Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.11.1996
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сонли «Истеъмол товарларини импорт қилиш учун марказлаштирилган валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Белгилаб қўйилсинки, 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки патентларини юридик ва жисмоний шахсларга бериш, шунингдек, патент эгаларига сўмларни вакил қилинган банклар орқали эркин муомаладаги валютага алмаштириш улар томонидан республикага келтириладиган товарлар турларига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори билан белгиланган рўйхатга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш (келтириш) тақиқланган ёки зарур лицензияларсиз ёхуд рухсатномаларсиз келтирилган буюмлар бундан мустасно.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган, импорт қилиниши республика валюта бозорида имтиёзли алмаштириш ҳуқуқини берувчи озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар рўйхати (2,3-рўйхатлар), Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 мартдаги 94-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.