Ҳужжат 05.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Масъуллар

1.

Гулчиликка ихтисослашган ҳудудларда гулчилик кластерларини ташкил қилиш истагини билдирган салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини аниқлаш.

2021 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

2.

Илғор хориж тажрибасига асосан гулчилик кластерлари фаолияти концепциясини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

3.

Гулчилик кластерининг гул етиштиришдан якуний истеъмолчигача бўлган занжирнинг ҳар бир босқичини таҳлил қилиш ва унинг тўлиқлигини таъминловчи омилларни аниқлаш.

2021 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

4.

Гулчиликнинг ёндош соҳаларини таҳлил қилиш ва тармоқнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

5.

Аҳоли орасида гулга бўлган талаб ва «импульсив харид»ларни оммалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

6.

Маҳаллий табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган гулларнинг замонавий иссиқхоналарини яратиш, шунингдек, гул ва кўчат етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва ресурсларни тежовчи технологияларни кенг жорий этишни рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

7.

Гулчиликка ихтисослаштирилган ҳудудларда гулчилик ўқув полигонларини ташкил қилиш.

2021 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

8.

Гулчилик соҳасининг агротехник тадбирлари, маркетинг ахборотлари ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган онлайн консультацион платформани ишга тушириш.

2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

9.

Гул ва манзарали кўчатлар учун электрон савдо майдончасини ташкил этиш.

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось),

Гул етиштирувчилар уюшмаси

10.

Гул ва кўчат етиштириш жараёнига инновацион технологияларни жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилишини йўлга қўйиш.

2021 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

11.

Гулларнинг янги навларини етиштириш учун маҳаллий уруғчилик ва кўчатчилик корхоналари сонини кўпайтириш мақсадида илмий-тадқиқот институтларига молиявий маблағларни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов)

12.

Гулчилик ва кўчатчилик соҳасидаги кадрларни очиқ стипендия танловлари асосида белгиланган тартибда «Эл-юрт умиди» жамғармасининг асосий таълим дастурлари бўйича хорижий давлатларнинг илғор ўқув юртларида таълим олишга юбориш ҳамда ушбу ўқув муассасалари билан илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев)

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)

13.

Гул етиштириш учун зарур бўлган хом ашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил август

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича Ҳукумат комиссияси (А. Воитов)

14.

Гулчиликка ўқитиш марказига хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассисларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев)

15.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва қуйи бўлинмалари жойлашган биноларнинг ишчи хоналарида устувор равишда кўп миқдорда кислород ишлаб чиқарувчи гулларни жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш.

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

16.

Республикада гулчилик соҳасини ривожлантириш, шу жумладан гулчилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун хорижий молиявий институтлар техник кўмаги ва маблағларини жалб қилиш.

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Тўраев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов)

17.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ҳар йили республикада бўлиб ўтадиган «Халқаро гуллар фестивали»га хорижий сайёҳларни жалб қилиш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов)

18.

Чет элдан келтириладиган гулларнинг янги навларини республика ҳудудига олиб киришда фитосанитария ва божхона назоратини соддалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил август

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев),

Давлат божхона қўмитаси (И. Мухторов)