|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.01.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий виноларнинг улгуржи савдоси бўйича фаолият билан шуғулланиш учун лицензия талаб этилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
ушбу қарорда белгиланган талаблар ва қоидаларга тўлиқ жавоб берадиган юридик шахсларга алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият билан шуғулланиш учун лицензия берилишини таъминласин;
улгуржи савдо ташкилотлари томонидан ушбу қарор билан белгиланган лицензия талабларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан қатъий тизимли назорат ўрнатсин.
5. Белгилансинки, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан «Шаробсавдо» улгуржи базаларига улгуржи савдо фаолияти учун илгари берилган лицензиялар янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда, уч ой муддатда қайта расмийлаштирилиши шарт.
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритган чакана савдо дўконларидаги қолдиқ алкоголь маҳсулотларини сотишга 2020 йил 1 сентябргача рухсат берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 май,
301-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/301/0620-сон; 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)