Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон «2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида»ги фармойиши ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 38-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848-1, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 136-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 16 июндаги 136-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 11-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848-2, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 520-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 218-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848-3, 2018 йил 9 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2848-3/1052-сон).