Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.03.1998
Ҳужжат 21.10.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга биноан, республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Корхоналар (ташкилотлар) махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида» 1992 йил 14 январдаги қарори» тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарорига қўшимча равишда белгилаб қўйилсинки, маҳаллий ҳамда чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-иловага* мувофиқ айрим товарлар, материаллар экспорти ва импорти учун божхона тўловларининг вақтинчалик ставкалари;
3-иловага* мувофиқ экспорт ва импорт қилинадиган айрим товарга бож ҳақларини ҳисоблаш ва ундириш тартиби;
4-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш ва унга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва халқ истеъмол моллари рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиш тақиқланган буюмлар рўйхати.
12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорнинг 6, 9, 10-бандлари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бу ҳақда бошқача келишилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси билан ягона Бож иттифоқига кирган давлатлараро бўладиган савдо-иқтисодий муносабатларга жорий қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.