|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.06.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 352-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини, катта офицерларининг оила аъзоларини (эри, хотини, ўн саккиз ёшга тўлмасидан олдин ногирон бўлиб қолган ўн саккиз ёшдан ошган фарзандлари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма уч ёшгача бўлган фарзандларини), ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини белгиланган тартибда тузиладиган шартномаларга асосан стационар даволаш вазифаси юклансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасалари томонидан тиббий хизматлар кўрсатишда Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия овқатланиш, коммунал хизматлар, ҳаммом-кирхона хизмати, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қилинган ҳаражатларни Мудофаа вазирлигига қоплаб беради, ушбу маблағлар кейинчалик Мудофаа вазирлигининг моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1996 йил 1 январдаги ҳолатига кўра штатдаги 127 нафар ходимлари билан ички қўшинларнинг гарнизон госпиталини (Навоий ш.) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига берсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматини 1996 йилда маблағ билан таъминлаш режаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати сметасида ҳарбий хизматчиларини даволаш учун маблағларни ҳар йили назарда тутсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 сентябрь,
336-сон