|
Ҳужжат 03.09.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат:
1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, старшиналар, прапоршчиклар, катта прапоршчиклар, мичманлар ва катта мичманлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидаги қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 29-модда) 52-моддаси тўртинчи қисмининг;
1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган «Соғлом авлод учун» ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 257-модда) 4-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисининг ва 5-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисининг;
1994 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 113-модда) 6-моддаси иккинчи қисмининг;
1995 йил 24 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 4, 30-модда) 9-моддаси биринчи қисмининг;
1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 114-модда) 27-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишга доир қисмлари.
3. Ушбу Қонун матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 180 (1432)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
278-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 533-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон; 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)