффициент қўлланилади.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА

Ҳужжат тузилган сана: __________ Ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.: ___________

Ариза рақами: _________

АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИ
20__ йил «___» _______ ____-сон

Лойиҳавий бино (иншоот) тури: _______________

Лойиҳавий бино (иншоот)нинг манзили: _____________________

Лойиҳавий бино (иншоот)нинг буюртмачиси: __________________________

Архитектура-режалаштириш топшириғи фақат лойиҳалаштириш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашга асос бўла олмайди.

Қурилиш бош бошқармасининг манзили ва телефон рақамлари: _______________

Т/р

Архитектура-режалаштириш топшириғи таркиби

Мазмуни

1.

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг 20 ___ йил _____ даги 00-0/0000-сон рухсатномаси, «E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома ёки йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорлари.

2.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг жойлашиши ва бош режада тутган ўрни

а) объект манзили (манзили бўлмаган ҳолатда объект ҳудудига туташган ёки яқин масофада жойлашган бино ёки иншоот)______;

б) объект жойлашган ҳудуд қайси зонага мансублиги (аҳоли пунктининг амалдаги ёки аввалги бош режасига асосан) ______________;

в) объект жойлашган ҳудуд муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги / таъминланмаганлиги ____________________.

3.

Лойиҳалаштириладиган объект ҳудудининг табиий-иқлим кўрсаткичлари

Лойиҳалаштирилаётган объектнинг ер участкаси ________иқлим ҳудудида жойлашган.

Ҳаво ҳарорати:

ўртача йиллик _______________

энг баланд ҳарорат ____________

энг паст ҳарорат ______________

июнь — август ойларида _____________

декабрь — февраль ойларида _______________

4.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг геологик ва топографик жиҳатдан ўрганилганлиги

Ҳолатни ўрганиш учун тегишли лицензияга эга ташкилотга 1:500 нисбатдаги топохарита ишлаб чиқиш учун буюртма бериш.

5.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг чегаралари ҳамда унга туташ объектлар ёки ер участкалари тўғрисида маълумот

Лойиҳалаштириш учун танланган ер майдони қуйидагича чегараланган:

Шимол томондан — м _________________ билан чегараланган;

Жануб томондан — м __________________ билан чегараланган;

Шарқ томондан — м __________________ билан чегараланган;

Ғарб томондан — м __________________ билан чегараланган.

6.

Қизил чизиқлар ва белгилар

Объект ер участкасининг тасдиқланган чегарадан чиқмасдан, қурилиш чизиқларига амал қилган ҳолда лойиҳа ишларини олиб борилиши таъминлаш.

7.

Архитектура талаблари

Лойиҳани ишлаб чиқишда:

а) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилиш;

б) аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ва унинг тегишли қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасига қатъий риоя этиб, объект атрофидаги мавжуд биноларга боғланган ҳолда ягона архитектура кўринишини ташкил этиш лозимлигини инобатга олиш;

в) объектни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлашдан олдин айрим ҳолатларда (буюртмачининг талабига биноан ёки ташқи кўринишидан авария ҳолатининг аломатлари мавжуд бўлганда) тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг объектнинг ҳолати бўйича хулосасини олиш;

г) ушбу АРТга мувофиқ буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, алоҳида муҳим объектлар бўйича вилоят қурилиш бош бошқармаси билан келишилган лойиҳа топшириқларига, 1:500 нисбатдаги топохаритадаги тасдиқланган чегараларга амал қилиш;

д) объектнинг 1:500 нисбатдаги бош режасини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилоти томонидан ихтисоси ўзгараётган ва реконструкция қилинаётган бино жойлаштирилган ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари акс эттирилган, объектга кириш-чиқиш йўллари ва автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилиши назарда тутиш;

е) объектнинг баландлиги ____ қаватдан кам бўлмасин ёки ____ қаватдан ошмасин (аҳоли пункти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда қуриш лойиҳалари мавжуд ҳолларда тўлдирилади);

ж) объектда қуйидаги кичик архитектура шакллари ўрнатилиши назарда тутилади:

__________________________________________

__________________________________________

8.

Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасида мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ёки фойдаланиш бўйича таклифлар

Лойиҳачининг лойиҳа топшириғига мувофиқ:

а) қурилиш учун ажратилган ер участкасида бузилишга тушадиган бино ва иншоотларга аниқлик киритиш;

б) қурилиш учун ажратилган ер участкасида мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

9.

Объектни босқичма-босқич қуриш

Қурилишнинг мураккаблигига ва буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳа топшириғига мувофиқ қурилишни босқичма-босқич олиб бориш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари назарда тутиш.

10.

Ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

Лойиҳанинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида қуйидагилар инобатга олинади:

а) объект жойлашадиган ҳудудда иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экиш;

б) тегишли ҳудудлари кўкаламзорлаштирилганлиги;

в) ландшафт архитектурасининг ечимларидан фойдаланган ҳолда дарахтларнинг қандай шаклларда бўлиши;

г) мавжуд кўп йиллик дарахтларнинг сақланиб қолиши.

11.

Санитария-гигиена талаблари

а) лойиҳалаштиришда санитария-гигиена талабларига риоя этиш;

б) лойиҳалаштириш жараёнида қурилиш материаллари турларини белгилашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақиқланмаган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши шартлиги кўзда тутиш;

в) объект қурилиши учун танланган ер майдонидан оқиб ўтувчи канал ёки ариқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳадаги сув йўналиши ҳамда сувнинг муҳофаза зоналарини сақлаш ва қирғоқларни ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлари лойиҳалаштириш жараёнида инобатга олиш.

12.

Ёнғиндан сақланиш талаблари

Объект «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» ШНҚ 2.01.02-04 га асосан лойиҳалаштириш.

13.

Экология талаблари

Лойиҳалаштиришда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилиш.

14.

Лойиҳани келишиш

Лойиҳани АРТга мувофиқлиги юзасидан ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги идоралар билан келишилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан — тарихий зоналарда, шу жумладан, маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳалари;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан — икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

в) туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан — икки қаватгача (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан кам бўлган бино ва иншоотларни ҳамда якка тартибдаги уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

Келишиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF ёки JPEG форматда бўлиши керак.

15.

Алоҳида талаблар

Лойиҳани келишиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ёки улар ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик Кенгашлари ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан берилган тавсиялар ва экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш.

Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ:

қурилиш жараёнида белгиланган тартибда лойиҳа ташкилоти томонидан объектда муаллифлик назоратини олиб боришни таъминлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;

давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш.

Муҳандислик тармоқларига уланиш шартлари:

16.

Ичимлик сув тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

17.

Оқова сув тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

18.

Электр энергияси тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

19.

Табиий газ тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

20.

Алоқа тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

21.

Иссиқлик тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

22.

Дренаж тармоғи

Талаблар- ________________ (техник шартда кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб тўлдирилади)

23.

Объектни муҳандислик тармоқларига улаш бўйича буюртмачи ва лойиҳа ташкилотига қўйиладиган талаблар

Объектни муҳандислик тармоқларига улаш тартиб-таомилларини белгиловчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш.

Объектга уланадиган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари унга чегарадош ўзга ер участкасидан ўтказиладиган ҳолатларда муҳандислик тармоқларининг трассалари ушбу ер участкалари эгалари билан келишиш.

Объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари кўчирилиши (зарурат бўлганда) лойиҳада инобатга олиш.

Объектга уланадиган ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизишда кўчаларни кесиб ўтишни мутасадди ташкилотлар билан келишиш.

24.

АРТнинг амал қилиш муддати

Ушбу АРТ берилган санадан бошлаб икки йил давомида амал қилади.

Объект жойлашуви ва муҳандислик тармоқларига уланиш

СХЕМАСИ

Объект жойлашган жой ва муҳандислик тармоқлари кўрсатилган схема.

АРТ бўлими бошлиғи:


______________________________

Ф.И.О.

АРТ бўлими мутахассиси:


______________________________

Ф.И.О.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
4-ИЛОВА
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг буюртмасига (шартномага) мувофиқ лойиҳа ташкилотлари (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан берилган сўровномага асосан ер майдони ҳажмидан қатъи назар, барча турдаги бинолар, иншоотлар, якка тартибдаги уй-жойлар, кўп квартирали уйлар, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимлари, гидротехника иншоотлари ва бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини (кейинги ўринларда — лойиҳа-смета ҳужжатлари) кўриб чиқиш ва келишиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни мукаммал таъмирлашга нисбатан қўлланмайди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун бевосита тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли лицензияси бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларида бино ва иншоот ҳамда якка тартибдаги уй-жойнинг умумий майдони (квадрат метр) кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Объект эгаси ўзгарганда (бегоналаштирилганда), объектни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ўзгармаса, лойиҳа ҳужжатлари қайта келишилиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур ҳолатларда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш тақиқланади.
Уй-жойлар, ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовлидаги иншоотларнинг қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун мўлжалланган ер участкасида бир оила аъзолари учун мазкур уй-жойнинг ҳовлисига мустақил чиқишга эга икки ва ундан ортиқ якка тартибдаги турар жой биноси қуришга рухсат берилади.
6. Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:
ер усти (уй-жой қурилиши учун янги ажратилган ер участкалари учун — ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган) ер участкаси тарҳи;
якка тартибдаги уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, уларнинг қирқимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;
молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).
Бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисмида бино ва иншоотнинг жойлашиши акс эттирилган лойиҳа режаси, рангли фасадлари, қаватлар режалари, қирқимлари, қурилиш объектининг бош режаси бўлади.
7. Лойиҳа-смета ҳужжатлари:
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда — Кенгашлар) томонидан — тарихий зоналарда, маданий ёдгорликларни қўриқлаш зоналарида, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектлари бўйича беш иш куни мобайнида;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан — икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлар бўйича уч иш куни мобайнида;
туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан — икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар бўйича уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Икки қаватдан юқори бўлган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда объект Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг ҳудудий инспекцияларида рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат хизматлари марказлари, Кенгашлар, ваколатли органлар, туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари ҳамда санитария-эпидемиологик хизматнинг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари (кейинги ўринларда — хулоса берувчилар) ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчилар лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
12. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси PDF ёки JPEG форматда илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
14. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
15. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
17. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари ходими объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги бино ва иншоотнинг майдонига кўра сўровномани ва лойиҳа-смета ҳужжатларини реал вақт режимида мазкур регламент 7-банди билан ўрнатилган тартиб асосида:
Кенгашларга;
бир вақтда хулоса берувчилар ва ваколатли органга;
туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Хулоса берувчилар уч иш куни мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини кўриб чиқадилар ва уларга эътирозлар бўлмаган ҳолатда QR-код қўйилган хулосаларни ваколатли органга электрон шаклда юборадилар.
Хулоса берувчиларнинг барчасидан ижобий хулосалар олингандан сўнг ваколатли орган, Кенгашлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари ушбу Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган муддатларда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шакл бўйича QR-код қўйилган лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилганлиги ҳақидаги хулосани беради ёки рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Бунда ариза берувчига электрон тизим орқали автоматик тарзда QR-код қўйилган хулоса берилади, ариза берувчи хулосасиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ҳамда хулоса берувчилар, ваколатли орган, Кенгашлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари эҳтимол тутилган барча оқибатлар учун жавоб беради.
Хулоса берувчилар томонидан ижобий хулоса берилиб, бироқ ваколатли орган, Кенгашлар ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан рад этилган тақдирда ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилганда сўровнома хулоса берувчиларга кўриб чиқиш учун қайтадан юборилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
тегишли лицензияга эга бўлмасдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги;
зарур ҳолларда ушбу Регламентнинг бино ва иншоот қисмлари рангининг атрофдаги бино ва иншоотлар архитектура кўринишига ва табиий ландшафт архитектурасига уйғунлаштирилмаганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоот қисмларидаги яхлит ранглар ва шакллар (парапет, пилястр, дераза, эшик ва ҳоказо) мазкур бино ва иншоотларнинг функционал вазифасига ёки умумий архитектура кўринишига мос келмаслиги.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Хулоса берувчилар, ваколатли орган, Кенгашлар ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш уни ваколатли орган, Кенгашлар ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг ЭРИси билан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
Бунда аризани кўриб чиқиш муддати давомида заруратга кўра кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириш талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ариза берувчилар лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш рад этилгандан кейин ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчилар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда такроран келишиш:
Кенгашлар томонидан беш иш кунида;
ваколатли орган ҳамда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан икки иш кунида амалга оширилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини такроран кўриб чиқишда аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
22. Лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куннинг ўзида QR-код қўйилган хулоса Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборилади.
Давлат хизматлари маркази хулоса тушганидан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хулосани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
24. Хулоса лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
25. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани (объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини):

а) Кенгашларга;

б) бир вақтда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳамда ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматларига;

в) туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига юбориш.

Автоматик равишда

3-босқич

Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини кўриб чиқиш.

2. QR-кодли хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига тизим орқали электрон шаклда юбориш.

3 иш куни мобайнида

4-босқич

Кенгашлар

5 иш куни мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш.

2. QR-кодли хулосани расмийлаштириш ва Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

3 иш куни мобайнида

туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари

3 иш куни мобайнида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчининг электрон манзилига хулосани жўнатиш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва хулосани бериш.

Реал вақт режимида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

__________________

(санаси)

__________________

(рақами)

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Бино, иншоот ва лойиҳа ташкилоти тўғрисида маълумот:

1. Лойиҳа ташкилотининг СТИР рақами

2. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами

3. Кўчмас мулкнинг манзили

4. Бино ва иншоотни лойиҳалаштирган ташкилотнинг номи

а) Бино ва иншоотнинг ҳажми

(нотурар бино ва иншоот учун)

Ҳудудий қурилиш бош бошқармасига юбориш

умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимига юбориш

умумий майдони 500 квадрат метрдан кам

б) Якка тартибдаги уй-жой

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимига юбориш

барча якка тартибдаги уй-жойлар

в) Тарихий зоналарда, шу жумладан, маданий ёдгорликларни қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектлар ҳамда давлат объектлари

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларига юбориш

IV. Сўровномага илова:

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг эскиз лойиҳаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
5-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида жумладан, икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишга қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Регламент талаблари:
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жорий таъмирлаш объектлари;
мукаммал таъмирлаш объектлари (давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган объектлар бундан мустасно);
турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига реконструкциясиз ўтказилаётган хоналар;
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;
ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 квадрат метрдан кам бўлган) алоҳида қурилаётган объектлар;
кон кавлаш ишлари;
йўл иншоотлари (умумий фойдаланишдаги темир йўллар);
мураккаблик тоифалари таснифига кўра I тоифа — хавфлилик омили паст объектлар;
технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекция) тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади. Бунда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги ижобий хулоса ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш ҳамда ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда, ҳақиқий деб тан олинади. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий инспекциялар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
7. Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Ариза берувчилар қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуйидагилар илова қилинади:
қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилишга пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари;
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари;
қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари.
Сўровномада қурилиш иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, лойиҳа ҳужжатлари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса ва ижобий йиғма экспертиза хулосасининг (санаси ва рақами) маълумотлари мажбурий кўрсатилади.
Ҳудудий инспекциялар рўйхатдан ўтказиш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан электрон тарзда олиши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ариза берувчилардан 9-бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
11. Ариза берувчи зарур маълумотларни сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзоларни идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҳудудий инспекцияга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҳудудий инспекцияларга юборилади.
15. Ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:
зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз киради;
экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади;
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади;
сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради;
ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шакл бўйича объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида QR-код қўйилган кўчирмани расмийлаштиради ёки уни беришни рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Такрорий мурожаатни кўриб чиқишда ҳудудий инспекциялар томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
17. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома расмийлаштирилмаганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассислари сертификатларининг мавжуд эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мавжуд эмаслиги;
лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилмаганлиги ёки ижобий хулоса олинмаганлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий инспекция томонидан рўйхатдан ўтказиш рад этиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг номи, унинг қисми, банди, кичик банди ва хатбошисига асосланган бўлиши талаб этилади.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Инвойсни ва кўчирма расмийлаштирилган куни ҳудудий инспекция инвойс ва кўчирмани Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда бир вақтда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат хизматлари марказлари инвойс ва QR-код қўйилган кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида электрон тарзда ариза берувчини хабардор қилади.
Объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги кўчирма объектда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Объектда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш учун тўлов қиймати тўланганлиги электрон тизим орқали тасдиқланади.
21. Объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекциянинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
22. Давлат хизматлари маркази инвойс ва QR-код қўйилган кўчирма келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга инвойс ва кўчирмани электрон шаклида ёки қоғоз шаклида тақдим этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
24. Кўчирма қурилиш-монтаж (реконструкция) ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда (иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ҳамда унинг қийматидаги ечимларнинг ўзгариши ва ҳоказо), ариза берувчилар ўн кун мобайнида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ҳудудий инспекцияларга тегишли ўзгаришларни кўрсатган ҳолда қўшимча равишда мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
27. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
28. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

