Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.02.2024
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР, КАСАЛЛИКЛАР ВА БЕГОНА ЎТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-877-сонли «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 11 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 2000 йил 20 сентябрдаги 185-186 (2482-2483)-сонида эълон қиоинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 31 август,
117-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 209-модда)