1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2000 йил 29 апрелда 87-сон билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИГА ТАЛОН БЕРИШ ВА АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 9 июнда 934-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон (1-илова) бериш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ДАН бошқармалари, Тошкент шаҳар ИИББ Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги назорати бошқармаси (ЙҲХНБ) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш (РИБ, ТРИБ) бўлим(бўлинма)лари орқали доимий (вақтинчалик) турар-жойга эга бўлган, талон учун белгиланган тўловни тўлаган, йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий имтиҳон топширган, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтган шахсларга, уларнинг шахсий паспортлари (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет), транспортни техпаспорти, ишонч қоғози (шахсий транспорт эгалари учун), иш жойидан маълумотнома (юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун) имтиҳон варақаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўриб, уларнинг аризалари асосида берилади.
1.1 Яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки ёзувлари (муҳрлари) ноаниқ ҳолдаги талонларни алмаштириш фақат ДАН РИБ (ТРИБ) бўлим(бўлинма)лари орқали амалга оширилади.
1.2 Корхоналар, муассасалар ва идораларда ҳайдовчи лавозимида ишлаб турувчи ёки Ўзбекистон Республикасига уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига келган бошқа давлат фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномасига талон умумий тартибда, уларни ишлаб турган жойларидан олинган ёзма баёнотга асосан берилади.
2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлардан учтаси бир йил мобайнида қайд этилганда ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони туман (шаҳар) ИИБ ДАН маъмурий амалиёт гуруҳлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙХНБ маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан алмаштириб берилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини алмаштириш учун фуқаронинг шахсий паспорти, имтиҳон варақаси, белгиланган тартибдаги тўлов квитанцияси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг эски талони тақдим этилади.
3. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон йўқотилган такдирда тикланаётган (иккинчи) талон РИБ (ТРИБ)лар томонидан назарий, агар 12 ой давомида ҳайдовчи транспорт воситасини бошқармаган бўлса қўшимча равишда амалий имтиҳон олингандан сўнг берилади.
3.1. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг йўқотилган талони ўрнига янгиси берилишидан аввал ҳайдовчининг яшаш жойидаги (ҳайдовчи лавозимида ишлаётган шахслар транспорт воситасининг доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойлардаги) шаҳар, туман ИИБ ДАНБларидан ҳайдовчининг бир йил давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари ва ушбу ДАНБларда унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси талони сақланмаётганлиги ҳақида маълумот талаб этилади.
3.2 Ўрнига янгиси берилган, йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси талони топилган тақдирда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ДАН бошқармалари РИБ (ТРИБ)ида белгиланган тартибда далолатнома орқали йўқ қилинади.
4. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони РИБ(ТРИБ)лар томонидан алмаштириб берилганда эски талонда қайд этилган, бир йиллик муддати ўтмаган барча ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги белгилар янги талонга кўчириб ёзилади.
5. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон берилганда ва алмаштирилганда, ҳайдовчилик гувоҳномасининг алоҳида белгилари графасига ва имтиҳон варақасига берилган талоннинг серияси ва рақамлари ёзиб қўйилади.
6. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини алмаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар иш жилдига тикилиб, варақлари рақамланади.
Иш жилдининг охирги варағида «Ушбу иш жилд, ___варақ, рақамланган ва муҳрланган» деб ёзилиб, ДАН ходими томонидан имзоланади. Иш жилди ДАН бўлинмасида (бўлимида, бошқармасида) 2 йил сақланади ва муддати ўтгандан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
7. Ҳайдовчилик гувоҳномасига бериладиган талон ҳақидаги маълумотлар махсус журналда (2-илова) қайд этилади ва талони алмаштирилаётган шахс имзо чеккандан сўнг янги талон берилади. Журналлар эса 60 йил давомида талон берилган ДАН РИБ(ТРИБ), туман (шаҳар) ДАН маъмурий амалиёт гуруҳлари (бўлимлари)да сақланади.
8. Ҳайдовчилж гувоҳномалари талонлари вилоят ИИБ ДАН бошқармалари РИБ (ТРИБ) ларидан ишонч қоғози ва накладной орқали олинади.
Қайси ДАН берган_________________________________________
Е
«_____» _______________ 200__ й. __________________________
(имзо)
М.Ў.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган кундан бошлаб 30 кун муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини беради.
Қуйидаги йўл ҳаракати қоидабузарликларни содир этилган тақдирда огоҳлантириш талонига белги қўйилади.
1. Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш.
2. Белгиланган тезликни ошириш.
3. Темир йўл переездларидан ўтиш қоидалари.
4. Қувиб ўтиш қоидаси, чорраҳалардан ўтиш, одам ташиш, пиёдалар юриш жойлари ҳамда жамоат транспорти тўхташ жойларидаги қоидабузарликлар.
5. Бошқарув сигналларига риоя қилмаслик. Йўл белги талаблари ва ўтиш жойларидаги йўл чизиқларига риоя қилмаслик.
6. Ҳар қандай тўсиқсиз ўтиб кетиш ҳуқуқига эга бўлган транспорт воситаларини қўйиб юбормаслик.
7. Маълум талаблар асосида фойдаланиш қатъиян ман этилган, ўзбошимчалик билан номер белгиси ечиб қўйилган ёхуд ясама номер билан юрган қоидабузарликлар.
8. Ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш.
Рўйхат бўйича қоидабузарлик номери
Қоида бузилган вақти
Жазо тури
Жазонинг бажарилиш вақти
Гувоҳнома олиб қўйилган _____________________________________ 200__ й.