Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНКЛАРДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сонли «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2002 йил 10 майдаги 100 (2928)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 апрель,
361–II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 71-модда)