Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ БАНК ҲИСОБ-КРЕДИТ КОЛЛЕЖИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўрта бўғин банк мутахассислари тайёрлашни такомиллаштириш ва республика банк-кредит тизимининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида Банк ҳисоб-кредит коллежи ташкил этилсин.
2. Қуйидаги мутахассисларни тайёрлаш коллеж фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин;
банк операциялари бўйича ўрта бўғин бухгалтерлари;
банк фаолиятини иқтисодий таҳлил этиш бўйича ўрта бўғин иқтисодчилари;
банк операциялари ва ахбороти дастурларини кузатиш бўйича дастур тузувчилар;
банк касса операциялари бўйича кассирлар, кассир-операторлар.
3. Белгилаб қўйилсинки, Банк ҳисоб-кредит коллежи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ҳаражатлари банкнинг даромадлари ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Банк ҳисоб-кредит коллежининг низомини, тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Банк ҳисоб-кредит коллежи Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 50-махсус ҳунар-техника билим юртининг Усмон Юсупов кўчаси, 1-уйдаги биносига жойлаштирилсин. Халқ таълими вазирлиги (Йўлдошев) асосий фондларни белгиланган тартибда Марказий банкка берсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўлаганов) Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 50-махсус ҳунар-техника билим юртини жойлаштириш масаласини кўриб чиқсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 10 июнь,
216-сон