Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловларда иштирок этиши бўйича чеклов бекор қилинди. Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган 4 мингга яқин озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлар афв этилди.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўналтирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро майдонда ижобий имиджини илгари суриш мақсадида: