Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2479-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сонли «Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3312, 16.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3852-сон қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 3-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2479, 2013 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 380-модда) билан тасдиқланган Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги «ва муҳри» сўзлари « , шу жумладан электрон рақамли имзоси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 сентябрь,
5-мб-сон
Келишилган:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
2018 йил 26 сентябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2479-1/2008-сон)