Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.02.1996
Ҳужжат 02.03.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«г» — «л» кичик бандлари тегишли равишда «д» — «м» кичик бандлари деб ҳисоблансин.
10. Улуш сифатида корхонанинг устав фондига муассислар томонидан қўшилган мулкнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ баҳоланади, интеллектуал мулкнинг қиймати эса — мустақил эксперт комиссияси томонидан, қонунчилик билан белгиланган тартибда баҳоланади. Корхонанинг хорижий сармоя иштирокидаги устав фонди миқдори 10 минг АҚШ долларидан кам бўлиши мумкин эмас. Улушнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг корхонани ташкил этиш ҳақидаги шартнома тасдиқланган кундаги курси бўйича сўмларда қайта ҳисобланади. Агар корхонанинг ўзбекистонлик муассиси мулкчиликнинг давлат шаклидаги корхона ёки устав фондида давлат мулки улуши бўлган корхона бўлса, улар томонидан корхонанинг устав фондига бериладиган мулкни бериш ва баҳолаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари билан келишиб олинган бўлиши керак.