Ҳужжат 10.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
3-модда. Ов қилиш
Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир. Қуйидагилар ов қилишга тенглаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги (йиғилган тарздаги) ов қуроли ва ов қилиш қуролларининг бошқа турлари ёки ов маҳсулоти билан ов қилиш жойлари ҳудудида бўлиш;
(3-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
шахсларнинг ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги (йиғилган тарздаги) ов қуроли билан, ов маҳсулотининг қўлга киритилганлиги қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз (овчилик гувоҳномасисиз, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномасиз, овчилик йўлланмасисиз (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасисиз) умумий фойдаланишдаги йўлларда бўлиши.
Овчилик хўжаликлари қўриқлаш ходимларининг ўз лавозим мажбуриятларини бажараётганда хизмат қуроли билан овчилик хўжаликлари ҳудудида бўлиши ов қилиш ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ов қилиш қоидалари ва ов қилиш жойларида ов қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
4-модда. Овчилик хўжалиги
Овчилик хўжалиги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш, ёввойи ҳайвонлар сонининг ҳисобини ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун ов қилиш жойлари ҳудудида ташкил этилади.
5-модда. Овчи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ва ов қилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган чет эллик фуқаро овчидир.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Овчилик хўжалигининг қўриқлаш ходими ўз лавозим мажбуриятларини бажараётганда овчи ҳисобланмайди.
6-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
овчилик ресурсларининг ва ов қилиш жойларининг муҳофаза қилинишини, улардан оқилона фойдаланилишини, уларнинг сақланишини таъминлаш;
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат томонидан нормалар белгилаш;
овчилик туризмини ривожлантириш;
ов қилишни ҳамда овчилик хўжаликларини ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
давлат назоратини амалга ошириш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
7-модда. Давлат овчилик фонди
Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, шунингдек ов қилиш жойларига, шу жумладан улар етиштирилган овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.
Фермаларда, питомникларда, инкубаторларда, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонлар Давлат овчилик фондига кирмайди ҳамда фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликлари қайси шахсларга тегишли бўлса, ўша шахсларнинг мулки бўлади.
Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифадаги ерлар ва сув объектларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни тасарруф этиш ҳуқуқидан ажратилгандир.
2-боб. Овчилик ресурслари ва ов қилиш жойлари
8-модда. Овчилик ресурслари
Ов қилиш мақсадида фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган ёввойи ҳайвонлар, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари овчилик ресурслари жумласига киради.
9-модда. Ов қилиш жойлари
Ов қилиш жойлари ов қилиш учун фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойлари, уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган ерлар, сув объектлари ва ўрмонлардан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ов қилиш овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланадиган эркин ов қилиш жойларида амалга оширилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Ов қилиш жойлари ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
қишлоқ хўжалиги, мелиоратив, ўрмон хўжалиги ишларини ва бошқа ишларни ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган усулларда амалга ошириш;
ўзбошимчалик билан ёввойи қушларнинг тухумларини йиғиш, уяларини вайрон қилиш, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ва бошқа уяларини бузиш, бундан ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш билан боғлиқ ҳоллар мустасно;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ҳамда бошқа тоифадаги ерларда қуриган дов-дарахтларни ва уларнинг қолдиқларини илдизи билан ёқиш;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларида, шунингдек уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган жойларда дов-дарахтларни йўқ қилиб юбориш, қиёқ, қамиш ва ёввойи ҳолда ўсувчи бошқа ўсимликларнинг чакалакзорларини ёқиш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси.
Қуйидагилар ов қилиш жойларига кирмайди:
аҳоли пунктларининг ерлари;
соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадга мўлжалланган ерлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, агар уларнинг режимида ов қилиш назарда тутилмаган бўлса;
шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар;
корхоналарнинг санитария-ҳимоя зоналари;
сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари;
аэродромлар;
темир йўлларнинг ҳимоя зоналари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чегара минтақаси;
(9-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
ҳосил йиғиштириб олингунига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар ёнидаги, балиқчилик питомниклари, ҳовуз хўжаликлари ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги участкалар, агар ушбу объектларни муҳофаза қилиш режимида ов қилишга доир тақиқ назарда тутилган бўлса.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари.
10-модда. Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги
Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги овчилик ресурсларининг сони ҳамда популяцияси, уларнинг ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ўзгариши динамикаси ва уларнинг яшаш муҳити ҳолати устидан мунтазам кузатувлар тизимини ифодалайди.
Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги Атроф-муҳит давлат мониторингининг бир қисмидир.
Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги маълумотлари овчилик ресурсларидан ҳамда уларнинг яшаш муҳитидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, уларни сақлаб қолиш учун қўлланилади.
11-модда. Овчилик ресурсларини ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиш
Овчилик ресурсларини ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг барқарор яшашини таъминлаш;
ёввойи ҳайвонлардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ғайриқонуний ов қилишга (браконьерликка) қарши курашиш;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларини, уларнинг кўчиб ўтиш йўлларини муҳофаза қилиш;
ов қилиш муддатларига риоя этилиши ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг сони устидан назорат қилиш;
ов қилиш жойлари ҳудудида ёнғинга қарши чоралар кўриш;
ов қилиш жойлари ҳудудида ерларни ҳайдаш ва дов-дарахтларни кундаков қилишнинг олдини олиш;
сув объектларини сув ҳавзаларининг гидрологик ва гидрогеологик режими бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган номақбул ҳодисалардан муҳофаза қилиш.
12-модда. Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш майдон бирлигига нисбатан ёввойи ҳайвонлар сонини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш ягона услубиётлар бўйича ўтказилади ҳамда ов қилишни режалаштириш ва овчилик хўжалигини юритиш учун асос бўлади.
Овчилик хўжаликлари ҳудудида ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олишни овчилик хўжаликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ов қилиш жойлари ҳудудларида, табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида амалга оширади.
Тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш тутилган ёввойи ҳайвонларнинг турлари бўйича сонини аниқлаш учун амалга оширилади ҳамда ов қилиш жойларининг маҳсулдорлигини ва ёввойи ҳайвонлар турларининг захираларини аниқлаш, келгусида ёввойи ҳайвонларни ўзининг яшаш муҳитидан ажратиб олишни режалаштириш учун асос бўлади.
Тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олишни овчилик хўжаликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларининг ҳудудларида, табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида тутилган ёввойи ҳайвонларни овчилик хўжаликларининг махсус дафтарларида, шунингдек овчилик йўлланмаларидаги (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларидаги) белгилар бўйича рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширади.
13-модда. Ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш
Ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш ёввойи ҳайвонларни сунъий равишда маҳсулдорроқ ҳолатда сақлаб туриш, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларини, уларнинг кўчиб ўтиш йўлларини муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш, шунингдек ҳайвонлар сув ичадиган жойларни барпо этиш ёки илгари мавжуд бўлганларини тиклаш, иҳота ва озуқа экинларини экиш, ёввойи ҳайвонларни озиқлантириш орқали амалга оширилади.
14-модда. Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ёввойи ҳайвонларнинг сони даражасини ва популяцияси тузилмасини мақбул ҳолатда сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ёввойи ҳайвонларни тутиш (отиш, тутиб олиш), шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг сонини кўпайтиришга, ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашга қаратилган тадбирларни ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ёввойи ҳайвонларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойлари, уларнинг кўчиб ўтиш йўллари муҳофаза қилинишини таъминлайдиган усуллар билан амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сони тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ҳайвонларнинг турлари ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш бўйича тадбирларни ўтказиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан, ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар белгилари аниқланган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан келишувга биноан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
15-модда. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланади. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотларидан, ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш маълумотларидан, республикадаги мавжуд ўрмон хўжаликларидан ҳамда шундай фаолият билан шуғулланувчи бошқа жисмоний ва юридик шахслардан олинган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш маълумотларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Келгуси йил учун ёввойи ҳайвонларни тутишга доир талабномалар жисмоний ва юридик шахслар томонидан жорий йилнинг 1 ноябридан 15 ноябрига қадар (қўшимча квота учун 1 апрелдан 15 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига топширилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси талабномалар асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини тайёрлайди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир квота лойиҳаси 25 ноябрга қадар (қўшимча квота учун 25 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига юборилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга доир квота лойиҳаси бўйича олиб борилган илмий изланишлар ва чоп этилган илмий тадқиқотлар асосидаги хулосасини 5 декабрга қадар (қўшимча квота учун 5 майга қадар) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига тақдим этади.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда тасдиқлайди, квотани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига (бундан буён матнда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) юборади.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари 20 декабрга қадар (қўшимча квота учун 20 майга қадар) квоталарни берилган талабномаларга мувофиқ тақсимлайди ҳамда ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга доир рухсатномаларни беради.
(15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(15-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
16-модда. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун ҳақ тўлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг тутиш нормалари белгиланмаган турлари, овда бўлиш кунларининг сонидан қатъи назар, тўловга мувофиқ миқдорда тутилади.
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари ушбу Қонунга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
3-боб. Овчининг ҳамда овчилик хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17-модда. Овчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Овчи:
ёввойи ҳайвонларнинг рухсат этилган турларини ов қилишни белгиланган жойларда ва белгиланган муддатларда амалга ошириш;
қўлга киритилган ов маҳсулотини ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш;
ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Овчи:
ов қилишни амалга ошириш чоғида шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, овчилик гувоҳномасини, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ёнида олиб юриши;
овчилик хўжалигининг ва ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуднинг чегараларини аниқ билиши;
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуддан ташқарида ов қилишни амалга оширмаслиги;
ёввойи ҳайвонларни тутиш нормаларига ва ов қилиш муддатларига риоя этиши, ов қилишни ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган жойларда амалга ошириши;
ов қилишни бошлаш олдидан овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) ов қилиш бошланган сана тўғрисидаги устунни тўлдириши;
ов қилиш тугагач, овчилик хўжалигидан ёки ов қилиш жойларидан чиқиб кетишдан олдин ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақида белгилар қўйиши;
ов қилиш тугагач, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ов натижалари тўғрисида белги қўйилган ҳолда, ўн кундан кечиктирмай қайтариши;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиши;
маиший чиқиндиларни тўхташ жойидан йиғиштириб олиши ва маиший чиқиндиларни тўплаш жойларига олиб чиқиши;
ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар мансабдор шахсларининг талабига биноан тушунтиришлар бериши, ашёларни, ов қуролини ва транспорт воситаларини, қўлга киритилган ов маҳсулотини, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, овчилик гувоҳномасини, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) кўздан кечириш учун тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳалқалари, микрочиплари, ёрлиқчалари, тамғалари бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда ҳудудида ов қилиш амалга оширилган овчилик хўжалигига ёки Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига улар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
(17-модда иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лавҳалар, эълонлар, охурлар, ёйиб қўйилган қўшимча озуқалар, сунъий уяларга ва бошқа биотехник қурилмаларга шикаст етказмаслиги, шунингдек ушбу Қонун 9-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этмаслиги;
(17-модда иккинчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
