Ҳужжат 01.10.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
138. Оператор (провайдер) Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ абонентларга ўзи томонидан кўрсатиладиган маълумотлар узатиш хизматлари тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги шартлар бажарилмаган ҳолда КРМБ оператори реципиентга абонент рақамини кўчириш рад этилганлиги тўғрисида хабар қилади, бу ҳақда реципиент вақтинча рақамли SIM картага SMS хабарни юбориш орқали, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда абонентни хабардор қилади.
а) SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобил алоқа стандартлари учун ва eSIM) йўқолганлиги тўғрисида операторнинг (провайдернинг) Call-марказига зудлик билан қўнғироқ қилиб хабар қилиш, кейинчалик операторга (провайдерга) ёки дилер орқали ёзма аризани тақдим қилган ҳолда. Абонент томонидан ушбу шартларга риоя қилинмаган ҳолда у йўқотилган SIM-карта ёки абонент қурилмасидан (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобил алоқа стандартлари учун ва eSIM) фойдаланган ҳолда олинган оператор (провайдер) томонидан кўрсатилган мобил алоқа хизматларига тўлов бўйича оператор (провайдер) абонентнинг улар йўқолганлиги ва хизматлар кўрсатишни тўхтатиш истаги тўғрисидаги аризасини олган вақтигача мажбуриятга эга, агар хабар қилишнинг абонент учун қулай бўлган бошқа усули оператор (провайдер) томонидан кўзда тутилмаган бўлса;