1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қийматини аниқлаштириш ва молиялаштириш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 сентябрь,
740-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон қарорига ИЛОВА
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини (реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) молиялаштириш бўйича хулосаларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларига нисбатан татбиқ этилади.
3. Низом талаблари қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектлари бўйича (асосли равишда лойиҳа ечимларини яхшилаш, шунингдек, ишлаб чиқилган лойиҳада илгари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида) киритилган ўзгартиришлар натижасида нархи ошиб кетадиган:
тендерлар ёки танловлар натижалари бўйича аниқланган шартнома қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектларнинг қолдиқ қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳолатларидан ташқари, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмлари, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш, фойдаланиладиган ресурсларни ўзгартириш ҳамда лойиҳани тузатиш билан боғлиқ ишлар);
бош пудратчи ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг ҳужжатларига кўра белгиланган объектлар бўйича экспертиза органларининг хулосасига мувофиқ смета қийматига (йилдан йилга ўтувчи объектнинг қолдиқ қийматини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқиш, шунингдек, давлат экспертиза органларининг тегишли хулосаси асосида объектнинг физик иш ҳажмларини, бошқа ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаштириш ҳамда лойиҳани тузатиш, фойдаланиладиган ресурсларни ва уларнинг нархларини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар) татбиқ этилади.
2-боб. Лойиҳага ўзгартиришлар киритиш бўйича материалларни тақдим этиш тартиби
4. Лойиҳага объект қийматининг ошишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлигини кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) томонидан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат тақдим этилади:
е) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилган объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг йиғма ресурс сметаси бобларининг харажатлар турлари бўйича тақсимланган қиёсий рўйхати;
ж) қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) нархининг ошиб кетишига сабаб бўлган чизмалар ва ҳисоб-китоблар, жумладан:
буюртмачиларнинг, лойиҳалаштириш, қидирув, илмий-тадқиқот ташкилотлари, давлат ва соҳавий экспертиза органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хато ва камчиликлари (ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналар турини танлаш бўйича асосланмаган ечим, қурилишнинг геологик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларини нотўғри белгилаш, ишларнинг ҳажмларини, қурилиш материаллари, буюмлар, ускуналар ва бошқаларнинг нархларини пасайтириб (ошириб) юбориш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташишнинг самарасиз транспорт схемаларининг қўлланиши, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно);
бозор конъюнктурасининг ўзгариши, янги технологик ечимларнинг қўлланилиши, ускуналарга қўшимча эҳтиёж (агар бу илгари тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқишда лойиҳа ташкилоти томонидан ҳисобга олинмаган бўлса) билан боғлиқ ҳолда ускуналар қийматининг ошиши;
з) лойиҳани қайта кўриб чиқиш мобайнида вужудга келган, лойиҳани ёки унинг алоҳида қисмларини қўшимча келишиш тўғрисидаги зарур ҳужжатлар;
и) ташаббускорларнинг тендер ёки танлов комиссиясининг киритилаётган ўзгаришлар бўйича баённомаси.
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошишини таҳлил қилиш натижалари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ объектнинг смета қиймати кўпайиши сабаблари тўғрисидаги маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.
3-боб. Таклифларни кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этиладиган материаллар 16 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
6. Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолларда асоссиз деб ҳисобланади:
лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда;
дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган қурилиш материаллари ўзгартирилиб (лойиҳага бошқа қўшимча иш ҳажмлари қўшилмаган ва конструкция қисмига ўзгартириш киритилмаган тақдирда), ушбу ўзгартириш бўйича асословчи ҳужжатлар, яъни сифатнинг юқорилигини асословчи ва айнан ушбу сифатга талаб мавжудлиги келтирилган ҳужжат, техник ва қурилиш талаблари нуқтаи назаридан алмаштирилиши лозимлигини асословчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида қўшимча молиялаштириш манбалари мавжуд эмас деб хулоса берилган тақдирда.
Лойиҳа нархини ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритишни рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ташаббускорга рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Бир вақтнинг ўзида хатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади.
7. Мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, тегишлилиги бўлган тақдирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан хулосалар 10 иш куни ичида Қурилиш вазирлигига юборилади.
8. Таклифларда турли ёндашувлар бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ягона қарорга келиш мақсадида қўшма йиғилиш ташкил этилади. Йиғилиш турли ёндашувда бўлган вазирликлар мутахассислари тўлиқ қатнашган тақдирда ўтказилади. Йиғилиш натижаси тегишли баённома асосида расмийлаштирилиб, вазирликлар раҳбарияти томонидан имзоланади. Йиғилиш бир иш куни муддатда ўтказилади. Йиғилишда масала ечими юзасидан аниқ қарор қабул қилиниши шарт.
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ижобий хулосалар бўлган тақдирда, 16 иш куни ичида объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳа қийматининг ошиб кетиши бўйича асосланган йиғма таклифни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
10. Объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади.
Иқтисодиётда асоссиз равишда дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида киритилаётган қўшимча ўзгартиришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори тасдиқлангунга ва объектни фойдаланишга топшириш муддатини тегишли равишда узайтирилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини бажариш мумкин эмас. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Лойиҳага объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қийматининг ошиб кетишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларнинг асосланганлиги юзасидан хулосаларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш схемаси ушбу Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган.
4-боб. Якунловчи қоида
11. Вазирлар Маҳкамасининг объектни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) юзасидан илгари тасдиқланган лойиҳага объект қийматининг ошиб кетишига олиб келган ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор чиққандан сўнг пудрат шартномасига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида молиялаштириш амалга оширилади.
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Вазирлик, идора ва лойиҳа ташкилотларининг таклифларига кўра ўзгартириладиган лойиҳа ечимлари
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида янги техник шартлар, нормалар ва қоидаларни татбиқ этиш мақсадида
Қурилиш шартларини ўзгартирилиши ва бошқа 10-устунда кўзда тутилмаган ҳолатлар
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Лойиҳа ташкилоти раҳбарияти ________________
(имзо, муҳр)
Буюртмачи _______________________________
(имзо, муҳр)
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларини нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби (Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлардан ташқари)
Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
Қурилиш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) объектларини нархи ўзгариши сабабли ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш ва тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш тартиби (Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича)