Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ҳужжат 19.10.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ оширилган миқдорларда ўз вақтида иш ҳақи тўлашни таъминласинлар. Бунда ходимларнинг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг 25 фоизи бюджетдаги муассасалар ва ташкилотларнинг смета бўйича умумий харажатларини қисқартириш ҳисобига қидириб топилсин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 сентябрдаги 407-сон қарори билан 2-банд иккинчи хатбошининг имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларга тегишли қисми ўз кучини йўқотган.
6. Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ва бошқа тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонида белгиланган оширилган миқдорларда пенсия тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўла ва ўз вақтида тушишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.