Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги 92-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 22-сон, 158-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб мустақил Ватанга ва миллий истиқлол ғояларига садоқатли, юқори журналистик иқтидорини намоён этган, фаол жамоатчи, хорижий тилларни яхши биладиган талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшимча Давлат стипендияси таъсис этилсин.
Давлат стипендиясининг совриндорларини аниқлаш ва стипендияни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича амалга оширилсин.