Ҳужжат 05.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ва 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда халқаро баҳолаш стандартлари тамойиллари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
16. Муайян вазиятларда мазкур Стандартнинг 13-бандида кўрсатилган айрим масалаларни баҳолашга оид вазифани бажаришни бошламасдан ҳал қилиб бўлмаган ҳолларда ёки вазифани бажариш жараёнида унга ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келиши мумкин бўлган қўшимча ахборот пайдо бўлганда ёхуд ўрганишни талаб қиладиган бошқа ҳолатлар юзага келганда баҳолашга оид вазифага баҳолаш ўтказишнинг бутун даври мобайнида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
17. Баҳолашга оид вазифаларда, вақт ўтиши билан ўзгарадиган ишлар ҳажмлари, мазкур Стандартнинг 13-бандида кўрсатилган масалалар ҳамда вақт баҳолашга оид вазифа тузилгандан кейин киритилган ҳар қандай ўзгаришлар буюртмачи томонидан баҳоловчига вазифа бажарилгунга ва баҳолаш ҳақида ҳисобот тузилмагунга қадар маълум қилиниши шарт.
а) «ҳисоблаб топиладиган ва энг эҳтимол тутилган пул суммаси бўлиб...» деганда пулда ифодаланган, бозорда тижорат битими тузилганда актив учун тўланиши мумкин бўлган энг эҳтимолий нарх тушинилади. Бозор қиймати, бозор қиймати таърифида кўрсатилган шартларга риоя этилганда баҳолаш санасида бозорда оқилона ўйлаб қабул қилиниши эҳтимоли энг юқори бўлган нархдир. Бу нарх ― оқилона ўйлаганда сотувчи учун эришилиши мумкин бўладиган энг яхши, харидор учун эса оқилона ўйлаганда эришилиши мумкин бўлганлардан энг фойдалисидир. Бу нархни аниқлашда, хусусан, битимнинг алоҳида шартлари ёки ҳолатларига, масалан, молиялаштиришнинг ноодатий шакли, мулкни сотиб, кейин ижарага қайта олиш, битимга жалб этилган тарафлардан бири томонидан тақдим этилган махсус компенсациялар ёки чегирмалар кабиларга боғлиқ ҳолда ошириб ёки тушириб юборилган нархлар ҳисобга олинмайди, шунингдек фақат муайян аниқ мулкдор ёки харидор учун ҳамёнбоп бўлган қийматнинг бирорта элементи ҳисобга олинмайди;
181. Бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқини (бундан буён матнда бизнес деб юритилади) баҳолаш 1 ― 6-сон МБС талаблари асосида амалга оширилади. Бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқини баҳолаш (7-сон МБС) (бундан буён матнда 7-сон МБС деб юритилади) бизнесни баҳолашга доир қўшимча талабларни белгилайди.
184. Баҳоловчилар бизнесни баҳолашда мазкур Стандартнинг 1-иловасида келитирилган Методикадан фойдаланишлари мумкин.
187. Баҳоловчи баҳолашга оид вазифани 2-сон МБС талаблари доирасида тузади. Бунда қуйидаги қўшимча ахборотлар кўрсатилиши керак:
192. Бизнесни баҳолашда баҳоловчи ҳар бир баҳолаш ёндашуви доирасида 7-сон МБСда белгиланган усулларни танлашни баҳолаш мақсади, баҳолаш объектининг хусусияти ва ривожланиш имкониятлари, чекловчи шартлар, ахборот базаси мавжудлиги ва унинг тўлиқлигини ҳисобга олиб мустақил амалга оширади.
ж) ушбу банднинг «д» ва «е» кичик бандларида келтирилган босқичларда белгиланган (сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опцион сифатида ҳисоблаб чиқилган) қийматни, акциялар турлари орасида тақсимлаш;
242. Кўчмас мулкни баҳолаш 1 ― 6-сон МБСлари талаблари асосида амалга оширилади. Кўчмас мулкни баҳолаш (8-сон МБС) (бундан буён матнда 8-сон МБС деб юритилади) кўчмас мулкни баҳолашга доир қўшимча талабларни белгилайди.
244. Баҳоловчилар кўчмас мулкни баҳолашда мазкур Стандартнинг 2-иловасида келитирилган Методикадан фойдаланишлари мумкин.
246. Баҳолаш жараёнида 1 ва 2-сон МБС асосида олинадиган ахборот хусусияти ва манбаси ҳақидаги талабларга риоя этиш мақсадида қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши лозим:
248. Кўчмас мулк объектини баҳолашга оид вазифа 1-сон МБС асосида тузилади. Бунда, ахборотга қўшимча тарзда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
292. Номоддий активларни, шу жумаладан интеллектуал мулкни баҳолаш 1 ― 6-сон МБС талаблари асосида амалга оширилади. Номоддий активларни баҳолаш (9-сон МБС) (бундан буён матнда 9-сон МБС деб юритилади) номоддий активларни, шу жумладан, интеллектуал мулкни баҳолашга доир қўшимча талабларни белгилайди.
