|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 26 НОЯБРДАГИ 420-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг унинг таркибига «Ўзбошёғочқурилиш» бошқармаси тугатилиши муносабати билан илгари «Ўзбекмебель» давлат-акционерлик бирлашмасига берилган уч корхона — қуёш нуридан сақлаш маҳсулотлари заводи, «Ёғочсоюз» акционерлик жамияти (собиқ «Тошкент» ёғочни қайта ишлаш ишлаб чиқариш бирлашмаси), «Ҳамидулло» акционерлик жамияти (собиқ дурадгорлик материаллари заводи)ни ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзбекмебель» давлат-акционерлик бирлашмаси, «Тошкент-уйжойинвестқурилиш» корпорацияси бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган корхоналарни уларнинг 1997 йил 1 январдаги баланс ҳолати бўйича қабул қилиш-топширишни амалга оширсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 24 январь,
48-сон