Ҳужжат 18.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Камондан отиш спорт тури билан шуғулланиш учун моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш

1.

Камондан отиш спорт тури бўйича фаолият олиб борувчи муассасаларни хатловдан ўтказиш.

1. Камондан отиш спорт тури бўйича мавжуд спорт базаларини хатловдан ўтказиш.

2. Мавжуд спорт базаларининг тренерлар, ҳакамлар, мутахассислар ва шуғулланувчилар билан бутланганлиги, спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминланганлигини ўрганиш.

3. Хатлов якуни юзасидан камондан отиш спорт тури бўйича мавжуд спорт базаларини спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базаларини ташкил этиш.

1. Камондан отиш спорт тури бўйича спорт базаларини қуришнинг намунавий лойиҳаларини тайёрлаш.

2. Намунавий лойиҳаларни келишиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Намунавий лойиҳаларни Инвестиция дастурига киритиш.

4. Ҳудудларда камондан отиш спорт тури бўйича спорт базаларини ташкил қилиш учун ер ажратиш.

5. Спорт базаларини қуриб, фойдаланишга топшириш.

6. Спорт базаларини замонавий спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

7. Спорт базаларини малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар билан тўлдириш.

Режага мувофиқ

Инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар

Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

3.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида камондан отиш спорт тури бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун замонавий спорт зонасини қуриш.

1. Спорт зонасини барпо қилиш учун тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, бепул ер участкасини ажратиш. Бунда, ер участкаси майдонининг қийматига эквивалент равишда тадбиркорлик субъекти зиммасига ажратилган ер участкаси ҳузурида спорт зонасини қуриш мажбуриятини юклаш.

2. Спорт зонасини қуришга йўналтириладиган маблағларни тадбиркорлик субъектларининг солиқ солинадиган базасидан белгиланган тартибда чегириб ташлаш ҳамда ушбу спорт зонасини Ўзбекистон камондан отиш федерациясига беғараз топшириш.

Режага мувофиқ

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси Маъмурий кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

4.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фозилтепа кўчаси, 38-уйда жойлашган Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида камондан отиш спорт тури бўйича ёпиқ спорт иншоотини барпо этиш.

1. Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спорт иншооти қурилиши лойиҳасини тайёрлаш.

2. Лойиҳани келишиш ва экспертизадан ўтказиш.

3. Лойиҳа асосида спорт иншоотини қуриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва 2022 йил учун Инвестиция дастурига киритиш.

4. Спорт иншоотини замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

2022 йил май

Инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

II. Камондан отиш спорт тури бўйича спортчиларни тайёрлаш, тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш

5.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида камондан отиш секция ва бўлимларини очиш.

1. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларининг инфратузилмаси ва мавжуд имкониятларини ўрганиш.

2. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида камондан отиш секция ва бўлимларини очиш.

3. Секция ва бўлимларни спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.

4. Секция ва бўлимларни малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар билан тўлдириш.

2021 йил август

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

6.

Туман (шаҳарларда) камондан отиш спорт тури бўйича давлат-хусусий шериклик асосида клублар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Тадбиркорлик субъектлари билан клубларни ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Тадбиркорлик субъектларига клубларни ташкил қилиш бўйича ҳар томонлама кўмак бериш.

3. Туман (шаҳарларда) клубларни ташкил қилиш.

2021-2022 йиллар давомида

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

7.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналишини очиш.

1. Камондан отиш бакалавриат таълим йўналишини очиш чораларини кўриш.

2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини камондан отиш спорт тури бўйича замонавий ўқув дастурлар, ўқув-методик комплекслар ҳамда ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлаш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Республика бюджети маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

8.

Камондан отиш спорт тури бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий мамлакатларда.

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Корея, Россия, Германия, Туркия ва бошқа давлат каби мамлакатларда камондан отиш спорт тури бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш режасини тасдиқлаш.

2021 йил июль

Республика бюджети маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

2. Тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни шартнома асосида қисқа муддатли ўқув курсларда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

9.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳузурида «Комплекс илмий гуруҳ»ни ташкил этиш.

Замонавий илмий ва услубий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетолог ва етакчи спорт мутахассисларидан таркиб топган комплекс илмий гуруҳларни шакллантириш ва тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

III. Камондан отиш спорт тури бўйича республика ва халқаро миқёсдаги мусобақа ва турнирларни доимий равишда ташкил этиш

10.

Ҳар йили «Камондан отиш спорт тури куни»ни кенг нишонлаш.

1. Ҳудудларда, туман (шаҳар) марказларида, умумий ўрта таълим мактабларида, истироҳат боғларида, «Камондан отиш спорт тури куни»ни кенг нишонлаш.

2. Камондан отиш спорт тури бўйича «маҳорат дарслари»ни ўтказиш.

3. Камондан отиш спорт тури бўйича оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш.

4. Тошкент шаҳрида спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йилдан бошлаб

Ижрочилар маблағи

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

11.

Миллий терма жамоа аъзоларининг халқаро, жаҳон, Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинларида мунтазам қатнашишини таъминлаш.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига асосан:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда республика миқёсида камондан отиш бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш натижаларига кўра иқтидорли ўқувчиларни миллий терма жамоаларга саралаб олиш (селекция қилиш);

жаҳон, Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар ва ўқув-машғулот йиғинларида мунтазам қатнашишини таъминлаш;

хорижий давлатларнинг тренер ва ҳакамлари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида чет эл федерациялари, клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

2021-2022 йиллар давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларида кўзда тутилган маблағлар

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

IV. Камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлар, тўсиқлар ҳамда камондан отиш спорти жиҳозлари ва кийимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

12.

Миллий ҳамда профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимлари ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда ташкил этиш.

1. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси қошида «камондан отиш спорти жиҳозлари»ни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2. Жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимларини ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.

3. Камонлар, ўқлар, тўсиқлар миллий брендини яратиш, ҳудудларда камондан отиш билан шуғулланувчиларга етказиб берилишини таъминлаш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва ҳомийлик маблағлари

Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси», «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

13.

Миллий ҳамда профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимларини экспорт қилинишини белгиланган тартибда ташкил этиш.

1. Ишлаб чиқарилган миллий ва профессионал чет эл бренд камонлари, ўқлари, тўсиқлари, спорт кийимлари ҳамда камон спорт жиҳозларининг хорижий давлатларга экспорт қилинишини йўлга қўйиш.

2. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда республика ҳудудида дистрибьюторлик фирмаларини ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси маблағлари

Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

V. Камондан отишни миллий спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш, бошқа масалалар

14.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида камондан отиш спорт турини тарғиб қилиш, оммалаштириш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш.

Камондан отиш спорт турини тарғиб қилиш, оммалаштириш бўйича медиа-режа лойиҳаси ишлаб чиқиш. Бунда:

Тасдиқлаш — 2021 йил июнь

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази

Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангуберди томонидан асос солинган миллий камончиликни, камондан отиш спорт турини кенг тарғиб қилиш;

ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга йўналтириш бўйича алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш;

камондан отиш спорт тури бўйича реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш;

камондан отиш спорт тури бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

камондан отиш спорт тури бўйича ташкиллаштириладиган тадбирлар (семинар-тренинг, мастер-класс)ни, халқаро ва республика миқёсдаги мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали мунтазам ва кенг ёритиш;

маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Амалга ошириш — режага асосан

15.

Камондан отиш спорт тури бўйича турли тадбирларни, мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш.

1. Камондан отиш спорт тури бўйича ташкиллаштириладиган тадбирлар (семинар-тренинг, мастер-класс)ни, халқаро ва республика миқёсдаги мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали мунтазам ва кенг ёритиш.

2. Маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

2021 йил давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида камондан отиш спорт турини кенг тарғиб қилиш.

1. Ижтимоий реклама орқали камондан отиш спорт турини оммалаштиришни кенг тарғиб қилиш.

2. Камондан отиш спорт тури бўйича ўқув қўлланмалар, дарсликлар, китоблар ва бошқа илмий-методик адабиётларни нашр этиш орқали тарғиб қилиш.

3. «Ўзбек камонкашлиги» илмий-оммабоп журналини нашр этиш, баннерлар, плакатлар, шунингдек, электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.

2021 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Паракамондан отиш спорт турини ривожлантириш.

1. Ҳудудларда паракамондан отиш спорт турини ривожлантириш истиқболларини аниқлаш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

2. Ҳар йили 3 декабрь — Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб кўзи ожизлар, заиф эшитувчилар ва ампутантлар ўртасида спорт турлари бўйича Тошкент шаҳрида республика параспорт фестивали, шунингдек, бошқа ҳудудларда параспорт фестиваллари ўтказиш доирасида паракамондан отиш спорт турини ташкил этиш.

2021 йил декабрь, келгусида ҳар йили ноябрь-декабрь

3. Паралимпия спорт марказларида паракамондан отиш спорт тури бўйича ихтисослаштирилган машғулотларни ташкил этиш, шунингдек, юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

4. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида паракамондан отиш спорт тури бўйича клуб ташкил этиш ва унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

5. 2022 йилдан бошлаб республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига паракамондан отиш спорт тури бўйича мусобақаларни ўтказишни киритиш ҳамда уларни тизимли равишда ташкил этиб бориш.

2021 йил сентябрь

18.

Спорт соҳасида букмекерлик фаолиятини ташкил этиш орқали спортни қўшимча молиялаштириш тизимини кенгайтириш.

1. Букмекерлик фаолияти бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш.

2. Букмекерлик фаолияти бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил декабрь

-

Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.