298. Номоддий активлар, шу жумлдана интеллектуал мулк объектини баҳолашга оид вазифада 1-сон МБСда кўрсатилган ахборотга қўшимча қуйидаги ахборотлар бўлиши керак:
302. Ҳар бир баҳолаш ёндашуви доирасида 9-сон МБСда белгиланган усулларни танлаш баҳоловчи томонидан баҳолаш мақсади, баҳолаш объектининг хусусиятлари ва ривожлантириш истиқболлари, чекловчи шартлар, ахборот базаси мавжудлиги ва унинг тўлиқлигини ҳисобга олган ҳолда мустақил тарзда амалга оширилади.
373. Товар-моддий захираларни баҳолаш 1 ― 6-сон МБСлари талаблари асосида амалга оширилади. Товар-моддий захираларни баҳолаш (10-сон МБС) (бундан буён матнда 10-сон МБС даб юритилади) товар-моддий захираларни баҳолашга доир қўшимча талабларни белгилайди.
379. Баҳолашга оид вазифа ва зарур ахборотни тўплаш 2 ва 3-сон МБС талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
396. Машина ва ускуналарни баҳолаш 1 ― 6-сон МБСлари талаблари асосида амалга оширилади. Машина ва ускуналарни баҳолаш (11-сон МБС) (бундан буён матнда 11-сон МБС деб юритилади) машина ва ускуналарни баҳолашга доир қўшимча талабларни белгилайди.
405. Машина ва ускуналарни баҳолашда баҳоловчи 5-сон МБСга мувофиқ тегишли баҳолаш базаси(лари)ни танлаши лозим.
407. Машина ва ускуналарни баҳолаш қиёсий, даромад ва харажат ёндашувлари асосида 6-сон МБС талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ҳар бир баҳолаш ёндашуви доирасида 11-сон МБСда белгиланган баҳолаш усулларини танлашни баҳоловчи баҳолаш мақсади, баҳолаш объектининг хусусияти ва ривожланиш имкониятлари, чекловчи шартлар, ахборот базаси мавжудлиги ва унинг тўлиқлигини ҳисобга олиб мустақил амалга оширади.
438. Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондини баҳолаш 1 ― 6-сон МБСлари талаблари асосида амалга оширилади. Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондини баҳолаш (12-сон МБС) (бундан буён матнда 12-сон МБС деб юритилади) хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондини баҳолашга доир қўшимча талабларни белгилайди.
Мазкур Методика 7-сон МБСни амалда қўллаш тартибини белгилайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
1. Мазкур Методикада бизнесни ва унда иштирок этиш ҳуқуқини (бундан буён матнда бизнес деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти, шу жумладан 7-сон МБСга мувофиқ баҳолаш учун зарур энг минимал ёндашувлар ва усуллар келтирилган. Баҳоловчилар баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига зид бўлмаган бошқа ёндашув ва усуллардан фойдаланишлари мумкин.
Мазкур Методика 8-сон МБСни амалда қўллаш тартибини белгилайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
1. Мазкур Методикада кўчмас мулкни Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартлари, шу жумладан 8-сон МБСга мувофиқ баҳолаш учун зарур энг минимал ёндашувлар ва усуллар келтирилган. Баҳоловчилар баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига зид бўлмаган бошқа ёндашув ва усуллардан фойдаланиши мумкин.
Мазкур Методика 9-сон МБСни амалда қўллаш тартибини белгилайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
С1 ― НМА ва ИМОни яратиш ҳақиқий харажатлари рентабеллиликни инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган илмий тадқиқот ишларини тўлиқ ҳажмда бажариш ҳамда техник ҳужжатларнинг (масалан эскиздан бошлаб иш лойиҳасигача) барча босқичларини ишлаб чиқиш учун амалда сарфланган харажатлар суммаси ҳисобланади. Бунда илмий-тадқиқот ишлари учун харажатлар қидирув ишлари, жумладан муаммони дастлабки ўрганиб чиқиш, назарий тадқиқотлар, тажрибаларни ўтказиш ва ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда бошқа шу каби харажатлардан ташкил топади. Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш харажатлари: эскиз, техник ва иш лойиҳаларини бажариш, ҳисоб-китобларни бажариш, синовлар ўтказиш, бегона ташкилотларнинг хизматлари, муаллиф назоратини ўтказиш ва ҳ.к.лар учун харажатлардан иборатдир. Технологик ва лойиҳа ҳужжатлари қисман бажариладиган ёки НМА ва ИМОни яратишдан олдин фақат илмий-тадқиқот ишлари ўтказиладиган ҳолларда НМА ва ИМОнинг қийматини ҳисоблаш амалда бажарилган ишлар харажатлари бўйича амалга оширилади, товар белгилари ва саноат намуналари учун бу дизайнга оид харажатлар бўлиши мумкин;


