Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.04.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИДОРАЛАРАРО ТУСДАГИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ, БАЖАРИШ, ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 331-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сон Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тартибининг 3-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари «Дававианазорат» инспекцияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан»;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси билан».
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 27 декабрь,
506-сон