Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.11.2002
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КРЕДИТЛАР ҚАЙТАРИЛИШИ ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН АВАНС ТАРИҚАСИДА БЕРИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР ҚАЙТАРИЛИШИ ҲАМДА ФЬЮЧЕРС КОНТРАКТЛАР БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида» ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида» 1997 йил 25 февралдаги Фармонига мувофиқ, деҳқончилик соҳасида товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини суғурта пули билан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Суғурталовчининг суғурта жавобгарлигидан қуйидаги миқдорларда суғурта тўловлари белгилансин:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кредитларни банкка қайтариш учун жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича — 2,5 фоиз;
деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши ва фьючерс контрактлар юзасидан мажбурий суғурта бўйича — 1 фоиз.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 июлдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 9 апрель,
179-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 4-сон, 16-модда)