1-жадвал

Эришилган натижанинг коэффициенти (К1)

Т/р

Эришилган натижа

Қиймат

1.

НМА (ИМО) муайян маҳсулот (технологик жараён), рецептура ва бошқалар учун аниқловчи ҳисобланмаган айрим берилган иккиламчи техник тавсифларга эришишга имкон беради.

0,5

2.

НМА (ИМО) ҳужжатларда (техник шартлар, йўриқномалар, паспортлар ва ҳ. к.) қайд қилинган айрим техник тавсифларга эришишга имкон беради.

0,6

3.

Ҳужжатда қайд этилган аниқ маҳсулот (технологик жараён) учун аниқловчи ҳисобланувчи асосий техник тавсифларга эришиш.

0,7

4.

НМА (ИМО) ҳужжатда қайд этилган маҳсулотнинг (технологик жараёнининг) янги асосий техник тавсифларига эришишга имкон беради.

0,8

5.

НМА (ИМО) машҳур ўхшаш турлар орасида юқори асосий техник тавсифларга эга бўлган янги маҳсулотни (технологик жараённи) олишга эришишга имкон беради

0,9

6.

НМА (ИМО) халқ хўжалигида биринчи марта ўзлаштирилган ва сифатли янги техник тавсифларга эга бўлган янги маҳсулотни (технологик жараённи) олишга эришишга имкон беради.

1


2-жадвал

Ҳал қилинган техник вазифанинг мураккаблик коэффициенти (К2)

Т/р

Техник вазифани ҳал қилишнинг мураккаблиги

Қиймат

1.

НМА (ИМО) бир оддий деталнинг конструкцияси билан боғлиқ биргина оддий ечимига, оддий жараённинг бир параметрининг ўзгаришига, жараённинг бир операциясига, бир дастурга, рецептуранинг бир ингредиентига, асосий бўлмаган узелнинг, механизмнинг конструкциясига, асосий бўлмаган параметрларнинг, мураккаб бўлмаган жараёнларнинг ўзгаришига, рецептуранинг асосий бўлмаган ингредиентларининг ўзгариши ва ҳоказолар дахл қилади.

0,6

2.

НМА (ИМО) машиналар узеллари, механизмлари, жараёнлар қисмларининг, рецептура ва ҳ. к.ларнинг қисмларининг, ёки бир неча асосий узеллар конструкцияси, технологиянинг асосий жараёнлари ҳамда рецептуранинг (асосий) қисми ва ҳ. к. билан боғлиқ ечимларга дахл қилади.

0,7

3.

НМА (ИМО) машиналар, ускуналар, станоклар, аппаратлар, иншоотлар, технологик жараёнлар, рецептура ва ҳ. к.нинг конструкцияси билан боғлиқ ечимларга тўлиқ дахл қилади.

0,8

4.

НМА (ИМО) машина, ускуна, станок, аппарат, мураккаб кинематикали иншоот, радиоэлектрон схемали назорат аппарати конструкцияси билан боғлиқ, кучли машиналар, двигателлар, агрегатлар, комплекс технологик жараёнлар, мураккаб рецептуралар, дастурлар мажмуи ва ҳ. к.лар билан боғлиқ ечимларга дахл қилади.

0,9

5.

НМА (ИМО) янги турдаги асбоб-ускуналардан, янги бошқарув ва тартибга солиш тизимларидан, янги мураккаб комплекс технологик жараёнларидан, янги дастурий мажмуалардан, алоҳида мураккабликдаги янги рецептурадан ва бошқалардан иборат бўлган машинанинг, аппаратнинг, автоматик узлуксиз линияларини назорат қилиш мураккаб тизимига эга иншоотнинг конструкцияси билан боғлиқ ечимларга дахл қилади.

1,1

6.

НМА (ИМО) асосий тарзда фан ва техниканинг янги бўлимларига тааллуқли алоҳида мураккабликдаги конструкциялар, технологик жараёнлар ва рецептуралар билан боғлиқ бўлган ечимларга дахл қилади.

1,25


3-жадвал

Янгилик коэффициенти (К3)

Т/р

Янгилик

Қиймат

1.

