Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона органлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 835-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 6 августда тасдиқланган Божхона органлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 835, 1999 йил 9 ноябрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 сентябрь,
01-02/20-57-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2019 й., 10/19/835-1/3817-сон)