Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Қонунига асосан 2026 йил 22 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2002 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилсин.
2. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги қоидаларнинг фирма номлари аббревиатураларига доир қисми амал қилиб турган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга нисбатан 2005 йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.
4. 2002 йилнинг 1 мартидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №1, 13-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 14-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 11-12, 285-модда) XVI бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда) X бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда) III бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 181-модда) IV бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) IV бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 23-модда) I бўлими.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 6 декабрь,
311-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 11-модда)