Баҳоланаётган НМА (ИМО)нинг янгилиги машҳур техник ечимлар ва воситаларни янги вазифаси бўйича қўллашдан иборат.

0,5

2.

Баҳоланаётган НМА (ИМО)нинг янгилиги берилган техник натижани таъминловчи, яъни прототип билан таққослаганда ажралиб турувчи хусусиятлари машҳур элементлар орасидаги янги алоқаларга, операцияларнинг ўзгача изчиллигига ёки ингредиентларнинг ўзгача фоизли таркибига ишора қилувчи кўрсатмаларга эга бўлгандаги машҳур техник ечимларнинг янги мажмуидан иборат.

0,6

3.

НМА (ИМО) шундай вазифани ҳал қилувчи, лекин ҳужжатда қайд этилган ажралиб турувчи ўзига хос белгилари бўлган прототипга эга.

0,7

4.

НМА (ИМО) янги вазифа ёки машҳур вазифа принципиал тарзда янги усул (пионер кашфиёт) билан ечиладиган, яъни прототипига эга бўлмаган, жиддий фарқларнинг мажмуи билан тавсифланади.

0,8

Мазкур Методика 10-сон МБСни амалда қўллаш тартибини белгилайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
1. Ушбу Методикада товар-моддий захираларни баҳолашни Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти, шу жумладан 10-сон МБСга мувофиқ баҳолаш учун зарур энг минимал ёндашувлар ва усуллар келтирилган. Баҳоловчилар баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига зид бўлмаган бошқа ёндашув ва усуллардан фойдаланиши мумкин.

Ҳолатнинг баёни

Ҳолатнинг тавсифи

Товар қийматининг йўқотилиши, %

Янги

Янги ҳолатда, фойдаланиш муддати тугалланмаган, бирон-бир ўзгартириш ёки қўшимчаларсиз фойдаланишга яроқли.

0 ― 5

Жуда яхши

Деярли янги, белгиланган фойдаланиш муддати ўтган, лекин товар ўзгартириш ёки қўшимчаларсиз фойдаланишга яроқли, товарнинг тўлиқ массаси (бутун ҳажми) сақланган ҳолатда (йўқотишларсиз), қайта идишга солиш, фойдаланиш ёки сақлаш шартларини ўзгартириш талаб қилинмайди.

6 ― 19

Яхши

Товар фойдалилигини ошириш учун майда харажатларни ҳисобга олганда фойдаланишга яроқли, қайта идишга солишни (қайта қадоқлашни) талаб қилади, қисқа фойдаланиш муддатига эга, янги товар билан галма-гал ишлатилиши мумкин, асосий элементларини алмаштирмаган ҳолда майда таъмирлаш ишлари ўтказилади (агар товар механизм ҳисобланса ёхуд механик ёки электрон асосда ишласа).

20 ― 40

Қониқарли

Консистенцияси оширилгандан кейин фойдаланишга яроқли, товарнинг истеъмол хоссаларини оширувчи муайян қўшимчалар қўшилганда фойдалилик сифатлари оширилганда қўлланилиши мумкин, товардан фойдаланиш алоҳида қўллаш шароитларини (янги товар билан кам-кам қисмларини галма-гал ишлатишни талаб қилади), асосий элементларини алмаштирган ҳолда йирик таъмирлаш ишлари ўтказилади (агар товар механизм ҳисобланса ёхуд механик ёки электрон асосда ишласа).

41 ― 60

Қониқарсиз

Чиқинди материаллари, иккиламчи хом ашё ёки синиқ парчалар ёхуд эҳтиёт қисмлар сифатида фойдаланишга яроқли.

61 ― 80

Мазкур Методика 11-сон МБСни амалда қўллаш тартибини белгилайди ҳамда тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.
1. Мазкур Методикада машина ва ускуналарни баҳолашни Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти, шу жумладан 11-сон МБСга мувофиқ баҳолаш учун зарур энг минимал ёндашувлар ва усуллар келтирилган. Баҳоловчилар баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига зид бўлмаган бошқа ёндашув ва усуллардан фойдаланиши мумкин.
17. Кўздан кечириш далолатномасида, шунингдек ушбу Методиканинг 2-иловасида келтирилган Машина ва ускуналар жисмоний ҳолатининг эксперт баҳолари шкаласига мувофиқ баҳолаш объектининг техник тавсифлари кўрсатилади.
19. 11-сон МБС доирасида машина ва ускуналар қийматини баҳолаш усулларини қўллаганда аналогларни танлаш ва улар тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишнинг қуйидаги устувор жиҳатлари ўрнатилади:
Қиёслаш элементларини танлаш ушбу Методиканинг 5-боби талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
39. 11-сон МБС доирасида даромад ёндашуви қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан амалга оширилади: