Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА ЧИҚИНДИЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги «е» кичик банди билан тўлдирилсин:
«е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш омборларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 май,
126-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19-20-сон, 142-модда)