Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1029-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1.

Абдурахмонов Иброҳим Юлчиевич

вазир

2.

Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич

вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи

3.

Лавозимига кўра

вазир ўринбосари

4.

Норинбаев Ойбек Кабилжанович

вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи

5.

Назаров Азимжон Соатмурод ўғли

вазир ўринбосари

6.

Мансуров Юлбарсхон Набиевич

вазир ўринбосари

7.

Бобохонов Аббос Тўхтамуродович

Давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси вазифасини бажарувчи

8.

Тўйчиев Олимжон Алижонович

Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи

9.

Толибов Мумин Мурадович

Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ва тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи

10.

Бабаханов Джамолиддин Яндирович

Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

11.

Абдукаримов Абдуваҳоб Макамбоевич

Иқтисодиёт реал секторига инновацияларни жорий қилиш ва тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги 286-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 февраль,
142-сон