ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ўзбекистон аудиторлар палатаси | Халқаро бухгалтерлар федерацияси (кейинги ўринларда — ХБФ) билан аудитнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда — АХС)дан давлат тили ва бошқа тилларда фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузади. | Белгиланган муддатларда | |||
2-босқич | Ўзбекистон аудиторлар палатаси | АХСни давлат тилига таржима қилиш учун унинг инглиз тилидаги матнини ХБФдан расмий равишда қабул қилади. | Шартнома тузилгандан сўнг 10 кун мобайнида | |||
3-босқич | Ўзбекистон аудиторлар палатаси | АХС матнини давлат тилига таржима қилади. | Инглиз тилидаги матнини ХБФдан расмий равишда қабул қилгандан сўнг 40 кун муддатда | |||
4-босқич | Молия вазирлиги, бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари | Таржима қилинган АХС матнини аудиторлик ташкилотлари, экспертлар, илмий ва педагогик жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилади. | 10 иш куни давомида | |||
5-босқич | Молия вазирлиги томонидан тузилган Комиссия | АХСнинг давлат тилидаги матни ушбу АХСнинг инглиз тилидаги матнига мувофиқлигини кўриб чиқади. | 30 иш куни давомида | |||
6-босқич | Ўзбекистон аудиторлар палатаси | Таржима қилинган аудитнинг халқаро стандартлари таржима қилиш тартибига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ХБФга юборади. | 1 иш куни давомида | |||
7-босқич | Молия вазирлиги | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АХСни амалга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Давлат тили ва бошқа тилларга таржима қилинган АХСни ўзининг ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида эълон қилади. | ХБФдан тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни давомида | |||
8-босқич | Аудиторлик ташкилотлари | Аудиторлик фаолиятини аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириш | Доимий равишда | |||
« | ||||||
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддати | |||
1-босқич | Молия вазирлиги | МҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш. | Белгиланган муддатларда | |||
». |