Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2691-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ-сон, 30-сон қарори (рўйхат рақами 2691, 2015 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 346-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг Психоневрологик касалликлар бўлими Касалликнинг номланиши ва патологик ҳолатлари устунидаги «Руҳий касалликлар» деган сўзлар «Руҳий ҳолати бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 октябрь,
14-мҳ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 октябрь,
95-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2019 й., 10/19/2691-2/3965-сон)