|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.10.2003
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАҚД СЎМЛАРНИ ЭРКИН МУОМАЛАДАГИ ВАЛЮТАГА АЛМАШТИРИШГА ДОИР ЧЕКЛАШЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг эркин алмашиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида, шунингдек эркин алмаштириладиган валютадаги ресурслар тушуми кўпайганлигини эьтиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 250-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. 1995 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (яшаш гувоҳномаси)га алмаштирилган сумма кўрсатилган штамп қўйишни беқор қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бир ҳафта муддатда:
Ўзбекистон республика валюта биржаси орқали вакил қилинган банкларнинг алмаштириш пунктларига йўналтириладиган валюта ресурслари ҳажмини кўпайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, вакил қилинган банклар валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш қоидаларига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 сентябрдаги 457-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 12 июнь,
217-сон