|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.02.2003
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИДА НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЭМИССИЯСИ ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ ПРОГНОЗЛАРИ ВА КАССА РЕЖАЛАРИ БАЖАРИЛИШИ УЧУН РАҲБАРЛАР ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 4 февралдаги 63-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтиришнинг белгиланган кўрсаткичлари ва касса режалари бажарилмаганлиги учун раҳбар ходимларга жарима солиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган «Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарларига — Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан;».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 12 cентябрь,
315-сон