Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.07.2004
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мустақиллик куни ва Наврўз умумҳалқ байрамларини ташкил этиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 июлдаги 357-сонли «Мустақиллик куни ва наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳалқимизнинг Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларини ҳар йили оммавий тарзда нишонлаш анъанасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Умумҳалқ байрамлари — Мустақиллик куни ва Наврўзни ҳар йили нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича доимий ишловчи республика ташкилий қўмитаси иловага мувофиқ тузилсин.
2. Ташкилий қўмитага:
Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармаларни жалб қилган ҳолда Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларининг жойларда кенг нишонланишини ташкил этиш;
ҳар йили очиқ танловлар асосида мамлакатимиз пойтаҳтида ўтадиган байрам дастурларини танлаб олиш ваколати берилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
4. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 23 февраль,
68-сон