Ҳужжат 22.11.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ВА ПОЧТА АЛОҚАСИ СОҲАСИДАГИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Телекоммуникациялар тўғрисида», «Почта алоқаси тўғрисида» ва «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида давлат бошқаруви бўйича махсус ваколатли орган этиб белгилансин.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига, махсус ваколатли орган сифатида, юридик ва жисмоний шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 22 ноябрь,
458-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) почта алоқаси ва телекоммуникациялар соҳасида давлат бошқаруви ва тартибга солиб боришнинг махсус ваколатли органи ҳисобланади.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга амал қилади.
3. Агентлик Халқаро электр алоқаси иттифоқида, Жаҳон почта иттифоқида ҳамда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилувчи ваколатли орган ҳисобланади.
4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи Ўзбекистон Республикаси давлат тилида ёзилган муҳрга, ҳисоб-китоб ва валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади.
II. Агентликнинг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳолининг турли хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондирувчи почта ва телекоммуникацияларни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни ўз ваколатлари доирасида тартибга солиш ва бошқаришни такомиллаштириш, почта ва телекоммуникациялар соҳасида маркетинг тадқиқотларини ва мониторингни ташкил этиш;
телекоммуникация тизимлари ва технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароитлар яратиш;
телекоммуникация ва почта технологияларини яратиш, жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ягона шартлар ва талабларни тасдиқлаш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, почта ва телекоммуникациялар тармоғининг ахборот хавфсизлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари учун ҳамда фавқулодда вазиятлар шароитларида улардан устуворлик билан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
почта алоқаси ва телекоммуникациялар соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, ушбу соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.
III. Агентликнинг асосий функциялари
6. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш миллий дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишни ташкил қилади;
иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ ва қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқишда қатнашади;
почта ва телекоммуникациялар тизимлари соҳасидаги фаолият масалаларига оид қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги стандартлар, нормалар, техник шартлар ва талабларни ҳамда илғор технологияларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланишга доир қоидаларни ишлаб чиқади, юридик ва жисмоний шахсларнинг почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ўзаро муносабатларини улар фаолияти учун тенг шароитлар яратиш йўли билан белгилайди;
почта тўловлари давлат белгилари намуналарини тасдиқлайди ва бу белгиларни нашр этиш, жорий қилиш ва муомаладан чиқариш тартибини белгилайди;
почта индексларини, ёзма хат-хабарларни олиш частотаси нормативларини, шунингдек почта жўнатмалари ўтишининг операторлар ва провайдерлар учун мажбурий бўлган назорат муддатларини тасдиқлайди;
телекоммуникациялар тармоқларини улаш, операторлар томонидан ўзаро хизматлар кўрсатиш ва улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
телекоммуникациялар тизимларини, технологиялар ва хизматларни, тармоқ стандартлари ва техник шартларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича муаммоли тадқиқотлар, маркетинг ва мониторинг ишларини ташкил қилади;
радиочастота функциясини амалга оширади, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни назорат қилиш, шунингдек радионуқсонларни, шу жумладан индустриал нуқсонларни йўқотиш ишларини ташкил қилади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг почта ва телекоммуникация тармоқларини ташкил қилиш ва ишлатиш фаолияти устидан давлат назоратини йўлга қўйиш ва амалга ошириш қоидалари ва тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
почта ва телекоммуникацияларнинг техник воситалари ва хизматларини сертификациялаш ишларини ташкил қилади;
телекоммуникациялар соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни амалга оширади;
телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш режасини ва тизимини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, рақамлаш ресурсларини ҳисобга олиш, туркумлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни амалга оширади;
почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва воситалари фаолият кўрсатишининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид талабларни белгилайди ҳамда операторлар ва провайдерларнинг ушбу масала бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг техникавий кучларидан фойдаланган ҳолда мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизликни таъминлаш, табиий офатлар оқибатларини тугатиш комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги универсал хизматлар рўйхатини ҳамда уларнинг сифатига қўйиладиган талабларни қонунчиликда белгиланган тартибда белгилайди;
фойдаланувчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда почта ва телекоммуникациялар хизматларининг айрим, шу жумладан универсал турларига, шунингдек телекоммуникацияларни тармоқлараро улашга тарифларни қонунчиликда белгиланган тартибда бошқариб боради;
почта ва телекоммуникациялар хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
фойдаланувчилар ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқади;
операторлар ва провайдерлар фаолияти учун тенг шароитлар яратишга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда почта ва телекоммуникациялар соҳасида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, ноҳалол рақобатчилик ҳолларини бартараф этиш ва монополистик фаолиятни чеклаш бўйича қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни кўради;
давлат бошқаруви органлари, операторлар ва провайдерларнинг почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва хизматларини ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
технологиялар, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги халқаро фаолиятда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли алоқа маъмурияти сифатида иш кўради. Халқаро электр алоқаси иттифоқи, Жаҳон почта иттифоқи ҳамда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларнинг конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади;
