Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.10.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли «Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарори хамда 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 13 (ўн уч) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқлансин:

1. Бегалов Баходир Абдусаломович

раис

2. Холмуродов Дилшод Ибрагимович

раиснинг биринчи ўринбосари

3. Икрамов Агзам Анварджонович

раиснинг иқтисодий статистика бўйичаўринбосари

4. Зиядуллаев Махмуджон Джуракулович

раиснинг ижтимоий статистика бўйичаўринбосари

5. Зияев Зохиджан Муратович

раиснинг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўринбосари

6. Закиров Дилшод Таирович

статистика ишларини ташкил этишва методология бошқармаси бошлиғи

7. Жураев Хуршид Маматкулович

йиғма-ахборот ишлари бошқармаси бошлиғи

8. Мамиров Азиз Отахонович

макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи

9. Мамадалиев Одилжон Тоирович

халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи

10. Умаров Мухтор Тураевич

нархлар статистикаси бошқармаси бошлиғи

11. Бердикулов Кобил Гуламович

рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси бошлиғи

12. Одилов Шоҳруҳ Ғайратжонович

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва интерактив давлат хизматлари бошқармаси бошлиғи

13. Ғайибназаров Баходир Каримович

кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 20 октябрдаги 836-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 сентябрь,
578-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2020 й., 09/20/578/1311-сон)