1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.07.00 Жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни оқизиш]
Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти тизимининг барқарор ишлаши ишончлилигини таъминлаш, вилоятнинг шаҳар ва туманларида аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, шунингдек, Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) 2019 йил 2 июлда Осиё инфратузилма инвестициялари банки (кейинги ўринларда — ОИИБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йил мобайнида қайтариш муддати билан 385,12 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз берилиши маъқулланганлиги;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ОИИБ қарзи — 385,12 млн АҚШ долларини;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020 — 2023 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.07.00 Жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни оқизиш]
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ) лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОИИБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
инвестиция даврида фоизлар, захирага олиш учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақи кўринишидаги молиявий харажатларни тўлаш ОИИБ нинг қарзлари ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.07.00 Жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни оқизиш]
3. Қуйидагилар:
«Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
«Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Осиё инфратузилма инвестициялари банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
«Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида Осиё инфратузилма инвестициялари банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига:
Ўзбекистон Республикаси номидан ОИИБ билан лойиҳани амалга ошириш учун қарз битимини;
Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг «Бухоро сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Бухоро сув таъминот» МЧЖ) ўртасида ОИИБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда — қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Қарз битимини ишлаб чиқишда инвестиция даври ва кафолат муддатида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан озод этишни назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси зиммасига «Бухоро сув таъминот» МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОИИБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
ичимлик суви қувурлари, канализация тармоқлари ҳамда иншоотларини қуриш учун зарур бўлган ер участкаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини;
2024 йилдан бошлаб Бухоро вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОИИБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун «Бухоро сув таъминот» МЧЖ томонидан ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 — 2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 август,
482-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 482-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг
Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси (солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида)
1.
Лойиҳанинг умумий қиймати
минг. АҚШ долл. экв.
437 620,24
385 116,57
52 503,67
2.
Капитал қўйилмалар қиймати ҳаммаси
минг. АҚШ долл. экв.
369 509,53
369 509,53
шу жумладан:
2.1.
Товар ва хизматлар
минг. АҚШ долл. экв.
322 579,08
322 579,08
шундан:
Қурилиш-таъмирлаш ишлари
минг. АҚШ долл. экв.
274 642,54
274 642,54
Машина ва ускуналар
минг. АҚШ долл. экв.
47 936,54
47 936,54
2.2.
Бошқа харажатлар
минг. АҚШ долл. экв.
28 558,85
28 558,85
шундан:
Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари
минг. АҚШ долл. экв.
5 200,00
5 200,00
Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари
минг. АҚШ долл. экв.
1 113,46
1 113,46
Буюртмачининг бошқа харажатлари
минг. АҚШ долл. экв.
22 245,39
22 245,39
2.3.
Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган харажатлар
минг. АҚШ долл. экв.
18 371,60
18 371,60
3.
Инвестиция даврида молиявий харажатлар
минг. АҚШ долл. экв.
15 607,04
15 607,04
4.
Солиқ ва божхона имтиёзлари
минг. АҚШ долл. экв.
52 503,67
52 503,67
* Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 482-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича Осиё инфратузилма инвестициялари банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш