Ҳужжат 24.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажриба асосида замонавий ва инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш, ўқув режалар ва фан дастурларини такомиллаштириш

1.

Университет бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни замонавий талаблар даражасида тайёрлаш ва илмий-тадқиқотлар ўтказишда жаҳондаги нуфузли университетлар ва илмий марказлар билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ва истиқболли шартномаларни тузиш.

1. Жаҳоннинг етакчи илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан стажировка ва ҳамкорликда таълим дастурлари бўйича шартномалар имзолаш.

3. Жаҳондаги етакчи, нуфузли (Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Германия, Франция, Бельгия, Сингапур каби) давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилиш.

2018 йил
30 декабрь


режа асосида




режа асосида

Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари доирасида, университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондлар грантлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети,

Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Университетнинг бакалавриат битирувчиларини хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитишни ва магистрантларнинг стажировкасини ҳамкор хорижий илмий-ўқув марказларида ташкил қилиш.

1. Хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан магистрлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш.

2. Белгиланган тартибда ёш ўқитувчиларнинг хорижий таълим муассасаларида стажировкасини ва малака оширишини ташкил қилиш бўйича академик мобил (academic mobility programs) дастурларни ишлаб чиқиш.

3. Хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан талабалар алмашиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

2018/2019 ўқув йили давомида


2018/2019 ўқув йили давомида




2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, доимий

Халқаро грантлар, халқаро ташкилотлар маблағлари, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
ва ватандошлар билан мулоқот маркази маблағлари

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
ва ватандошлар билан мулоқот маркази, Самарқанд давлат университети

3.

Давлат таълим стандартлари ва кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда, Университет таълим йўналишлари, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш.

1. Хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқув юкламалари ҳажмини, жумладан, ўқув режаларининг фан блоклари ва соатлари тақсимотини оптималлаштириш.

2. Ўқув режаларидаги гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар дастурларини таҳлил қилиш, мавзулар такрорланишининг олдини олиш, умумкасбий ва ихтисослик фанларига ажратилган соатлар ҳажмини ошириш.

3. Ўқув режалари ва фан дастурлари мазмуни доимий янгилаб борилишини таъминлаш.

2018 йил
25 август




2018 йил
25 август




доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

4.

Университетда талабалар билимини холисона баҳолаш ҳамда назорат қилишнинг шаффоф ва адолатли тизимини ишлаб чиқиш, таълим жараёнига татбиқ этиш.

1. Талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

2. Талабалар билимини баҳолаш мониторингини олиб бориш, унинг натижаларини умумлаштириш ва тегишли хулосалар асосида бу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб


2019/2020 ўқув йили якунига қадар

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

5.

Университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва татбиқ этиш, ўқитишнинг модулли тизимини жорий қилиш.

1. Масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш учун энг оптимал платформани танлаш.

2. Фанларда ўқув-услубий мажмуаларнинг янгиланиши ва уларнинг «Moodle» тизимига тўлиқ киритилишини таъминлаш.

3. Университетнинг нуфузли олим
ва академикларининг мутахассислик фанлари бўйича маъруза машғулотларининг электрон (видео) нусхалари жойлаштирилган таълим порталини яратиш.

2019 йил
20 июнь


2019/2020 ўқув йилидан бошлаб


2018 йил
20 декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Самарқанд давлат университети

6.

Университетнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорлигини тизимли равишда мустаҳкамлаш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти сифатини ошириш.

1. Талабалар амалиётини самарали ташкил қилиш учун амалиёт базаларини танлаш.

2. Амалиёт базаларига эга бўлган таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

2018 йил
август

2018 йил
август

-

Самарқанд давлат университети

7.

Университетни замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш.

Ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш.

2019 — 2021 йиллар давомида

Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари доирасида университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондлар грантлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Самарқанд давлат университети

8.

Университет профессор-ўқитувчилари ва олимлари томонидан тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалар ҳамда бошқа ўқув-услубий адабиётларни Университет кенгашининг қарорига асосан нашрга тавсия этиш ва нашр қилиш.

1. Ўқув режаларидаги ҳар бир фанни ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш.

2. Муаллифларга дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш учун шароит яратиш, ижодий таътиллар бериш, уларни моддий рағбатлантириш.

3. Етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда олимлари билан ҳамкорликда инглиз ва ўзбек тилларида дарсликлар, ўқув қўлланмаларини яратиш.

4. Университетда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш тартибини олий таълим муассасаси кенгашида тасдиқлаш. Бунда, адабиётларнинг холис экспертизаси, тақризи механизмларини, нашр этилган адабиёт мазмуни ва сифатига ўқув ишлари бўйича проректор масъуллиги ва кафедра мудирлари жавобгарлигини белгилаш.

2018 йил
август


доимий




доимий





2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, доимий

Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари доирасида, университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондларнинг грантлари

Самарқанд давлат университети

9.

Мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Университетда замонавий мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш.

1. Бакалаврлар тайёрлаш бўйича янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш учун таклифлар тайёрлаш.

2. Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қабул квоталарига таклифлар тайёрлаш.

2018 йил
декабрь



2018 йил
декабрь

-

Иқтисодиёт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

II. Профессор-ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва фаоллиги ҳамда илмий салоҳиятини ошириш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкаси ва малака оширишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш

10.

