Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.09.2022
 LexUZ шарҳи
1. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1999 йил 6 январдаги 3 (2041)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Реклама тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.