Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси тўғрисидаги ва Давлат идорадан ташқари экспертиза бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 26 январдаги 19-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
СССР Министрлар Советининг «Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши (реконструкция қилиниши) учун тузилган лойиҳалар ва сметаларнинг экспертизасини яхшилаш тўғрисида» 1973 йил 4 майдаги 291-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1973 йил 21 майдаги 211-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1973 й., 5-сон, 33-модда);
СССР Министрлар Советининг «Қурилишдаги лойиҳа-смета ишини янада такомиллаштириш ва экспертиза ҳамда муаллифлик назорати ролини ошириш тўғрисида» 1985 йил 28 январдаги 96-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 27 февралдаги 113-сон қарорининг 4, 5, 7 — 9, 11 — 14, 16-бандлари;