почта ва телекоммуникациялар тизимлари соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, хорижий инвестицияларни почта ва телекоммуникациялар воситалари ва тармоқларини ривожлантиришга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматларни, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга жалб этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
молия ташкилотлари, хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг почта ва телекоммуникациялар учун ажратиладиган грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди ва уларни тақсимлайди;
инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришга жалб этиш бўйича тендерлар, танловлар ва савдоларни ташкил қилишда қатнашади;
ўз тасарруфидаги давлат ташкилотлари, корхоналар ва муассасалар ишига бевосита раҳбарлик қилади, улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, раҳбарларни белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, уларни рағбатлантириш ёки жазолаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, почта ва телекоммуникациялар соҳаси тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва киритади;
Агентлик тизимининг сафарбарлик режасини, давлат моддий маблағлар заҳирасидаги жамғармалар тузилмаси, таркиби, нормалари ва режасини ишлаб чиқади, ҳарбий қисм куч ва воситалари билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини алоқа билан таъминлаш учун авария-тиклаш ишларини бажаришни, Агентлик тизимининг алоҳида муҳим объектларини қўриқлашни ташкил қилади;
бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув юртлари, махсус корхоналар, ҳарбий бўлинмалар эҳтиёжини умумлаштиради ва уларни бюджетдан маблағ билан таъминлашни ташкил қилади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасида статистик ҳисоботни такомиллаштириш ишларини ташкил қилади, йиғма статистик ҳисоботни амалга оширади, асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилади;
почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ўқув юртларининг юқори иқтидорли талабалари учун Агентлик стипендияларини белгилайди.
Агентлик қонунчиликда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
IV. Агентликнинг ҳуқуқлари
7. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар тизимлари ҳада иншоотларини лойиҳалаш ва қуришни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқариш;
телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларига лицензиялар бериш, берилган лицензиялар шартларининг бажарилишини тасарруфидаги органлар орқали назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикасида алоқанинг техник воситаларини қўллашга белгиланган тартибда сертификатлар ва радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатномалар бериш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ҳал қилиш, тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;
фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқини, эпидемиялар ва шу кабиларда) почта ва телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан устувор равишда фойдаланиш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш;
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар белгиланган стандартларга ва техник нормаларга мувофиқ бўлмаганда, фуқаролар хавфсизлигини, атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминламаганда, шунингдек бошқа алоҳида ҳолатларда уларни ишлатишни белгиланган тартибда тақиқлаш;
ўз ваколати доирасида зиммасига юкланган вазифалардан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқлар.
Агентлик почта тўлови давлат белгиларини муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш борасида мутлақ ҳуқуққа эгадир.
V. Агентликнинг ташкилий тузилмаси
8. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш соҳасидаги устувор ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни ҳамда илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш учун телекоммуникациялар тизимлари корхоналари маблағларининг бир қисмини, шунингдек бошқа молиявий маблағларни жамлаш бўйича — Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Почта ва телекоммуникациялар тизимларининг муаммоли тадқиқотлар, маркетинг ва мониторинг, техник воситаларни сертификациялаш бўйича — Ахборот тизимларининг илмий-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази;
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш бўйича — Давлат алоқа инспекцияси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида частоталарни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш бўйича — Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссияси;
Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун мутахассислар тайёрлаш бўйича — Тошкент алоқа электртехника институти, Тошкент алоқа коллежи;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари хат-хабарларини ва дипломатик хат-хабарларни қабул қилиш, етказиб бериш бўйича — Давлат чопарлик хизмати;
Республика муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг махсус хат-хабарларини ва жўнатмаларини қабул қилиш, етказиб бериш бўйича — Республика махсус алоқа узели;
телекоммуникациялар тармоқларининг самарали фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжларни энг тўлиқ қондириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб тармоқлардан устувор фойдаланиш учун турли операторлар тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш бўйича — Шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни бошқариш маркази;
давлат ва жамоатчилик органлари, фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун Маълумотларни узатиш миллий тармоғи фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни таъминлаш, техника воситаларини жорий этиш, республика ягона ахборот маконининг коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахборот маконига қўшилиши имкониятларини кенгайтириш бўйича — «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонаси;
телерадиодастурларни Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудуди бўйлаб тарқатиш ва трансляция қилиш бўйича — Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси;
ташкилотлар, муассасалар, компаниялар, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро почта ва телекоммуникациялар тармоқларининг, умумий фойдаланишдаги электр ва почта алоқаси хизмати кўрсатадиган радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение тармоқларининг корхоналари, ҳарбий бўлинма.
VI. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
9. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
10. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошқаради.
11. Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
12. Бош директор лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, биринчи ўринбосар ва ўринбосарлар-тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
13. Агентликнинг Бош директори айни вақтда Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссияси раиси ҳисобланади.
14. Бош директор:
Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ўринбосарларнинг, тасарруфидаги ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди;
почта ва телекоммуникациялар хизматларини айирбошлашни ташкил этишда хорижий давлатларнинг бунга вакил қилинган мансабдор шахслари билан битимлар ва шартномаларни Ҳукумат номидан имзолашга белгиланган тартибда вакил қилинган;
Агентлик аппарати иш ҳақи фондини, штатлар жадвалини, аппаратни маблағ билан таъминлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди, рағбатлантириш ҳамда иш ҳақи тўлаш миқдори ва тизимини белгилайди;
ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
тасдиқланган номенклатурага мувофиқ Агентлик аппарати ходимларини, тасарруфидаги давлат ташкилотлари, корхоналари, муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
15. Агентликда таркибига бош директор (ҳайъат раиси), лавозими бўйича бош директор ўринбосарлари, шунингдек Агентлик тизимининг бошқа раҳбар ходимлари кирувчи 11 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат ўз мажлисларида алоқа тармоғини ривожлантириш, фан-техника ютуқларидан кенг кўламда фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича асосий масалаларни ҳамда фаолиятнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Агентлик буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бош директор ва ҳайъат ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчилик тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилган ҳолда, ўз қарорини ҳаётга татбиқ этаверади, ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
16. Агентлик аппаратини маблағ билан таъминлаш Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
17. Агентликни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
2-ИЛОВА
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Алоқа тўғрисида», «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш тартибини, лицензия талаблари ва шартларини белгилаб беради.
2. Телекоммуникациялар соҳасида юридик ва жисмоний шахслар фаолияти турларини лицензиялашни Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда «лицензияловчи орган» деб юритилади) амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Телекоммуникациялар қуйидаги турларининг, яъни:
маҳаллий тармоқлар;
шаҳарлараро тармоқлар;
халқаро тармоқлар;
кўчма радиотелефон алоқа тармоқлари;
шахсий радиочақирув тармоқлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар узатиш тармоқлари;
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиши лицензияланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)нинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириши тақиқланади, бундан қуйидагилар мустасно:
қуввати 0,1 Ваттгача бўлган узатгичлар билан кабель тармоғи орқали телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) — телерадиодастурларни ретрансляция қилиш хизматлари кўрсатиш;
маълумотларни узатиш тармоқлари провайдери хизматлари кўрсатиш, шу жумладан ўз тармоғини ташкил этиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш операторлари тармоғи орқали «Интернет» маълумотларини узатиш хизматлари кўрсатиш;
200 тагача рақамга эга бўлган телекоммуникациялар тармоғи хизматларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агар:
телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти ёки саноат корхонаси биноси ва ҳудуди билан чекланган ёхуд абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса;
юридик ёки жисмоний шахс маҳаллий, шаҳарлараро алоқа хизматлари кўрсатса, шунингдек дўкончалар, лавкалар, дўконлар, барлар, ресторанлар, дорихоналар, ўйин комплекслари, санаторийларда, автомобиль бош йўллари бўйида маҳаллий тармоқлар операторлари томонидан ажратилган телефон рақамларидан халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса (алоқанинг таксофон хизматлари) ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса);
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса, лицензия олиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий тармоқлар операторлари томонидан ажратилган телефон рақамларидан телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, телекоммуникациялар операторлари билан тузилган шартномалар асосида амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Лицензиялар
6. Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензиялар намунавий (оддий) ёки якка тартибдаги лицензиялар бўлиши мумкин.
Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига телекоммуникациялар соҳасида ягона шартлар ва талаблар асосида фаолиятни амалга оширишга чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар аниқ шароитларга қараб миқдори, муддати, амал қилиш ҳудуди, фаолият объектига кўра чекланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Якка тартибдаги лицензиялар маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, шахсий радиочақирув, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатишга якка тартибдаги лицензия биринчи марта фақат битта даъвогарга берилади, унинг амал қилиш муддати тамом бўлгач фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишга якка тартибдаги лицензиялар бошқа даъвогарларга ҳам берилиши мумкин.
Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг айрим турларига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилиши мумкин. Танловлар (тендерлар) ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Танловлар (тендерлар) ўтказиш шартлари, тендер таклифларини кўриб чиқиш муддатлари, малака талаблари, лицензия талаблари лойиҳалари ва лицензия бериш учун даъвогарларни танлаш шартлари, мезонлари матбуотда эълон қилинади.
8. Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.
9. Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият, агар лицензия талаблари ва шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин.
11. Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро тармоқлар, кўчма радиотелефон алоқа, шахсий радиочақирув тармоқлар лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва коммуникациялар хизматлари кўрсатишга лицензиялар 15 йилгача бўлган муддатга, бироқ камида 5 йил муддатга берилади. Бунда халқаро тармоқларини лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатишга мазкур Низомга мувофиқ биринчи марта берилган якка тартибдаги лицензиянинг амал қилиш муддати 5 йилдан ортиқ бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Маълумотларни узатиш тармоқлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва улар хизматларини кўрсатишга ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция ва ретрансляция қилиш)га лицензия 5 йил муддатга берилади.
13. Лицензия даъвогарининг аризасига кўра лицензия 5 йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Лицензиялар бериш
14. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида белгиланган шакл бўйича ариза, унда:
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами (1-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари (2-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) юридик шахс учун юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси, таъсис ҳужжатлари (муассис (муассислар)нинг устави (уставлари)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, муассис ёки муассислар томонидан тасдиқланган устав (низом), таъсис шартномаси нусхаси;
жисмоний шахс учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) юридик шахс телевидение, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланишга ва хизматлар кўрсатишга лицензия олиш учун Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);
ж) лицензия даъвогари томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишнинг техник-иқтисодий асосланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси;
Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органларнинг берилган частоталардан фойдаланиш имконияти, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (теле-радиоэшиттиришларни тарқатиш тўғрисидаги хулосаси (трансляция қилиш)га ва радио-телефон алоқаси хизматлари кўрсатишга лицензиялар олишда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Тасдиқлаш шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиш тарзида бўлиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан учинчи мамлакатларга хорижий теле ва радио станцияларнинг дастурларини ретрансляция қилиш учун лицензия бериш тўғрисида ариза берилганда халқаро битимларнинг тегишли шартларига мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилади.
16. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Лицензия олиш учун лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхалари ҳужжатлар кўрсатиб ўтилган орган томонидан қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда даъвогарга юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
19. Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
20. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни лицензияловчи орган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечикмай қабул қилади.
Лицензияловчи орган зарурият бўлганда тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни ўз маблағлари ҳисобига шартнома асосида жалб этишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиялар даъвогар томонидан давлат божи тўлангандан ва лицензия битими имзолангандан кейин берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
24. Лицензия лицензиатларни телекоммуникациялар воситалари лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва улардан фойдаланиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича амалдаги қоидаларда назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар олиш мажбуриятидан озод этмайди.
25. Лицензия бериш ёки лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилиши рад этилишининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
26. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан эътиборан ўн кундан ошмаган муддат ичида лицензияловчи орган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Лицензия даъвогарларининг аризаларини қайта кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгач, берилган ариза – янгидан берилган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
28. Лицензиялар тегишли бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензияларнинг бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши лозим (3-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Амал қилиш муддати тамом бўлмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига даъвогарнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Бунда лицензиат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек лицензияловчи органга ушбу эълонни тақдим этиши шарт.
Лицензия дубликати берилганлиги учун лицензия бериш тўғрисида лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
30. Лицензиялар, лицензия битимлари Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг бош директори томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Лицензия талаблари ва шартлари
31. Фаолиятнинг тегишли турларига лицензия талаблари ва шартларида уларнинг хусусиятига боғлиқ равишда якка тартибдаги ва намунавий лицензиялар учун умумий бўлган қуйидаги асосий маълумотлар, тавсифлар, талаблар ва шартлар бўлиши керак:
лицензия доирасида амалга оширишга рухсат бериладиган телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турлари;
лицензиат томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишга рухсат этиладиган ҳудуд чегараси;
асосий асбоб-ускуна ва иншоотларнинг техник тавсифлари;
радиочастоталарнинг ажратилган номиналлари ёки полосалари (телевизион каналларнинг номерлари, кўчма радио алоқа ва симсиз фойдаланиш стандартларининг номи ва бошқалар);
тармоқларни ривожлантиришни ташкил этиш режаси ва прогнози;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификациялашни таъминлаш;
кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя қилиш;
тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек улар ўртасида ўзаро-ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби;
техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларнинг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифлари;
давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талаблар;
берилган номиналлар ёки радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш тартиби;
хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга етказиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали етказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш;
фавқулодда ҳолатларда, шунингдек оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш;
умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда лицензиатнинг иштирок этиши;
атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши хавфсизлик ва саноат санитарияси;
телекоммуникациялар тармоқлари, иншоотлари ва объектларини лойиҳалаш ва қуриш;
фаолиятни бошлаш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддати;
оператив-техник бошқарув тизими билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш;
телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча равишда қуйидаги мажбурий талаблар ва шартлар бўлиши керак:
лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда кўрсатиладиган хизматларнинг номи;
белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш;
умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар).
Лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг лицензияланаётган турининг хусусиятига қараб бошқа маълумот, талаб ва шартларни ўз ичига олади.
V. Лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштириш
32. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин.
33. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин берилиши лозим.
34. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ва лицензиат йиғимлар ва давлат божларининг белгиланган миқдорида тегишлича ҳақ тўлайди.
35. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш илгари берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан амалга оширилади. Бунда лицензия шартномасининг амал қилиш муддати ўз-ўзидан худди шу муддатга узайтирилган ҳисобланади.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятга берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга олиб келмайди.
36. Лицензиат – юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки турар жойи ўзгарган ҳолларда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас, лицензияни қайта расмийлаштириш муддати учун ушбу фаолият турини амалга оширишга лицензияловчи органнинг рухсатномаси бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани олган кундан бошлаб беш кун ичида амалга оширилади.
40. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
VI. Давлат божини тўлаш
41. Лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилади.
Телекоммуникациялар соҳасидаги давлат божи лицензияни олиш билан бир вақтда тўланади, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни берганлик учун давлат божи лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади ва улар қуйидагича тақсимланади:
50 фоизи – Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади ва улардан қишлоқ жойларда телекоммуникацияларни ривожлантириш ва универсал хизматлар кўрсатишда кўрилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20 фоизи – телекоммуникациялар соҳасидаги назорат органини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
30 фоизи – давлат бюджетига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
43. Лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ почта ва телекоммуникацияларнинг хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси (кейинги ўринларда — назорат қилувчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Назорат қилувчи орган ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
лицензиатлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширувлар ўтказиш;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан гувоҳлик берувчи фактлар мавжуд бўлган ҳолларда, лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширувлар ўтказиш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифни лицензияловчи органнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш.
Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишларига йўл қўйилганлигини аниқлашган тақдирда ўз ваколатлари доирасида лицензия берган лицензияловчи органга аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабар қиладилар.
VIII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
45. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туриши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда, шу жумладан, телекўрсатув, радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатидан ўтган муддат тугаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат қилувчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи ёзма кўрсатмалари лицензиат томонидан бажарилмаганда;
лицензия белгиланган муддатда қайта расмийлаштирилмаганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Лицензияни тўхтатиб туриш учун асослар аниқланганда лицензияловчи ёки назорат қилувчи орган қоидабузилишларини бартараф этиш учун лицензиатга ёзма кўрсатма беради. Агар лицензиат ёзма кўрсатма олгандан сўнг белгиланган муддат мобайнида қоидабузилишларни бартараф этмаса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб уч кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Лицензияловчи органинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш
49. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган вақтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган вақтдан бошлаб, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилганда;
якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи ёки назорат қилувчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга зидлиги аниқланганда;
лицензия эгасининг лицензияланган фаолиятда ҳалол рақобатда бўлмаганлиги аниқланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига кўра ҳам тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
X. Лицензияни бекор қилиш
52. Лицензия қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан бекор қилиниши мумкин:
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳолатда;
лицензиатнинг аризаси бўйича;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Лицензия суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.
Лицензиянинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор лицензияловчи томонидан лицензиатга ёзма шаклда қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай, асосланган далиллар билан етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лизенцияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Лицензияловчи органнинг бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
XI. Лицензиялар реестрини юритиш
54. Лицензияловчи орган фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензиялар реестрини юритади.
55. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
лицензиат – юридик шахснинг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили); лицензиат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
телефон (факс) рақами;
банкдаги ҳисоб рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва саналари;
лицензияларни бекор қилиш асослари ва саналари.
56. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган ахборот манфаатдор шахслар танишиши учун очиқдир ва ёзма сўров бўйича реестрдан кўчирма тариқасида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
57. Битта лицензиатга нисбатан реестрдан ахборот берилганлиги учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ахборот бепул берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Реестрдан ахборот берилганлиги учун тўлов суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Реестрдан ахборот бериш муддати тегишли ариза берилган санадан уч кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас (унинг берилганлиги учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тақдим этилиши шарти билан).
Кейинги таҳрирга қаранг.
XII. Лицензияловчи ва назорат қилувчи органнинг қарорлари устидан шикоят қилиш
60. Лицензияловчи органнинг қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Назорат қилувчи органнинг қарори устидан лицензияловчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА

‎‎‎‎Ўзбекистон почта ва ‎
телекоммуникациялар агентлиги

‎‎____________________________________________________________ ни амалга ошириш
‎ (фаолият тури ёки фаолият қисмининг номи)


‎‎‎ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун
‎ Ариза ‎

‎‎1. Аризачи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли
‎‎___________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________
‎‎
‎‎2. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш муддати‎
‎‎___________________________________________________________________
‎‎3. Банкнинг номи ______________________________________________________________
‎‎Банк ҳисоб рақами _____________________________________________________________
‎‎ФА (филиаллараро айланмалар)
‎‎4. Почта манзили ‎
‎‎5. Телефон ________________________________, факс______________________________
‎‎6. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:‎
6.1. ‎
6.2. ‎



‎М.Ў.‎
‎‎


‎Раҳбар
‎_____________________________
‎‎(Ф.И.О.)
‎_____________________________
‎(сана)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА

‎‎‎‎Ўзбекистон почта ва ‎
телекоммуникациялар агентлиги

‎‎____________________________________________________________ ни амалга ошириш
‎ (фаолият тури ёки фаолият қисмининг номи)


‎‎‎ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун
‎ Ариза ‎

‎‎1. Аризачи — жисмоний шахснинг Ф.И.О.__________________________________________

‎‎‎‎___________________________________________________________________
‎‎
‎‎2. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш муддати‎
‎‎___________________________________________________________________
‎‎3. Паспорт № ___________________________________________(ким томонидан ва қачон
‎берилган) ______‎
______________________________________________________________
4. Манзил ____________________________________________________________________
‎‎5. Телефон ________________________________, факс______________________________
‎‎6. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:‎
6.1. ‎
6.2. ‎
‎‎


‎_____________________________
‎(Ф. И. О.) ‎
‎_____________________________
‎(сана)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

‎O'ZBEKISTON POCHTA VA TELEKOMMUNIKASIYALAR AGENTLIGI ‎

LITSENZIYA
‎ЛИЦЕНЗИЯ

‎РТ №

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ‎
‎‎
‎УЗБЕКСКОЕ АГЕНТСТВО ПОЧТЫ И ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЙ

‎‎Litsenziya turi ________________________________________________
Вид лицензии ‎
‎‎Berilgan sana ‎‎ ________________________________________________________________‎
Дата выдачи ‎
‎‎Litsenziyaning amal qilish muddati: ___________________ dan ____________________gacha
‎‎Срок действия лицензии ________________с ___________ по ________________________‎‎
‎‎Litsenziyatning nomi ___________________________________________________________
Наименование Лицензиата ‎‎


‎‎‎USHBU LITSENZIYA BILAN FAOLIAT KORSATISHGA RUXSAT ETILADI:

‎‎ НАСТОЯЩЕЙ ЛИЦЕНЗИЕЙ РАЗРЕШЕНО ОСУЩЕСТВЛЯТЬ
‎ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ: ‎‎

__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________‎‎‎


‎‎‎ILOVA QILINGAN LITSENZIYA TALABLARI VA SHARTLARIGA MUVOFIQ

‎В СООТВЕТСТВИИ С ПРИЛАГАЕМЫМИ ЛИЦЕНЗИОННЫМИ
‎ ТРЕБОВАНИЯМИ И УСЛОВИЯМИ
‎‎

M. O'.‎ Rahbarning imzosi: ‎
М. П. ‎ Подпись руководителя‎
‎‎Litsenziyaning amal qilish muddati: ________________ dan ________________gacha uzaytirildi
‎Срок действия лицензии продлен: с _______________ по ____________________________

‎M. O'.‎‎

‎Rahbarning imzosi: ‎‎
М. П. ‎‎ Подпись руководителя‎‎
‎‎Litsenziyaning amal qilish muddati: __________________ dan ______________gacha uzaytirildi
‎ Срок действия лицензии продлен: с ________________ по ___________________________
‎M. O'.‎‎‎ ‎Rahbarning imzosi: ‎‎‎
М. П. ‎‎ Подпись руководителя‎‎ ‎‎


‎‎‎(Ilova qilingan litsensya talablari va shartlari mazkur litsenzyaning ajralmas qismidir)

‎ (Прилагаемые лицензионные требования и условия являются неотъемлемой частью настоящей лицензии) ‎‎

‎__________________‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига илова эслатмаси биринчи хат бошининг почта ва телекоммуникацияларга оид қисми (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 8-сон, 30-модда; 1998й., 7-сон, 26-модда):
тўртинчи хат бошидаги «магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш» сўзлари «телекоммуникациялар соҳасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хат бошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимига кирмайдиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
охирги хат бошидаги «почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан» сўзлари «почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатаётган жисмоний, шунингдек юридик шахслардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:
«операторлар ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган телекоммуникациялар универсал хизматларини ривожлантиришни маблағ билан таъминлаш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 7-бандининг учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 7-сон, 26-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2001 йил 1 январдан бошлаб телерадиодастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш учун лицензиялар беш йил муддатга берилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорларининг
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низомнинг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 4-сон, 23-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 8-сон, 30-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 19 августдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 8-сон, 30-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига илова II бўлимининг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда; 2002 й., 17-18-сон, 139-модда; 2003 й., 17-18-сон, 158-модда; 2004 й., 19-сон, 220-модда; 2005 й., 27-сон, 190-модда, 32-33-сон, 255-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2009 й., 18-сон, 223-модда; 2011 й., 49-сон, 501-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда, 52-сон, 587-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)