Объектни рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ҳудудий инспекцияга юбориш.

Автоматик равишда


3-босқич

Ҳудудий инспекция

1. Объектни рўйхатдан ўтказишни ўрганиб чиқиш.

2. Инвойс ва кўчирмани ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.

3. Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига QR-кодли кўчирмани юбориш.

1 иш куни мобайнида


4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Инвойс ва кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш, ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш ва кўчирмани бериш.

Реал вақт режимида

Кейинги таҳрирга қаранг.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(рақами)

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

5. Қайта расмийлаштириш (ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

5. Қайта расмийлаштириш (ариза юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда)

III. Муаллифлик назоратини олиб борувчи лойиҳа ташкилоти тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

IV. Пудрат ташкилоти тўғрисида маълумот

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

V. Кўчмас мулк тўғрисида маълумот

1. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами

2. Кўчмас мулкнинг манзили

3. Қурилиш-монтаж ишларининг тури

4. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати

(ҚҚСсиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларисиз)

5. Қурилиш бош бошқармасининг хулосаси (баёни) рақами ва санаси

6. Экспертиза ташкилотининг номи, ижобий хулосасининг рақами ва санаси

7. Пудрат ташкилоти лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда)

8. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун)

9. Кўчмас мулкнинг тоифаси

нотурар объект

турар-жой объекти

VI. Қурилиш-монтаж ишларига масъул бўлган ходимлар тўғрисида маълумот

Қурилиш объектидаги масъул шахснинг лавозими

ЖШШР

Масъул шахснинг Ф.И.О.

Телефон рақами

Сертификат рақами

Муаллифлик назорати

Техник назоратчи

Пудрат ташкилотининг ички назорати

VII. Илова қилинадиган ҳужжатлар

(якка тартибдаги уй-жойлар учун татбиқ этилмайди)

1.

Қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш пудрат ташкилотининг қурилиш лабораторияси мавжудлигини тасдиқловчи ёки шартнома асосида лаборатория жалб этилганлиги тўғрисидаги ҳужжати

2.

Буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки шартнома нусхалари

3.

Буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари

4.

Қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари.