ов қилишнинг хавфсизлик қоидаларини билиши ва уларга риоя этиши шарт.
18-модда. Овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари
Овчилик хўжаликлари:
жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар доирасида овчилик йўлланмаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) бериш;
юридик ва жисмоний шахслар билан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар доирасида ёввойи ҳайвонларни тутиш учун шартномалар тузиш;
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномага мувофиқ ов қилишни амалга оширишда қўлга киритилган ов маҳсулотини қайта ишлаш;
ов маҳсулотини тутишнинг ёки қўлга киритишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, маҳсулотга доир сифат сертификати мавжуд бўлган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан махсус ажратилган жойларда ов маҳсулотини реализация қилиш;
ёввойи ҳайвонларни табиатга мослаштириш ёки улардан бошқа мақсадда фойдаланиш учун кўпайтириш;
фермаларда, питомникларда, инкубаторларда, ҳовуз хўжаликларида ва бошқа хўжаликларда сақланаётган ҳамда етиштирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш;
ғайриқонуний ов қилишга (браконьерликка) қарши курашиш бўйича тадбирларда иштирок этиш, шу жумладан ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар билан биргаликда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан далолатномалар тузиш, уларни Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига топшириш;
(18-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ов қилишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек овчилик хўжаликларини юритиш масалалари юзасидан таклифлар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
(18-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси.
19-модда. Овчилик хўжаликларининг мажбуриятлари
Овчилик хўжаликлари:
ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
ёввойи ҳайвонларни ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиши;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиши;
ёввойи ҳайвонлар сонининг ҳисобини юритиши;
тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиши;
ёввойи ҳайвонларнинг такрор кўпайтирилишини таъминлаши;
ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш бўйича ёввойи ҳайвонлар айрим турларининг сонини уларнинг яшаш жойлари доирасида сақлаб туришга, кўпайтиришга ёки камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиши;
овчилик хўжалиги ҳудудида чегара устунлари, эълонлар ва кўрсаткичлар, овчилик хўжалиги тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ўз ичига олган харита-схема ўрнатилишини таъминлаши;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиши;
ёввойи ҳайвонларнинг эгасиз таналарини, уларнинг қисмларини ва ички аъзолари кўмилишини ташкил этиши, овчиларни бундай чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг белгиланган тартиби тўғрисида хабардор қилиши;
ов қилиш устидан назоратни амалга ошириши — овчиларда зарур ҳужжатлар мавжудлигини ва улар томонидан ушбу Қонуннинг 5-бобида назарда тутилган талабларга риоя этилишини текшириши;
овчилик йўлланмалари бланкаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) ҳисобга олиш, сақлаш, тўлдириш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига овчилик хўжалигини юритиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши;
(19-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
овчилик хўжалигини юритиш жараёнида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларини бажариши;
ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан чатиштиришга, кўчиришга ёки иқлимга мослаштиришга йўл қўймаслиги;
овчилик хўжаликларида итларнинг тумшуқбоғларсиз, боғловсиз ёки ўралган майдончадан ташқарида сақланишига йўл қўймаслиги, бундан итлар билан ов қилиш ёки итларни овга ўргатиш мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги мансабдор шахсларни ов қилиш жойларининг, ёввойи ҳайвонлар ҳамда қайта ишланган ов маҳсулоти сақланадиган, реализация қилинадиган объектларнинг ҳолатини ўрганиш учун монеликсиз киритиши шарт.
(19-модданинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
4-боб. Ов қилишни амалга ошириш
20-модда. Ов қилиш турлари
Ов қилиш турлари жумласига қуйидагилар киради:
спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш;
саноат мақсадида ов қилиш;
ўлжа олиш мақсадида ов қилиш;
ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида сақлаш ва кўпайтириш мақсадида ов қилиш;
илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун ов қилиш;
ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш.
Спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш жисмоний шахслар томонидан ов маҳсулотини шахсий истеъмол қилиш мақсадида амалга оширилади.
Саноат мақсадида ов қилиш ов маҳсулотини тижорат мақсадида реализация қилиш учун амалга оширилади.
Ўлжа олиш мақсадида ов қилиш муайян белгиларига кўра баҳоланадиган ов ўлжаларини (мўйналар, шохлар, патлар, терилар, бош суякларини, қозиқтишларни, бошқа ҳаётий органларни) олиш мақсадида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида сақлаш ва кўпайтириш мақсадида ов қилишга, башарти ёввойи ҳайвонларга ёпиқ маконда яшайдиган шароитлар яратилса, йўл қўйилади.
Илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун ов қилиш ёввойи ҳайвонларни ўрганиш ҳамда сақлаб қолиш, шунингдек улар касалланганда, нобуд бўлиш, ўлат хавфи бўлган ҳолларда ва бошқа сабаблар туфайли ёввойи ҳайвонларга ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш ёввойи ҳайвонларнинг сони даражасини ва популяцияси тузилмасини мақбул ҳолатда сақлаб туриш, шунингдек ўта хавфли инфекциялар тарқатувчилари бўлган ҳайвонларга қарши курашиш учун амалга оширилади.
21-модда. Ов қилиш қуроллари ва усуллари
Ов қилиш:
ов қуролидан;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қурол тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
овчи зотига мансуб итлардан, бошқа овга ўргатилган ҳайвонлар ва қушлардан (овчилик гувоҳномасида тегишли қайд мавжуд бўлган тақдирда);
ёввойи ҳайвонларни тирик ҳолда тутиб олиш учун тўрлар ва тузоқлардан (ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада тегишли белги мавжуд бўлган тақдирда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
балиқ овлаш қуролларидан;
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
миноралардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қармоқлар, икки томонлама маҳкамланадиган ўнтадан кўп бўлмаган илгакли воситалар (переметлар), катак ўлчами рухсат этилган ҳажмдаги тўрлар балиқ овлаш қуролларидир.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Ов қилиш амалга ошириладиган ов қуролларидан фойдаланилган ҳолдаги усуллар ва ҳаракатлар мажмуи ов қилиш усулларидир.
Ёввойи ҳайвонларни тутишда ов қуролларининг қуйидаги турларидан фойдаланиш тақиқланади:
ўзиотар қуроллардан;
камонлар, арбалетлар ва найзалардан, бундан ов қуролларидан ёввойи ҳайвонларни иммобилизация қилиш (қимирламайдиган қилиб қўйиш) ҳамда тамға қўйиш билан боғлиқ илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун фойдаланиш мустасно;
сиртмоқлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
илгаклардан ва тўрлардан, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган балиқ овлаш қуроллари мустасно;
туёқли ёввойи ҳайвонлар учун қопқонлардан.
(21-модда тўртинчи қисмининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Ёввойи ҳайвонларни тутишда ов қилишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш тақиқланади:
ов учун чуқурлар қазиб қўйиш;
портловчи, кимёвий моддаларни ва биологик препаратларни қўллаш;
электр токини қўллаш;
дов-дарахтларни ёқиш;
товушсиз отиш мосламаларини қўллаш;
ёввойи ҳайвонларни жалб этиш учун овоз чиқарувчи аппаратларни қўллаш;
сувдан кечиб ўтиш жойларида, ёнғинлардан, тошқинлардан ва бошқа табиий офатлардан қочаётган ёввойи ҳайвонларни овлаш;
ёввойи ҳайвонларни музга, қалин қорга, сувга ёки улар учун хос бўлмаган ўзга яшаш муҳитига ҳайдаб киритиш;
сутканинг қоронғи вақтида ёритиш анжомлари билан (бундан тўнғиз, бўрсиқ, жайра овлаш мустасно) транспорт воситаларини, шу жумладан ер устида ҳаракатланадиган, ҳавода парвоз қиладиган воситаларни ва кичик ўлчамли кемаларни қўллаш.
22-модда. Ов қилишнинг хавфсизлик қоидалари
Овчи ўзига тегишли ов қуролининг тузилишини, ушбу қуролдан фойдаланишда қисмларининг бажарадиган вазифасини ва ўзаро таъсирини, ишлатиладиган ўқ-дориларнинг техник ҳамда баллистик кўрсаткичларини, шунингдек ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш ва қўллаш қоидаларини билиши шарт.
Қуйидагилар тақиқланади:
техник жиҳатдан носоз бўлган ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини, шу жумладан металли қисмида кўзга кўринадиган занг аломатлари пайдо бўлган патронларини қўллаш;
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ муомалада бўлиши чекланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини қўллаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қурол тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
ўқланган ов қуроли билан транспорт воситасига чиқиш ва ундан тушиш;
йиғилган ов қуролини транспорт воситаларидан, шу жумладан ер устида ҳаракатланадиган, ҳавода парвоз қиладиган воситалардан, кичик ўлчамли кемалардан, аравалардан, чаналардан ёки бошқа транспорт воситасидан стволининг оғзини ўзига қаратган ҳолда олиш;
шовқинга, шитирлашга, аниқ кўринмаётган нишонга қарата, туман пайтида, кучли қор ёғаётганида, сутканинг қоронғи вақтида, қуёшга қарата ва яхши кўринмайдиган бошқа шароитларда, шунингдек кўриниш чекланган шароитларда 2,5 метрдан (ер ёки сув юзасидан) пастликда учаётган қушга қарата ўқ узиш;
аҳоли пунктларига бир километрдан яқин масофада, автобус қатнайдиган автомобиль йўлларига уч юз метрдан яқин масофада ўқланган ов қуроли билан бўлиш;
ов қуролини, шу жумладан ўқланмаган ов қуролини одамга ўқталиш, одамларга, уй ҳайвонларига, транспорт воситаларига қарата ўқ узиш;
аҳоли пунктларига бир километрдан кам масофадан силлиқ стволли ов қуролидан ва икки километрдан кам масофадан сойли стволли ов қуролидан ўқ узиш;
заруратсиз ўқ узиш, ташқи тепкили қуролнинг тепкисини кўтариш ёки ички тепкили қуролни сақлагичдан чиқариш;
кичик ўлчамли кемадан ундаги эшкакчилар ёки бошқа овчилар узра ўқ узиш;
яраланган ёввойи ҳайвонни ов қуролининг қўндоғи билан уриб ўлдириш;
ҳосил йиғим-терими жараёнида қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида ов қилишни амалга ошириш;
алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатида ов қилишни амалга ошириш.
23-модда. Ов қилиш мавсуми ва муддатлари
Ов қилиш мавсуми йилнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилиш рухсат этилган давридир.
Ов қилиш муддати йилнинг маълум даври бўлиб, бу давр мобайнида муайян турдаги ёввойи ҳайвонларни овлаш амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ов қилиш муддатлари ушбу Қонунга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ов қилиш мавсумида ҳафтанинг икки куни — сешанба, чоршанба — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қушларни ов қилиш учун ёпиқдир. Бундан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун қушларни тутиш ҳоллари ҳамда ушбу модданинг олтинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Синовдан ўтказиладиган ҳар битта итга тўғри келадиган уч бош қушни отган ҳолда, овчи итларнинг балиқчи қушларга доир дала синовларини — 15 мартдан 1 майга қадар ва беданага доир дала синовларини — 1 апрелдан 15 майга қадар ўтказишга рухсат берилади. Синовларни ўтказиш жойлари ҳамда тартиби Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан келишувга кўра овчилик хўжаликлари томонидан аниқланади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик хўжаликлари питомникларда ёввойи ҳайвонларни тўлиқ босқичда етиштириш йўлга қўйилган ҳолда ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар сонига тенг миқдордаги ёввойи ҳайвонларни уларнинг урчиш пайтидан ташқари йил давомида ов қилишни ташкил этиши мумкин. Бунда ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Ёввойи ҳайвонларнинг урчиш пайти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг хулосаси асосида белгиланади.
Ўлжа олиш мақсадида ов қилиш рухсатномалар асосида ёввойи ҳайвонларнинг урчиш пайтидан ташқари, ов мавсумидан қатъи назар, ҳафтанинг барча кунларида амалга оширилиши мумкин.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонунига асосан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
24-модда. Ов маҳсулоти
Қуйидагилар ов маҳсулотидир:
ёввойи ҳайвонлар — қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда яшовчи, хонакилаштирилмаган умуртқасизлар, балиқлар, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчилар;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари — ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган асал, ёғ, гўшт, сут, тухум, мум, увилдириқ, заҳар, сафро, мўйна, шохлар, патлар, терилар ва бошқа маҳсулотлар.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномага мувофиқ қўлга киритилган ов маҳсулоти берилган рухсатноманинг ҳақи тўланганидан кейин овчининг мулки бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ов маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади. Ов маҳсулотининг тутилганлиги ёки қўлга киритилганлиги қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз мазкур маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ташиш ва жўнатиш тақиқланади.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
25-модда. Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш)
Овчилик хўжалиги ҳудудида муайян вақт оралиғида уяларни бузадиган, ёш ёввойи ҳайвонларни қириб ташлайдиган, бошқа ёввойи ҳайвонларга мўлжалланган озуқани еб қўядиган, қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказадиган, шунингдек ҳайвонлар ва инсон учун хавфли касалликларни тарқатувчилар бўлган сутэмизувчилар, қушлар ёки ёввойи ҳайвонларнинг бошқа турлари овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонлар деб эътироф этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилиши мумкин бўлган ёввойи ҳайвонларнинг турлари овчилик хўжаликларининг талабномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш) овчилик хўжалигининг ёввойи ҳайвонларни ҳамда ов қилиш жойларини муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажарадиган ходимлари томонидан амалга оширилади.
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш) учун зарарли ҳамда қутурган ҳайвонларни йўқ қилиш бўйича бригадалардан овчилар жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилган тутиб олинган ёввойи ҳайвонлар ҳисобга олиниши лозим. Тутиб олинган ҳайвонлар тўғрисидаги (турлари, сони, тутиб олинган жойи ва муддати бўйича) ахборот Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига календарь йил тугаганидан кейин ўн беш кун ичида тақдим этилади.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
26-модда. Чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этиш
Ушбу Қонунга мувофиқ ов қилиш ҳуқуқига эга бўлган чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этиш чет эллик фуқаролар ва туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳамда овчилик хўжалиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада ов қилишни амалга ошириш шартлари, кўрсатилган хизматлар ва тутилган ов маҳсулоти учун ҳақ тўлаш миқдори белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг IV-боби.
27-модда. Ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик)
Қуйидаги ҳаракатлар ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) деб эътироф этилади:
ов қилиш жойлари бўлмаган жойларда, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ов қилиш, бундан муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига мувофиқ ҳудудида чекланган тарзда ов қилишга рухсат этилган жойларда ов қилишни амалга ошириш ҳоллари мустасно;
ов қуролларининг тақиқланган турларидан ва ов қилишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш;
тақиқланган жойларда, ов қилиш тақиқланган мавсумларда ва муддатларда ов қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг тақиқланган турларини овлаш;
овчилик гувоҳномасисиз, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномасиз, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномасиз ҳамда овчилик йўлланмасисиз (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасисиз) ов қилиш (бундан табиий сув оқимларида, шунингдек каналларда ва коллектор-дренаж тармоқларида умумий фойдаланиш тартибида жисмоний шахслар томонидан балиқ тутиш мустасно);
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ёввойи ҳайвонларни тутиб олиш ёки отиш нормаларини ошириб юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг махсус рухсатномасисиз ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини йиғиш, қушларнинг маконларига бориш, ёввойи қушларнинг уяларини, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ҳамда бошқа уяларини ўзга жойга кўчириш ва вайрон қилиш, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг урчишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳаракатлар.
(27-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) натижасида қўлга киритилган ов маҳсулоти олиб қўйилиши лозим. Бунда овчилик ресурсларига етказилган зарар ундирилади.
5-боб. Ов қилиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар
28-модда. Овчилик гувоҳномаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, ўн саккиз ёшга тўлган, овчилик гувоҳномасини олиш учун махсус ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан икки йил муддатга берилади.
Овчилик гувоҳномасини расмийлаштирганлик учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, пенсиядаги ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Овчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати талабгорнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.
Овчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Бунда овчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун махсус ўқув курсларида қайта ўқиш талаб этилмайди.
Овчилик гувоҳномасини бериш тартиби ва овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни махсус ўқув курсларида ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.
Овчилик гувоҳномасининг амал қилиши унинг амал қилиш муддати ўтганлиги муносабати билан тугаган деб ҳисобланади.
Овчилик гувоҳномасининг амал қилишини муддатидан олдин тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
овчилик гувоҳномаси эгасининг унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризаси;
овчилик гувоҳномаси эгасининг вафот этиши;
суднинг овчилик гувоҳномаси эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги қарори;
суднинг ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган қарори.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси.
29-модда. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ, рухсатнома берилганлиги учун тўлов киритилганидан кейин берилади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;
ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатноманинг рақами (жисмоний шахслар учун);
овчилик гувоҳномасининг рақами (жисмоний шахслар учун);
ов қилиш тури;
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуд;
ёввойи ҳайвон турининг номи;
тутиш учун рухсат этилган ёввойи ҳайвонларнинг сони;
ов қилиш муддати;
ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи (жисмоний шахслар учун);
рухсатнома бериш асоси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагач (ўн кун ичида), рухсатномани берган Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги ҳисобот билан бирга қайтарилади.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
30-модда. Камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишнинг алоҳида тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ алоҳида тартибда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома бўйича йўл қўйилиши мумкин.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи;
ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсади;
овчилик гувоҳномасининг рақами (жисмоний шахслар учун);
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуд;
ёввойи ҳайвон турининг номи;
табиий муҳитдан ажратиб олиш рухсат этиладиган ёввойи ҳайвонларнинг сони;
ов қилиш муддати;
рухсатнома бериш асоси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатнома унга Экология қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг белгиси қўйилганидан кейин ҳақиқий бўлади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагач (ўн кун ичида) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ажратиб олинган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги ҳисобот билан бирга қайтарилади.
(30-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-модда. Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси)
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар асосида берилади ва унинг эгасига мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этади.
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) овчиларга махсус электрон дастур орқали:
овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида — овчилик хўжаликларининг эгалари бўлган юридик шахслар томонидан;
эркин ов қилиш жойларида — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилади.
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) уни олганлик учун тўлов киритилганидан кейин берилади.
Овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома рақами;
рақами ва берилган санаси;
овчилик хўжалигининг номи (овчилик йўлланмаси овчилик хўжалиги томонидан берилганда);
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуд;
ёввойи ҳайвон турининг номи;
тутиш учун рухсат этилган ёввойи ҳайвонлар сони;
ов қилиш муддати;
ов қилиш тури;
овчилик йўлланмасининг (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасининг) нархи.
Овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкалари) берилганлиги учун тўлов миқдори:
овчилик хўжаликларига бириктирилган ов қилиш жойларида — овчилик хўжаликларининг эгалари бўлган юридик шахслар томонидан;
эркин ов қилиш жойларида — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.
Овчилик йўлланмаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади/
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
6-боб. Овчилик хўжалигини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи
Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза ҳамда такрор кўпайтириш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини илмий асослантирилган тарзда режалаштириш ва амалга ошириш овчилик хўжалигини юритишдир.
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ёки жисмоний шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ўртасида овчилик хўжалигини юритиш учун овчилик хўжаликларига туташ ҳудуддаги ов қилиш жойларини бириктириш юзасидан ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома имзоланган кундан эътиборан юзага келади.
Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан ҳамда ўрмон фонди ерларидан 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида инвестициявий ҳамда шартномавий мажбуриятлар белгиланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:
биринчи босқичда — 10 йил муддатга;
инвестициявий ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:
иккинчи босқичда — 10 йил муддатга;
учинчи босқичда — 29 йил муддатга.
Бунда икки йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил этилмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.
Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш бўйича электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базаларига ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан тўғридан-тўғри тузиладиган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномага асосан овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахслар овчилик хўжалигини юритиш учун туташ ҳудуддаги ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган тақдирда, электрон онлайн-аукцион натижалари бекор қилинади ва ер участкалари қайта электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан ҳамда ўрмон фонди ерларидан ер участкаларини ажратиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ов қилиш жойлари ер эгалари ёки ердан фойдаланувчилар билан келишувга кўра ҳамда улардан ерлар олиб қўйилмаган ҳолда бириктириб берилади.
Бириктирилган ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ундириладиган йиллик ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.
Овчилик хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланадиган форматда ишлаб чиқилган ва келишилган, ўн йилга мўлжалланган техник-иқтисодий асоснома материаллари асосида фаолият юритади.
Техник-иқтисодий асоснома материаллари ва ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома овчилик хўжаликларини юритишнинг комплекс тадбирларини амалга ошириш, шунингдек овчилик ресурсларидан оқилона, барқарор фойдаланишга, уларни муҳофаза қилишга, такрор кўпайтиришга ҳамда бириктирилган ов қилиш жойларининг ҳудудини овчилик хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатда сақлаб туришга қаратилган жорий ва истиқболдаги режалаштиришни ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда юритиш учун асосий норматив-техник ҳужжатлардир.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
33-модда. Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини тугатиш
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда.
34-модда. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион орқали ажратилган ер участкаларининг ижара муддатига мутаносиб бўлган муддатга тузилади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
овчилик хўжалигининг номи;
юридик шахснинг номи ва реквизитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар;
(34-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
шартноманинг амал қилиш муддати;
овчилик хўжалигининг жойлашган ери, чегаралари ва майдони, шу жумладан биотоплар бўйича — тоғлар, чўл, ўрмон ёки сув билан қопланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ов қилиш жойлари ҳудудида яшаётган ёввойи ҳайвонлар турларининг шартномани тузиш санасидаги сони ҳақидаги маълумотлар;
ов қилиш учун ёпиқ бўлган такрор кўпайтириш участкасининг тавсифи (овчилик хўжалиги умумий майдонининг камида 10 фоизи);
шартномани тузган шахснинг ушбу Қонуннинг 19-моддасида назарда тутилган мажбуриятлари;
давлат органининг шартномани тузган шахсга ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани бериш мажбурияти;
тарафларнинг шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги;
чегаралари, бориш йўллари, такрор кўпайтириш участкасининг, кордонлар ҳамда бошқа иншоотлар ва объектларнинг жойлашуви кўрсатилган ҳолда овчилик хўжалиги ҳудудининг харита-схемаси;
овчилик хўжалигини юритиш чоғида ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш миқдори;
шартномани муддатидан илгари бекор қилиш асослари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
35-модда. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:
тарафларнинг келишуви;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган юридик шахснинг тугатилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг вафот этганлиги, белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланганлиги, муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома тузилган кундан эътиборан овчилик хўжалигининг бир йилдан ортиқ вақт юритилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган тўлов муддати ўтгач тўловнинг (кетма-кет икки мартадан зиёд) киритилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришга сабаб бўлган қоидабузарликларнинг белгиланган муддатда овчилик хўжалиги томонидан бартараф этилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган шартларнинг мунтазам равишда (бир йил давомида икки мартадан ортиқ) бузилганлиги;
ҳайвонот дунёсидан белгиланмаган мақсадда фойдаланилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи ўзбошимчалик билан бошқа шахсга берилганлиги.
36-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси янгилаб туриладиган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
овчилик хўжаликлари тўғрисидаги;
ов қилиш тақиқланган жойлар ҳақидаги;
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ажратилган квота тўғрисидаги;
овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги;
муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги;
ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларига нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги ҳақидаги;
муайян жинсдаги ва ёшдаги ёввойи ҳайвонларга нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
7-боб. Якунловчи қоидалар
37-модда. Зарарнинг ўрнини қоплаш
Юридик ҳамда жисмоний шахслар ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Зарарнинг ўрни қопланиши айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди.
38-модда. Низоларни ҳал этиш
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
39-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 90-моддаси.
40-модда. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 8, 470-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ов қилишни амалга оширишнинг ҳамда овчилик хўжалигини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.
41-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(41-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
42-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
(42-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
43-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 июль,
ЎРҚ-627-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига
1-ИЛОВА
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар
МИҚДОРЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жинси ва ёшидан қатъи назар, 1 та ёввойи ҳайвонни тутиш нархлари

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда (ов қилиш турлари бўйича)

Чет эллик жисмоний

ва юридик шахслар

учун, АҚШ долларида

саноат мақсадида

спорт, ҳаваскорлик ва ўлжа олиш мақсадида

илмий, тиббий ва назорат мақсадида

ов қилишнинг барча турлари бўйича

СУТЭМИЗУВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Қоплон, тарғил сиртлон, тоғ қоплони

*

*

300

50000

Бурама шохли така (морхўр)

*

300

150

25000

Северцов қўйи

*

300

150

21000

Тяньшань қўйи, устюрт қўйи, Бухоро тоғ қўйи

*

300

150

10000

Бухоро буғуси (хонгул)

*

250

100

7000

Тяньшань қўнғир айиғи, Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр, кулон

*

100

80

3000

Сайғоқ, жайрон

*

50

30

3000

Мензбир суғури, манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қарсоқ, олақўзан, сариқ сассиқкузан

*

45

25

1500

Сут эмизувчиларнинг бошқа турлари

*

4

3

500

Бошқа турлар

Пржевальский оти

300

200

100

10000

Қизил бўри

10

5

3

1000

Тоғ такаси

*

5

2

1000

Тўнғиз

4

3

1,5

300

Елик (буғу)

4

3

1,0

300

Тоғ сувсари, қоракузан (норка), оқсувсар

0,3

0,2

0,1

50

Тулки, чиябўри, чўл ва тўқай мушуклари, нутрия, латча, ондатра, қизил суғур

0,2

0,1

0,05

30

Бўри

-

-

-

75

Бўрсиқ, жайра

0,3

0,15

0,03

20

Қуён

0,1

0,05

0,02

25

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларидан, одам ва ҳайвонлар касалликларини тарқатувчилардан ташқари бошқа сутэмизувчилар

0,02

0,01

0,01

1

Изоҳ:
Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.
* Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.

ҚУШЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Маллабош лочин (шахин), итолғи, лочин (сапсан), тўхтатувалоқ (дудак), йўрға тувалоқ

*

100

10

7000

Қийқирдоқ ва вишилдоқ оққушлар, пушти ва жингалак соқоқушлар, тоғ калхати (қумой), қора лайлак, сувқийғир (скопа), узун думли ва оқ думли сувбургутлари, оқ турна, кичик бургут, қиронқора, болтаютар, бургут, қирғий бургут, илонхўр бургут, катта олачипор бургут, оқбош ўрдак, қизилтомоқ ғоз, кичик оққўтон, қизилғоз (фламинго), оқ пешанали кичик ғоз, сариқ қўтон (қарқара), бизғалдоқ

100

50

8

3000

Оқ лайлак, қоравой, қошиқбурун, тасқара, оқ бошли қумой, чўл бўктаргиси, чўл бургути, чўл миққийси, қорабош балиқчи, чўл жиқтоғи, тарғоқ, кичик узунбурун, Осиё моки лойхўраги, оқбовур

25

15

5

1000

Қорабузов, мармар чуррак, оқкўз (ола қанотли ўрдак), Зарафшон қирғовули, қора кабутар, оддий ғуррак ва бошқа турлар

15

10

3

500

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 40 фоизи

Саноат, спорт ёки хаваскорлик мақсадида ов қилиш объектлари бўлмаган ҳайвонлар турлари

Турналар, укки, кичик оққуш, бошқа йиртқич қушлар

2

300

Япалоққушлар, қарқаралар, қузғун, клушица, Алп зоғчаси

1

200

Бошқа турлар

Катта ва кичик кўлбуқалар, ҳаққуш (кваква)

0,3

0,2

0,1

50

Қирғовуллар (Зарафшон қирғовулидан ташқари)

0,15

0,07

0,03

50

Ғозлар, улар

0,15

0,07

0,03

30

Ўрдаклар, чурраклар, чераглар, қашқалдоқ, каклик, чиллар, қорабовур, саджа (сув булдуриқ)

0,05

0,03

0,01

5

Йилқичи

0,07

0,05

0,005

30

Қарғасимонлар (қарғалар, зағизғон, гўнгқарға, зоғча)

0,03

0,02

0,01

5

Кабутарлар, ғурраклар (оддий ғурракдан ташқари), балчиқчи қушлар, катта қоравой, қўнғирлар, сув товуғи, сувмошаклар, бедана, чуғурчуқлар

0,02

0,01

0,005

2,5

«Майда чумчуқсимон қушлар» (сўфитўрғайлар, жиблажибонлар, зарғалдоқ, завирушкалар, шақшақлар,читтаклар, вьюроклар, чумчуқлар, деҳқончумчуқлар, королёклар)

0,3

0,1

0,005

3

Бошқа қушлар

0,01

0,01

0,003

2

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 30 фоизи

Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишувга кўра овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни тутиш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳайвонларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан аниқланади.
* Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Кобра, бўзэчкемар

10

10

4

1000

Чўл тошбақаси

0,2

0,05

0,02

6

Бошқа ноёб турлар

7

7

2

500

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 40 фоизи

Бошқа турлар

Қум чархилони, бушилон, қора илон, кўлвор илон

5

2,5

1

100

Заҳарсиз илонлар

0,5

0,25

0,05

15

Калтакесакчалар, гекконлар, калтакесаклар, агамалар, сариқилон ва бошқа турлар

0,2

0,05

0,01

5

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Ов қилиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 30 фоизи

ҲАМ СУВДА, ҲАМ ҚУРУҚЛИКДА ЯШОВЧИ ҲАЙВОНЛАР

Кўл бақалари, қурбақалар

0,05

0,03

0,01

2

БАЛИҚЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар

Орол сўзанбалиғи, Орол бакра балиғи, Сирдарё куракбуруни, Амударё кичик куракбуруни ва Амударё катта куракбуруни, Орол сулаймонбалиғи, чўртансимон оққайроқ, Амударё гулбалиғи

15

10

5

500

Бошқа турлар

5

3

1

250

Саноат аҳамиятига молик балиқлар ва уларнинг бошқа турлари

Лаққабалиқ, дўнгпешона, сазан (зоғора балиқ), оққайроқ, пелядь, судак, гулмоҳи, оқ амур

5

0,03

0,02

15

Товонбалиқ, Самарқанд храмуляси, илонбош, лешч, чўртанбалиқ, тараша балиқ, хонбалиқ, қорабалиқ

3

0,01

0,01

5

Қизилкўз ва бошқа қиймати паст турлар

1

0,005

0,001

1

Изоҳ:

Саноат аҳамиятига молик балиқларни ва уларнинг бошқа турларини тутишга доир нархлар:

биринчи устунда саноат мақсадидаги 1 тонна учун;

иккинчи устунда спорт ва бошқа мақсадлардаги 1 кг учун кўрсатилган.

