Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» деб белгилансин ҳамда у байрам (дам олиш) куни деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
3. Ўзбекистон Республикасининг «Xалқ таълими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги 1993 йил 29 декабрь Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 1, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 декабрь,
367-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 65-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)