Изоҳ. Келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман, объектнинг қурилиш-монтаж ишлари бошланмаганлиги тўғрисида кафолат бераман.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
6-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлар ва якка тартибдаги уй-жойлардан фойдаланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламентнинг амал қилиши барча турдаги бинолар, иншоотлар ва якка тартибдаги уй-жойларнинг қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларига нисбатан қўлланилади.
2. Ушбу Регламент давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир билан боғлиқ қурилиши тугалланган объектлар, шунингдек, давлат аҳамиятига эга объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан рухсатномасиз фойдаланиш тақиқланади.
Рухсатнома кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
4. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиботига кўра:
а) қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекция) қурилиш-монтаж ишлари тугалланган икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан юқори ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлардан (кейинги ўринларда — II, III, IV тоифалардаги объектлар) фойдаланиш учун рухсатнома берадилар;
б) туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари қурилиш-монтаж ишлари тугалланган икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлардан (кейинги ўринларда — I тоифа объектлар) фойдаланиш учун рухсатнома берадилар;
в) санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими (кейинги ўринларда — хулоса берувчилар) II, III, IV тоифалардаги объектлардан фойдаланиш бўйича хулоса берадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ижтимоий-маиший ва маданий мақсадларга мўлжалланган қурилиш объектларини ҳамда реконструкция қилинаётган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари объектдан фойдаланиш учун рухсатнома беришда иштирок этадилар;
д) Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) рухсатномага асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказадилар;
е) кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари кўп квартирали уйларни қуриш (реконструкция қилиш) ишларининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулоса берадилар.
5. Ҳудудий инспекция ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари аризани кўриб чиқиш муддати давомида, заруратга кўра кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларини текшириши талаб этилганда Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида кўчмас мулк объектига оид зарур маълумотлар ва кадастр ҳужжатларини мустақил равишда (юклаб) олиши мумкин.
6. Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий инспекция, туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари, хулоса берувчилар ва рўйхатдан ўтказувчилар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
7. Рухсатнома олишдан олдин фойдаланишга қабул қилинаётган бино ва иншоотга белгиланган тартибда кадастр паспорти расмийлаштириш талаб этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
8. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
9. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Рухсатнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга келиб тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
10. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
11. Сўровномага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:
пудрат ташкилоти ва буюртмачи ўртасида имзоланган қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси;
пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси;
муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи шахслар томонидан берилган бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
I тоифа объектлар бўйича юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилмайди.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ариза берувчи зарур маълумотларни сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
14. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекция (II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (I тоифа объектлар бўйича)нинг банк ҳисобварақларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
10 фоизи — Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекция (II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (I тоифа объектлар бўйича)нинг банк ҳисобварақларига ўтказилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар, бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида объектни кадастр паспортида кўрсатилган умумий майдони ва тоифасига кўра:
II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича хулоса берувчиларга;
I тоифа объектлар бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига;
II, III, IV тоифалардаги объектлар бўйича хулоса берувчиларга;
икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар бўйича сўровнома фақат ҳудудий инспекцияга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ушбу органларга юборилади.
17. Хулоса берувчилар уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда бино ва иншоотларни санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари бўйича асосли эътироз бўлмаган тақдирда, QR-код қўйилган хулосани ҳудудий инспекцияга электрон юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бино ва иншоот санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган тақдирда, хулоса берувчилар рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштирилган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Хулоса берувчилар томонидан ҳудудий инспекцияга ижобий хулоса келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ҳудудий инспекция жойига чиққан ҳолда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган II, III, IV тоифалардаги объектни:
қабул қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини;
бино ва иншоотларнинг конструктив мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини;
бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги, саломатлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлигини;
бинолар, иншоотлар ва жамоат масканларидан имкониятлари чекланган шахсларнинг фойдаланиши мумкинлигини;
биноларнинг энергия тежамкорлигини ва уларнинг шовқиндан ҳимоя қилинишини;
бино ва иншоотларда қайта тикланувчи ва энергия самарадор қурилиш материалларидан фойдаланилганлигини ўрганади.
Ўрганиш натижалари асосида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва ҳудудий инспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади.
19. Қуйидагилар рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлади:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
қурилиш-монтаж ишлари қиймати учун тўланиши лозим бўлган ажратмалар тўлиқ тўланмаганлиги;
келишилган лойиҳа ечимлари ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари талаблари бузилиши;
бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи конструктив қоидабузарликлар мавжудлиги;
сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялари ҳамда буюмлари қўлланилганлиги;
рухсатнома бериш учун асос бўлган ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги;
техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи мутахассисларнинг салбий хулосалари мавжуд бўлганда пудрат ташкилоти қурилиш нормалари ва қоидалари бўйича бузилишларни бартараф этмаганда;
лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилмаганлиги ёки ижобий хулоса олинмаганлиги;
объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтказилмаганлиги;
ваколатли органга объектни ўрганиш учун имконият яратилмаганлиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
рўйхатдан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилганлиги (ваколатли органнинг розилик хати тақдим этилса бундан мустасно);
рўйхатдан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
фойдаланишга қабул қилинаётган бино ва иншоотларнинг кадастр йиғма жилди (паспорти) мавжуд эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Рад этиш ҳудудий инспекция ва хулоса берувчилар томонидан шаҳарсозлик ҳужжати номи, унинг қисми, банди, кичик банди ёки хатбошиси орқали асосланган бўлиши талаб этилади.
20. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатнома такроран сўровнома тушганидан сўнг ҳудудий инспекция ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан икки иш куни мобайнида ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Сўровномани такроран кўриб чиқишда ҳудудий инспекция томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
21. Хулоса берувчилар томонидан ижобий хулоса берилиб, бироқ ҳудудий инспекция томонидан рад этилган тақдирда, ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб такроран мурожаат қилганда, сўровнома кўриб чиқиш учун фақат ҳудудий инспекцияга юборилади.
22. Объектларни, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойларни босқичма-босқич фойдаланиш учун рухсатнома берилиши мумкин. Объект дастлабки босқичда фойдаланиш учун рухсатнома берилгандан сўнг унинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиниши тугалланмаган қисмлари объектнинг зилзилабардошлилигини ва ёнғинга чидамлилигини таъминлаши шарт.
Қурилаётган объект лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ишларнинг барчаси, хусусан, бино ва иншоотларнинг барчаси тўлиқ қурилган, пардозлаш ишлари якунланган ҳамда ташқи муҳандислик тармоқларига улангандан сўнг объектдан фойдаланишга рухсатнома берилиши мумкин.
Марказий кўчаларнинг икки тарафида жойлашмаган якка тартибдаги уй-жойнинг муайян хона, ошхона, ҳожатхонаси, уйнинг ички безаги якунланиб яшаш учун яроқли ҳолатга келгандан кейин ариза берувчининг талаби асосида уй-жой муҳандислик тармоқларига уланмаган, алоҳида ёрдамчи-хўжалик иморатларисиз, ҳудудни ободонлаштирмасдан уйнинг бир қисмидан фойдаланишга рухсатнома беришга йўл қўйилади.
23. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими сўровнома тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида объектни жойига борган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида қурилиш-монтаж ишлари тугалланган I тоифа объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиб, ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган рухсатнома беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ЭРИси билан тасдиқланади.
24. Ҳудудий инспекция ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлими QR-кодли рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга рухсатномани кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборади.
25. Ҳудудий инспекция ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлими расмийлаштирилган QR-кодли рухсатнома тушган кундан кейин икки иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган тартибда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиб, тегишли ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани расмийлаштиради.
26. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон шаклдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклида берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
27. Давлат хизматлари марказлари, ҳудудий инспекция, туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари, хулоса берувчилар ва рўйхатдан ўтказувчилар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
28. Ҳудудий инспекция ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан рухсатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида мазкур рухсатнома «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик тарзда ҳисобга олинади.
29. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
30. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
31. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

1. Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани қуйидаги ваколатли органларга юбориш:

а) II , III, IV тоифали объектлар бўйича хулоса берувчиларга;

б) I тоифа объект бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига;

в) икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 кв метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига юбориш.

Автоматик равишда


3-босқич

Хулоса берувчилар

QR-кодли хулосани расмийлаштириш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига тизим орқали электрон тарзда юбориш.

3 иш куни мобайнида


4-босқич

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари

1. Қурилиши (реконструкция) тугалланган объектдан фойдаланишга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

2. QR-кодли рухсатномани расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказувчиларга электрон шаклда рухсатномани юбориш.

4 иш куни мобайнида


5-босқич

Рўйхатдан ўтказувчилар

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестридан кўчирмани давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юбориш.

1 иш куни мобайнида


6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Рухсатнома ва реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор қилиш.

Реал вақт режимида

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

____________
(сана)

__________________

(рақам)

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи

2. СТИР

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Бино ва иншоот тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами

2. Кўчмас мулкнинг манзили

3. Кўчмас мулкнинг тоифаси

Нотурар жой

300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотлар (II, III, IV тоифалардаги объектлар)

(хулоса берувчиларга юборилади)

300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар (I тоифа объектлар)

(туман (шаҳар) қурилиш
бўлимларига юборилади)

Турар жой

икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдани 500 кв. метрдан ортиқ (инспекцияга юборилади)

икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган

(туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига юборилади)

4. Кўчмас мулкни лойиҳалаштирган ташкилотнинг номи

IV. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: (икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар объектлар бўлганда илова қилинади)

а) пудрат ташкилоти ва буюртмачи ўртасида имзоланган, қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси;

б) пудрат ташкилоти томонидан берилган мувофиқлик декларацияси;

в) муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи мутахассис томонидан берилган бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига

7-ИЛОВА

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) республика миқёсида нотурар бино ва иншооти ҳамда турар жойларни бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги ҳақида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) маълумотномани тақдим этувчи ваколатли орган ҳисобланади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш ЭРИдан фойдаланган ҳолда фақат электрон тарзда амалга оширилади.
4. Маълумотнома бериш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
8. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.
9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
10. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
13. Ваколатли орган сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида сўровномада кўрсатилган объектнинг кадастр рақами орқали Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига кириб реал вақт режимида кўчмас мулк объектининг жойлашган жойини аниқлайди.
Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича объект бузилишга тушган ёки тушмаганлигини ўрганади.
Ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
14. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор тарзда қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаши керак.
16. Маълумотнома расмийлаштирилган куннинг ўзида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олиб борилади.
17. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
18. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

Реал вақт режимида


3-босқич

Ваколатли орган

QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштириш ва уни Давлат хизматлари марказига юбориш.

3 иш куни мобайнида


4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида электрон тарзда хабардор қилиш.

Реал вақт режимида

2. ЯИДХП

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда маълумотномани ариза берувчига бериш.

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(рақами)

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс — ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Телефон рақами

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

II. Юридик шахс — ариза берувчи ҳақида маълумотлар:

1. Тўлиқ номи

2. Телефон рақами

3. СТИР

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

III. Кўчмас мулк ҳақида маълумот:

Кадастр рақами (мажбурий киритилади)

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:
4-банддан ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҲГК ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни давомида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
4-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
4-банддан саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«СҚКХ ташкилоти ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
«ва Қурилиш вазирлиги» сўзлари «ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги ва муассислигидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
«ишлари» сўзидан кейин «қурилиш-пудрат ташкилотлари бажарган қурилиш-монтаж ишлари» сўзлари қўшилсин;
а) саккизинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзларидан кейин «марказий аппарати ва тизим ташкилотлари» сўзлари қўшилсин;
б) қуйидаги таҳрирдаги йигирма биринчи — йигирма бешинчи хатбошлари билан тўлдирилсин;
«Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятини қисман молиялаштириш;
вакиллик харажатларини молиялаштириш;
қонунчиликка мувофиқ ходимларга, жумладан хорижий консультантларга уй-жой хизматлари (ижара) учун ҳар ойлик компенсация тўлаш;
жамоа шартномасида кўрсатилган тўловларни амалга ошириш;
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича жалб қилинган мутахассисларга тўловларни амалга ошириш;
в) йигирма биринчи хатбоши йигирма олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентда:
а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги «III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:»даги 3-банддаги «далолатнома» сўзи «объектдан фойдаланиш учун рухсатнома» сўзлари ҳамда «б» кичик бандидаги «фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:
а) 20-банднинг еттинчи хатбошисидаги «иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қабул қилиш далолатномасини» сўзлари «рухсатномасини» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қабул қилиш далолатномаси» сўзлари «рухсатномаси» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими тўғрисида низомда:
қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаш ва қуриш мақсадлари учун бажарилган муҳандислик-техник қидирувлари (шу жумладан, қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирлари) материаллари ҳисобини юритиш»;
саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 38-банд «фазовий маълумотларни» сўзларидан сўнг «(шу жумладан, муҳандислик-техник қидирувлари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги 36-сон қарорига илованинг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 17-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 1, 4 ва 5-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 214-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 1 ва 9-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 04.09.2023 й., 09/23/436/0669-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон; 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)