Балиқларнинг кўпайтирилган турларини саноат миқёсида овлаганлик учун тўлов суммаси кўпайтирилганлик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда мазкур тур қийматининг 30 фоизини ташкил этади.

УМУРТҚАСИЗЛАР

Камёб ва йўқолиб бораётган турлар:

Туркистон қисқичбақаси (Сирдарё ҳавзаси), тиббиёт зулуги (10 донаси учун) ва бошқалар

0,05

0,02

0,01

20

Заҳарли умуртқасизлар

0,01

-

0,002

3

Тор панжали қисқичбақа (Зарафшон дарёси ҳавзаси) 1 кг учун

0,08

0,05

0,01

3

Артемия (Artemiа) цисталари 1 кг учун

0,1

-

0,01

5

Умуртқасизлар ғумбаклари (мотиль, трубочник ва бошқалар) 1 кг учун

0,02

-

0,005

0,1

Майда қисқичбақасимонлар (гаммарус, дафниялар ва ҳоказо) 1 кг учун

0,01

0,01

0,005

0,1

Моллюскалар чиғаноқлари (1 кг учун)

0,01

0,01

0,005

0,5

Маиший, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан, хавфли инфекцияларни тарқатувчилардан, шунингдек балиқ овида хўрак сифатида фойдаланиладиган жониворлардан ташқари бошқа умуртқасизлар

0,01

0,01

0,001

1

Мумиё (1 г учун)

0,05

-

0,01

1

Изоҳ:

Питомникларда етиштирилган ва овчилик-балиқчилик жойларига қўйиб юборилган ҳайвонларни тутиш учун тўлов миқдори, башарти жойларга қўйиб юборилган ҳайвонлар сони тутиш учун мўлжалланадиган ҳайвонларнинг сонидан уч баробар ортиқ бўлса, ушбу питомниклар эгалари бўлган шахслар учун мазкур ёввойи ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 50 фоизини ташкил этади.

Питомникларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ва бошқаларда етиштирилган ҳамда уларнинг ҳудудида жойлашган ҳайвонлар учун тўловлар миқдори ушбу хўжаликларнинг эгалари томонидан белгиланади.

Кўпайтириш ёки бошқа жойларга кўчириш мақсадида тутиб олинадиган ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома учун тўловнинг миқдори мазкур турни тутиш учун белгиланган тўлов миқдорининг 30 фоизини ташкил этади.

Табиий, техноген ва антропоген омиллардан зарар кўрган ҳайвонларни реабилитация қилиш ҳамда кейинчалик табиатга чиқариб юбориш мақсадида табиий муҳитдан мажбурий тарзда ажратиб олиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан махсус келишувга кўра уларни тутганлик учун ҳақ тўламаган ҳолда амалга оширилади.

Питомникларда етиштирилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган (учинчи ва кейинги авлод) ҳайвонлардан овчи ёввойи қушларнинг машқини ўтказиш учун ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилиб, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига фойдаланиладиган ҳайвоннинг сони ва турлари, машқ ўтказиш жойи ва муддати тўғрисидаги маълумотлар, ҳалқалар, микрочиплар идентификация рақамларининг ҳамда бошқа идентификация белгиларининг рўйхати тақдим этилади.

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларининг, инсон ва ҳайвонлар хавфли касалликларини тарқатувчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, овчилар жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тасдиқланади.

(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига
2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОВ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ

Тур

Ов қилиш муддатлари

Тўнғиз

15 сентябрь 30 декабрь, қишлоқ хўжалиги экинзорларида ердан фойдаланувчиларнинг талабномалари бўйича 15 июлдан бошлаб.

Тоғ такаси

15 сентябрь 30 декабрь

Елик (буғу)

1 сентябрь 30 ноябрь

Қум товушқони

15 октябрь 31 январь

Жайра, бўрсиқ

15 сентябрь 30 ноябрь

Ондатра

15 октябрь 15 декабрь

Қарсоқ тулки, чиябўри, ёввойи мушуклар

15 ноябрь 31 январь

Тулки, қоракузан (норка), тоғ сувсари, сариқ сассиқкузан

15 ноябрь 31 январь

Нутрия

15 октябрь 15 декабрь

Бедана

15 август 30 ноябрь

Кабутарлар (ғурраклар ва кабутарлар)

15 август 28 февраль

Каклик, чиллар, улар

15 октябрь 28 февраль

Қирғовуллар

15 октябрь 30 декабрь

Сувда сузувчи қушлар (ғозлар, ўрдаклар, қашқалдоқлар), катта қоравой, қўнғирлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: 1 сентябрь 15 декабрь;

қолган ҳудудларда: 1 октябрь 28 февраль.

Балчиқчи қушлар (балчиқчилар, сув товуғи, сувмошаклар, тартар), йилқичи, чурраклар

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: 15 август 15 декабрь;

қолган ҳудудларда:

15 август 31 январь.

Қорабовур, сув булдуриғи

5 октябрь 30 декабрь

Чуғурчуқлар

1 сентябрь 30 декабрь

Майна, гўнг қарға, қарғалар, зоғча, зағизғон, ёввойилашган хонаки кабутарлар

Ов қилиш учун рухсатнома мавжуд бўлганда йил давомида.

Чумчуқлар

Экинзорларда ердан фойдаланувчиларнинг талабномалари бўйича йил давомида.

Балиқлар*

Амударё ва Сирдарёда:

1 июнь — 10 март;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сув ҳавзаларида:

11 июнь — 25 апрель;

Қолган барча сув ҳавзаларида:

1 июнь — 15 апрель.

Артемия

16 июль — 31 март

Олдинги таҳрирга қаранг.
* Балиқларни овлаш муддатлари об-ҳаво шароитига қараб, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси талабномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(изоҳ Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-1172-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 03/20/627/1047-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон; 10.09.2026 й., 03/26/1172/0917-сон)