Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.08.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ БЮДЖЕТГА АКЦИЗ СОЛИҒИ ТУШИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика Давлат бюджетига акциз солиғининг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан давлат назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 январдан бошлаб акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 декабрдаги 532-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
4. Молия инспектори лавозимлари жорий этиладиган корхоналарнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ишини ташкил этиш учун иш жойлари билан таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторларига ҳозирги вақтда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати давлат бош солиқ инспекторлари учун амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1997 йилги республика бюджетида қўшимча равишда ажратилган ходимларга сарфланадиган харажатларга зарур маблағларни назарда тутсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 майдаги 221-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 ноябрь,
418-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)