Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, суд муҳокамаси ошкоралигини, фуқаролар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг судлар фаолиятига доир ахборотдан хабардорлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, суд муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказилиши тўғрисидаги илтимоснома нафақат ўз шахсий манфаатлари борасида илтимоснома киритаётган шахс ва (ёки) унинг вакили томонидан, балки ФПК 50, 52-моддаларига кўра, бошқа шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилган шахслар (масалан, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органи ва ҳ.к.) томонидан ҳам берилиши мумкин.
10. Жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида ўтказишга ЖПК 19-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш мақсадида ишнинг ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилинишига, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишда давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга оид маълумотлар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
шифокорлик сирига доир (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддаси бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига мувофиқ оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.
26. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, судларнинг расмий веб-сайтларида суд қарорлари матнларини жойлаштириш ФПК 12-моддаси еттинчи қисми, ЖПК 19-моддаси ўн биринчи қисми, ИПК 11-моддаси олтинчи қисми талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Суд қарорлари матнидан давлат сирлари ёки бошқа қонун билан қўриқланадиган сирга доир маълумотлар чиқарилиши лозим. Қонуний кучга кирган суд қарорлари матни суднинг расмий веб-сайтида эгасизлаштирилган ҳолда ёки процесс иштирокчилари розилиги билан тўлиқ эълон қилиниши мумкин. Қонунга мувофиқ эълон қилиниши талаб этиладиган (масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки унинг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги), суд қарорлари матнлари судлар расмий веб-сайтларида тўлиқ ҳажмда жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.