Ҳужжат 08.08.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕАТР ВА МУСИҚА САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОННИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармон жорий этиладиган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармон жорий этиладиган театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларининг, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларининг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда фармоннинг 1-иловасига мувофиқ лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш Тартибини ҳамда ишдан бўшаган тақдирда фармоннинг 2-иловасига мувофиқ асосий пенсияга қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги театр-концерт ташкилотларининг ҳамда ўқув юртларининг пенсияга чиққан ходимлари таркибини аниқласинлар ва 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб уларнинг пенсиялари миқдорларини қайта ҳисоб-китоб қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияларга устамалар Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлансин.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1996 йилдан бошлаб, 1-бандда кўрсатилган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3-иловага* мувофиқ зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
* 3-илова берилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тошкент давлат консерваториясининг янги биноси қурилиши учун:
уни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги;
бош лойиҳаловчи этиб — «Тошшаҳарлойиҳа» институти;
бош пудратчи этиб — «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси белгилансин.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги консерватория қурилишини инвестиция дастурига киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб унинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши учун Маданият ишлари вазирлигига марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари ажратишни назарда тутсинлар.
7. Репертуар сиёсатини тубдан яхшилаш ва янги асарларни саҳналаштириш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги янги опера, драма, мусиқа, бадиий ҳамда бошқа санъат асарларини яратганлик учун тўланадиган муаллифлик саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақи ставкалари ҳамда миқдорларини қайта кўриб чиқишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда минтақаларда гастроль-концерт фаолиятини жонлантиришга, театр-концерт ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўз даромадлари манбалари ҳамда ҳомийларни жалб этиш ҳисобига яхшилашга йўналтирилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига гастролга келувчи жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг транспортда юриши, яшаши, овқатланиши учун миллий валюта (сўм)да ҳақ олишга рухсат берилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Республика театр-концерт ташкилотларига таклиф этилган артистларга ва саҳналаштирувчи гуруҳга шартнома асосида якка тартибдаги контрактлар бўйича гонорар тўлашга рухсат берилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 28 октябрь,
415-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони жорий қилинадиган республика театр-концерт ташкилотлари ва таълим муассасалари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри
«Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли
«Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли
«Гулзор» Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали
Тошкент шаҳри
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри
Ўзбек Миллий академик драма театри
Ўзбекистон давлат драма театри
Ўзбекистон давлат сатира театри
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри
Ўзбекистон давлат ёшлар театри
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри
Ўзбекистон давлат консерваторияси
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби
«Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасаси
«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия
Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар
Ўзбекистон Миллий симфоник, камер ва халқ чолғу оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар
«Ўзбекистон ёш истеъдодлари» камер оркестри
«Сўғдиёна» халқ чолғулари камер оркестри
Кейинги таҳрирга қаранг.
Андижон вилояти
Андижон вилояти мусиқали драма театри
Андижон вилояти ёшлар театри
Андижон вилояти қўғирчоқ театри
Бухоро вилояти
Бухоро вилояти мусиқали драма театри
Бухоро вилояти қўғирчоқ театри
Жиззах вилояти
Жиззах вилояти мусиқали драма театри
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри
Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри
Наманган вилояти
Наманган вилояти мусиқали драма театри
Самарқанд вилояти
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри
Самарқанд вилояти рус драма театри
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри
Каттақўрғон шаҳар драма театри
Сирдарё вилояти
Сирдарё вилояти мусиқали драма театри
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри
Фарғона вилояти
Фарғона вилояти мусиқали драма театри
Фарғона вилояти рус драма театри
Фарғона вилояти қўғирчоқ театри
Қўқон шаҳар мусиқали драма театри
Фарғона вилоят Театр-концерт саройи
Хоразм вилояти
Хоразм вилояти мусиқали драма театри
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июлдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 31-сон, 375-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармони жорий этиладиган театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларининг, театр санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув юртларининг раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларининг лавозимлари
рўйхати
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июлдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 31-сон, 375-модда)
I. Артистлар
1. Саҳнанинг етакчи усталари
2. Барча тоифадаги балет артистлари
3. Барча тоифадаги вокал артистлар (опера солистлари)
4. Барча тоифадаги хор артистлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Барча тоифадаги оркестр артистлари
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июлдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 31-сон, 375-модда)
6. Барча тоифадаги драма артистлари
7. Ёрдамчи таркиб артистлари
II. Бадиий ходимлар
1. Бадиий раҳбар
2. Директор, директор ўринбосари
3. Бош режиссёр, бош дирижёр, бош рассом, бош хормейстер, бош балетмейстер
4. Саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, саҳналаштирувчи рассом, саҳналаштирувчи дирижёр, дирижёр, балетмейстер, рассом, хормейстер
5. Вокал концертмейстери, балет концертмейстери, аккомпаниатор, аккомпаниатор-концертмейстер, адабий қисм, мусиқий қисм, бадиий-саҳналаштириш қисми, труппа мудирлари, бадиий раҳбар ёрдамчиси, бош режиссёр ёрдамчиси
6. Вокал репетитори, балет репетитори, овоз режиссёри, нутқ техникаси репетитори
7. Ишлаб чиқариш устахонаси, цех мудирлари
8. Безакчи рассом, рассом, декоратор-бутафор, пардозчи, костюмчи, реквизитор, тикувчи, бичувчи, режиссёр ёрдамчиси, ассистент, суфлёр, пойабзалчи, электр ёритувчи, овоз ёзиш оператори, монтажчи ва саҳна машинисти
9. Катта иқтисодчи, иқтисодчи, бош бухгалтер, бухгалтер, кассир, барча мутахассисликлар бўйича катта техниклар, овоз ёзиш оператори, катта инспектор, инспектор
III. Ўқув юртлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг Нукус филиали, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, концертмейстерлари;
2. Маданият ва санъат йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, концертмейстрлари ҳамда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари.
(III бўлимнинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июлдаги 246-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 31-сон, 375-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.