Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Рeспубликада целлюлоза ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этиш тўғрисида
Республика халқ хўжалигининг целлюлоза-қоғоз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, унинг импортини қисқартириш, шунингдек, илғор технологиялар ва маҳаллий хомашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида юқори сифатли целлюлоза-қоғоз маҳсулотларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Тошкент вилояти ҳокимлигининг:
кўп йиллик (терак ва бошқалар) ва бир йиллик (ғўза пояси, топинамбур, шоли ва буғдой сомони) маҳаллий ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, бунда юқори қўшилган қийматга эга бўлган талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
2017 — 2019 йилларда «Есо Рарег Industry» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) томонидан целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича «Целлюлоза-қоғоз комбинатини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) йилига 16,5 минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга, ҳисоб-китоб қиймати 10,3 млн АҚШ доллари эквивалентида амалга ошириш;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишни лойиҳа ташаббускорининг 3,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 7,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига молиялаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари розилик берилсин.
Лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ва лойиҳа ташаббускори:
бир ой муддатда лойиҳа ташаббускорига ер участкалари ажратилишини:
20 гектар майдон — целлюлоза-қоғоз заводи қуриш учун;
900 гектар майдонда — ёғоч плантациялари (терак ва бошқалар) яратиш орқали унинг хомашё базасини мустаҳкамлаш учун;
ташкил этилаётган целлюлоза-қоғоз комбинатини муҳандислик тармоқларига улаш, шу жумладан суғориш суви таъминотининг зарур чегаралари ва ҳажмларини белгиланган тартибда белгилашни таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси барқарор хом ашёни яратиш мақсадида целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг моддий-техник базаси икки ой муддатда ҳар бир ўрмон хўжалигига суғориладиган ерлардан тез ўсадиган ёғоч (терак ва бошқалар) плантацияларини ташкил этиш учун ажратилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
2017 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ёғоч плантацияларини уюшқоқлик билан етиштириш, шартнома асосида целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур хомашё тайёрлаш ва сотишни таъминлаш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
икки ой муддатда целлюлоза-қоғоз комбинатининг ва маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини таъминлаш учун етиштириладиган тез ўсувчи дарахтлар ва буталарни кесиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус идоралараро комиссия амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси 2017 — 2021 йиллар даврида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳа ташаббускорининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланадиган буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳа ташаббускорининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланадиган буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўланмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа ташаббускорининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан тасдиқланадиган буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) республикага жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 август,
ПҚ-3244-сон