Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 3 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 20 ноябрда маъқулланган
1-модда. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги 176-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 221-модда; 2019 йил, № 9, 589-модда; 2020 йил, № 3, 200-модда, № 5, 299, 300-моддалар, № 6, 334-модда) 7-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог»;
ўн олтинчи — ўттиз бешинчи хатбошилари тегишинча ўн еттинчи — ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 226-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда; 1997 йил, № 2, 64-модда; 1998 йил, № 5-6, 114-модда, № 9, 164-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог»;
ўн олтинчи — ўттиз бешинчи хатбошилари тегишинча ўн еттинчи — ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, топография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади»;
3) Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонининг кўкрак нишонига оид тавсиф матнидан кейин қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг юз томони марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида, юртимизнинг ноёб табиати ва бой ресурсларини акс эттирувчи водий, дарё ва тоғ чўққилари ҳамда унинг юқори қисмида иккита кесишган геологик болға ва компас акс эттирилган.
Нишоннинг айланаси бўйлаб пастки ўнг қисмида дафна новдаси ва юқори қисмида «ХIZМАТ КО`RSATGАN GEOLOG» ёзуви жойлашган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Нишоннинг юз ва орқа томонлари чеккалари қабариқ ҳошия билан ўралган.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Қадағичнинг бўйи 16 миллиметр, эни 25 миллиметр.
Қадағичнинг орқа томонига нишонни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган».
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив- ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 ноябрь,
ЎРҚ-650-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/650/1576-сон)