|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.05.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2908-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сонли «Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3303, 12.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 июлдаги 97-сон буйруғи (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасининг Тор ихтисосликлар турлари бўлими Тиббий-профилактика иши йўналиши боби қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
1081. |
Тиббий буюмлар стерелизацияси |
» |
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 март,
72-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2019 йил 13 март
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 14 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 10/19/2908-2/2887-сон)