1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолининг кўмирга ортиб бораётган эҳтиёжини, жумладан, «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва «Шарғун» шахтасида тошкўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннагача ошириш орқали таъминлаш мақсадида:
«Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 4 июлдаги Ф-4668-сонли фармойишига мувофиқ амалга оширилмоқда;
«Шарғункўмир» АЖ томонидан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан Хитойнинг «China Railway Group Со. Ltd» (консорциум етакчиси) ва «China Coak Techology & Engineering Group Copr» (кейинги ўринларда консорциум деб аталади) компаниялари билан умумий қиймати 94,5 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва уни 2020 йилнинг I чорагида ишга тушириш бўйича шартнома тузилди.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
ХХР Эксимбанкининг «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган ва 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли муддатга ажратиладиган, йиллик фоиз ставкаси 3 фоиз бўлган, жумладан, қайта молиялаштирадиган банк маржаси йиллик 1,0 фоизни ташкил қиладиган 89,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзи;
«Шарғункўмир» АЖнинг 15,3 миллион АҚШ долларига тенг ўз маблағлари «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
асосий техник-иқтисодий параметрларга эга «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси 1-иловага мувофиқ;
ХХР Эксимбанкининг «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган қарзи бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган заёми бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ қарз олувчи, «Шарғункўмир» АЖ биргаликда эса қарз олувчи ва заёмдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган заёмини қайтариш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
5. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун белгиланган тартибда ХХР Эксимбанки билан алоҳида заём битими ва «Ўзбекэнерго» ҳамда «Шарғункўмир» АЖ билан ХХР Эксимбанки заёмини қайта молиялаштириш бўйича кредит шартномалари тузсин.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга — ХХР Эксимбанкининг жалб этиладиган заёми бўйича «Ўзбекэнерго» ва «Шарғункўмир» АЖнинг тўлов мажбуриятларига доир давлат кафолатларини тўлов ундирмасдан бериш ваколати берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ХХР Эксимбанки билан алоҳида заём шартномасида назарда тутилган шаклда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва ХХР Эксимбанки ўртасидаги заём шартномасига оид давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибдаги ҳуқуқий хулосани берсин.
8. «Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида истисно тариқасида:
консорциум билан биргаликда 2018 йилнинг 1 январигача бўлган даврда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан бир қаторда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
лойиҳа ечимларининг объектлардан ишончли ва хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, кузатув ва техник назорат бўйича талабларга мос келишини аниқлаш учун тендер савдолари ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида мустақил халқаро маслаҳатчиларни жалб этишга рухсат берилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси инвестиция лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
10. Белгилансинки, «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва шартномада назарда тутилган кафолат муддатига амал қилиш даврида:
«Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖ консорциум ва уларнинг субпудратчи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, жумладан, «вақтинча олиб кириш» режимида олиб кирадиган ҳамда республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, технологик жиҳозлар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар. шунингдек, ёқилғи-мойлаш материаллари, портловчи моддалар ҳамда металл прокати божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
маҳаллий етказиб берувчилар ва субпудратчилар консорциумга сотадиган товарларга (ишлар, хизматлар) улар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди ташқарисига олиб чиқилмаган тақдирда қўшилган қиймат солиғи «нуль» ставка бўйича солинади.
11. «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида:
консорциум, субпудратчи ташкилотлар ва мустақил халқаро маслаҳатчилар Ўзбекистон Республикасининг доимий муассаса орқали фаолият кўрсатадиган норезидентлари тўлайдиган солиқлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаи бўлган даромадлардан олинадиган жисмоний шахслар даромад солиғидан;
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар-норезидентлар Ўзбекистон Республикаси худудида ундириладигаи жисмоний шахслар даромади солиғидан;
«Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖ, консорциум ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари кўрсатиладиган хизматлар, олиб кириладиган ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ҳамда сертификатлашда ундириладиган йиғимлар, давлат божлари ва тўловлардан;
республикада тегишли равишда аккредитациядан ўтказилган синов лабораториялари бўлмаган ҳолларда, олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, приборлар истисно тариқасида мажбурий сертификатлаш тартиб-таомилидан;
консорциум, унинг субпудратчи ташкилотлари ва транспорт компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун ундириладиган йиғимлар, шунингдек, умумий фойдаланиш йўлларидан оғир ва йирик автомобиль воситаларининг ўтиши учун тўловлардан озод этилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари консорциум ҳамда у жалб қиладиган лойиҳа, инжиниринг ва субпудрат ташкилотларига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳалаштириш, қуриш, хизматлар кўрсатиш учун тегишли лицензиялар ҳамда рухсатномалар, шунингдек, олиб кириладиган ва мажбурий сертификатлаштириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар ҳамда асбоб-ускуналар, махсус транспорт воситаларига мувофиқлик сертификатлари берилишини таъминласин.
13. «Ўзметкомбинат», «Ўзқурилишматериаллари» ва «Ўзбекэнерго АЖ, «Ўзмахсусимпекс» ДК, «Навоий КМК» ДК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖ буюртманомалари бўйича консорциумга белгиланган нархларда металл прокати, цемент, электр энергияси, портловчи моддалар ва материаллар ажратилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида консорциумга ажратиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган металл прокати, цемент, электр энергияси, портловчи моддалар ва материаллар учун хорижий валютада белгиланган нархларни тасдиқласин.
14. Консорциумга «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни хорижий валютада тўлаш ҳуқуқи берилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги белгиланган тартибда «Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖ талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» АЖ талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда, кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга қўйилишини ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддати узайтирилишини;
портловчи моддалар ва материалларни йўлда қуролли қўриқлаш ва кузатиб боришни ташкил этиш, шунингдек, портловчи моддалар ҳамда материалларни ташишга жалб қилинадиган махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларга йўл-йўриқ кўрсатишни таъминласин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.