Ҳужжат 19.05.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

А.А. Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири, республика кенгаши раиси

2.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, республика кенгаши раиси ўринбосари

3.

К.К. Абдуллаев

Ўзбекистон ногиронлар жамияти бошқаруви раиси

4.

Г.Ў. Шодиева

Ўзбекистон карлар жамияти бошқаруви раиси

5.

Э.Д. Норпулатов

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти бошқаруви раиси

6.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

8.

А.Х. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

9.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

10.

Т.А. Ишметов

молия вазири

11.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

12.

А.К. Инаков

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори

13.

У.Э. Назарматов

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи

14.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

15.

М.Р. Болтабаев

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори

16.

Лавозими бўйича

Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи, республика кенгаши масъул котиби

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ташкилотлар

I. Паралимпия спорт турларини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

1.

Спорт мактабларида жисмоний имконияти чекланган болалар учун бўлинмалар ва махсус гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Спорт мактабларида паралимпия спорт турлари бўйича бўлимлар ва гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турлари бўйича ўқув гуруҳларининг тўлдирилишини таъминлаш, ҳафталик ўқув-машқ ишлари режими, йиллик ўқув режа-графикларини тақсимлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июнь

Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

2.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида Паралимпия спорт марказлари фаолиятини ташкил этиш.

1. Паралимпия спорт марказлари уставини тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Паралимпия спорт марказларини зарур жиҳозлар, мебель, спорт инвентарлари ҳамда самарали иш олиб бориши учун бошқа керакли моддий-техника воситалари, методик материаллар билан таъминлаш.

3. Паралимпия спорт марказларини юқори малакали, тажрибали мутахассис ва тренерлар билан тўлдириш.

2021 йил декабрь

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги

3.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ва ижтимоий мослашуви ҳамда интеграциясини дастурий-услубий таъминлаш.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар билан спорт тайёргарлиги босқичларида ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш юзасидан спорт турлари бўйича ўқув-дастурларини тайёрлаш.

2021 йил декабрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

4.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турлари тиббий таснифлари бўйича ягона спорт таснифини ишлаб чиқиш.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун паралимпия спорт турлари тиббий таснифларидан келиб чиқиб ягона спорт таснифларини (баҳолаш мезонлари) ишлаб чиқиш ва ҳамкор ташкилотлар (шу жумладан спорт федерациялари ва ассоциациялари) билан келишган ҳолда уларни тасдиқлаш.

2021 йил август

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, спорт федерациялари (ассоциациялари)

II. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассис ва тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

5.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июль

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Адаптив (мослаштирилган), паралимпия спорт турлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва сифатини ошириш, шунингдек, мутахассисларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб қилиш.

1. Ҳудудларда паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2. Эҳтиёжни қоплаш юзасидан мутахассисларни тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Туризм ва спорт вазирлигига киритиш.

2021 йил июль

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги

3. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган инструкторлар ва ташкилотчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил октябрь

4. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда улар билан ўқув-машқ машғулотларини олиб бораётган мутахассис ва тренер-ўқитувчиларни, шу жумладан ёш мутахассисларни адаптив (мослаштирилган), паралимпия спорт турлари соҳасига жалб этиш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлов курсларида ўқитиш ишларини ташкил этиш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш.

2021 йил август

7.

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни доимий иш билан таъминлаш.

Спорт таълим муассасалари ҳамда таълим муассасаларида паралимпия спорт турларини очиш орқали адаптив (мослаштирилган), паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар ва тренер-ўқитувчиларни манзилли равишда ишга жойлаштириш.

2021 йил давомида, келгусида — доимий

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

8.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш.

1. Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва республика олий спорт маҳорати мактабларида паралимпия спорт турлари бўйича шуғулланаётган ҳамда спорт терма жамоаларининг асосий таркибига киритилган спортчиларни ишга қабул қилиш бўйича қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қўшма қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда тасдиқлаш.

2021 йил октябрь

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш учун психолог хизматини ташкил этиш.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун барча турдаги спорт таълими муассасаларида психологик хизмат фаолиятини йўлга қўйиш ва психолог лавозимини жорий этиш.

2021 йил ноябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Жисмоний тайёргарлик даражаси» синовларини жорий қилиш.

«Жисмоний тайёргарлик даражаси» синовларини жорий қилиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

III. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорти билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

11.

Паралимпия спортининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган спорт майдончалари, спорт заллари, стритбол ва «Workout» спорт майдончаларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш ва қуриш.

2. Спорт таълим муассасалари учун паралимпия спорт турлари бўйича махсус спорт анжомлари ва жиҳозларини харид қилиш.

3. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турлари билан шуғулланиши учун махсус ускуналарни сотиб олиш мақсадида маҳаллий бюджетларни субсидиялар билан таъминлаш.

2021 йил сентябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

4. Ҳудудларда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган спорт марказларидаги спорт иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда мослаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

2021 йил ноябрь

12.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш бўйича хизматларни йўлга қўйиш.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш бўйича спорт иншоотлари ва спорт марказларига олиб борувчи транспорт инфратузилмасини яратиш.

2021 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

13.

Ривожлантирилаётган (мавжуд паралимпия спорт турлари), янги ташкил этилаётган ва келажакда янги ташкил этилиширежалаштирилган паралимпия спорт турларини янги босқичга кўтариш ва уларни ҳар томонлама ривожлантириш.

1. Ривожлантирилаётган (мавжуд) паралимпия спорт турларини (параенгил атлетика, парадзюдо, параўқ отиш, парасузиш, параакадемик эшкак эшиш, параканоэ, паратаэквондо, парапауэрлифтинг) янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил давомида

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Янги ташкил этилаётган паралимпия спорт турларини (парастол тенниси, парабадминтон, 5х5 футбол, голбол, паравелоспорт, паракамондан ўқ отиш, бочча, парақиличбозлик, паратриатлон, шахмат) оммалаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил 1 августдан бошлаб

3. Келажакда янги ташкил этилиширежалаштирилган паралимпия спорт турларини (параволейбол, аравачада баскетбол, аравачада теннис, аравачада регби) оммалаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб

IV. Халқаро спорт мусобақалари ва тадбирларига тайёргарлик кўриш

14.

2021 йил Токиода (Япония) ўтказиладиган XVI Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш.

Спорт федерациялари (ассоциациялари) ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда спортчиларнинг Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензияларни қўлга киритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини қатъий назоратга олиш, лицензияларни қўлга киритиш жараёнини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш.

Ҳар чоракда

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

15.

2024 йил Парижда (Франция) ўтказиладиган XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш.

Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларини 2024 йил Парижда (Франция) ўтказиладиган XVII Паралимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

V. Ҳудудларда паралимпия спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш, спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини амалга ошириш

16.

Паралимпия спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келаётган, шунингдек, спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этаётган спортчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш.

Паралимпия спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келаётган, шунингдек, спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этаётган спортчилар паспортининг (пластик шаклда) юритилишини жорий этиш ва мунтазам равишда юритиб бориладиган электрон тизимни яратиш.

2021 йил ноябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

17.

Спортчи ёшларни саралаш ва иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, спорт захирасини шакллантиришнинг мутлақо янги тизимини йўлга қўйиш.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши учун барча турдаги спорт таълим муассасаларида спорт турлари сонини кўпайтириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ҳудудларда паралимпия спорт турларини ривожлантириш.

Ҳудудлардаги барча спорт иншоотларининг қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида паралимпия спорт турлари бўйича қўшимча спорт ва соғломлаштирувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Паралимпия спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келаётган спортчиларга яратилган шарт-шароитлар устидан мониторинг олиб бориш.

Мониторинг олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда мониторинг натижаларини ҳудудлар кесимида умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Ҳар чоракда

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

20.

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш.

Таълим муассасаларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун спорт клубларини ташкил этиш юзасидан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида паралимпия спорт турларини ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш

21.

Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи орқали паралимпия спорт турларини кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.

1. Ҳудудларда оммавий ахборот воситалари орқали паралимпия спортини ривожлантириш бўйича телекўрсатувлар, мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлаш ва намойиш этиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) Кинематография агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

2. Туризм ва спорт вазирлигининг оммавий-спорт тадбирлари календарь режаси асосида паралимпия спорт турлари бўйича ҳудудларда республика ва халқаро спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт мусобақалари ва тадбирларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишни ва трансляцияларни ташкиллаштириш.

2021 йил давомида

3. Соғлом турмуш тарзини, жисмоний фаоллик ва саломатликни, шу жумладан Ўзбекистонда паралимпия спорт турлари бўйича ташкил этиладиган халқаро мусобақаларни тарғиб қилишга, миллий қаҳрамонлар — Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар тўғрисида қисқа метражли ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиш ва намойиш этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил давомида

22.

Паралимпия спорт турлари бўйича машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

1. Жойларда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Паралимпия ўйинлари ва нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар иштирокида давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини манзилли ташкил этиш.

2. Ижтимоий тармоқларда Паралимпия ўйинлари ва нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар фаолиятини ёритишга қаратилган видео роликлар яратиш.

2021 йил давомида

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Паралимпия спорт турлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Паралимпия спорт турлари бўйича ўқув дастурларини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижалари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.