Хорижий олий таълим муассасалари базасида университет профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш
ва қайта тайёрлаш курсларида иштирок этишини таъминлаш, иқтидорли ёш олимларнинг магистратура ва докторантура босқичларида таълим олишларини ташкил этиш.

1. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш режасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, унинг бажарилишини таъминлаш.

2. Профессор-ўқитувчиларга ахборот технологиялари, чет тилини ўрганишлари бўйича хорижий олий ва илмий таълим муассасаларида малака ошириш курсларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва натижалари мониторингини олиб бориш.

2018 йил
август


2018/2019 ўқув йили давомида

Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари, халқаро фондларнинг грантлари, ҳомийлар маблағлари

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш
ва ватандошлар билан мулоқот маркази,

Самарқанд давлат университети

11.

Илм-фан ва таълимнинг ривожланиш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда, Университетда юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш ва амалга ошириш.

1. Университет ва минтақа миқёсида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2. Илмий салоҳиятли ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни келажакда қоплаш учун таянч докторантура ҳамда докторантурага мақсадли тайёрлаш.

2018 йил
сентябрь



2019 — 2021 йилларда

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Самарқанд давлат университети

12.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида Университет илмий-тадқиқот ишлари натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига олиб киришни кенг оммага тарғиб қилиш.

1. Илмий соҳадаги ютуқлар, ишланмалар, амалиётга самарали татбиқ этилаётган ишланмалар ҳақида мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ташкил этиш.

2. «Университет ахборотномаси» журнали тиражини ошириб, баъзи сонларининг инглиз тилида ҳам нашр қилинишини ташкил этиш.

2018/2019 ўқув йили давомида




доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Иқтисодиёт вазирлиги,

Самарқанд давлат университети

13.

Ёшлар орасида илмни оммалаштириш, уларнинг илмий-ижодий фаоллигини рағбатлантириш ва илмий ишланмаларини амалиётга татбиқ этишларига кенг имкониятлар яратиш.

«Ёш олимлар» танловини ташкил этиш, танлов ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали уларнинг илмий-ижодий ишларини оммалаштириш.

2019 йил
25 мартдан бошлаб,
доимий

-

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

14.

Фанлар академияси академиклари илмий салоҳиятидан фойдаланиш ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида ривожланаётган соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш орқали университетда профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини 44,0 % дан 75,0 % га ошириш.

Илмий даражали мутахассислар сонини 2017 — 2020 йилларда 100 нафарга, 2021 — 2025 йилларда 120 нафарга, 2026 — 2030 йилларда 120 нафарга ошириш орқали илмий салоҳиятни режадаги кўрсаткичга етказиш учун талабгорларга етарлича шароитлар яратиш, илмий ходимлар ва уларнинг илмий раҳбарларини рағбатлантириб бориш.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб,
доимий

-

Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Самарқанд давлат университети

III. Иқтидорли ёшларнинг янги авлодини шакллантириш, маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш

15.

Университет ҳудудида физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган махсус мактаб фаолиятини ташкил этиш.

Университет ҳудудида физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган махсус мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил
октябрь

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Самарқанд давлат университети

16.

Буюк алломаларимизнинг илмий мероси ва «Ислом маданияти» анъаналаридан келиб чиққан ҳолда университет илмий-амалий лаборатория музейини ташкил этиш.

Ўзбекистон жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Самарқандда яшаб ижод қилган буюк алломалар, жумладан, Мирзо Улуғбек академияси илмий мероси асосида Музейни яратиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Музейни қадимги таълим тарихига оид манбалар, экспонатлар билан бойитиш, уни энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида намойиш этиш.

2018 йил
декабрь



2019 йил
май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Самарқанд давлат университети

17.

Университет ахборот-ресурс марказини ва қўлёзмалар фондини буюк алломалар, мутафаккирлар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва хорижий давлатларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар асосида бойитиш.

1. Университет ахборот-ресурс маркази ва қўлёзмалар фондини юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, моддий ва номоддий мерос намуналарининг нусхаларини йиғиш ва тўлдириш чораларини кўриш.

2. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз — алломаларнинг меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб этиш.

2018 — 2021 йиллар давомида






доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

IV. Университетда ўқув ва илмий-лаборатория бинолари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш орқали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

18.

Конфуций ҳайкали ўрнатиладиган университет ҳудудида жойлашган 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ва унга туташ ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштириш ҳамда бинонинг ҳар бир қаватини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаш.

1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси асосида университетнинг 9 қаватли бино ва унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштиришнинг манзилли дастурга киритилишини таъминлаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Конфуций ҳайкали ўрнатиладиган университет ҳудудида жойлашган 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ва унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштириш.

3. Бинонинг ҳар бир қаватини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштириш.

2018 йил
сентябрь









2018/2019 ўқув йили давомида





2018/2019 ўқув йили давомида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Самарқанд давлат университети

19.

Университет бош биноси жойлашган ҳудудда Самарқанднинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, тарихи, маданияти, Марказий Осиёда таълим ва маърифат маркази сифатида шаклланган анъаналари акс эттирилган архитектура ансамблини барпо этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Университетда амалга ошириладиган қурилиш-тиклаш ишларининг бош режасини, бош биноси майдони ва бино архитектураси кўриниши лойиҳаси ҳамда эскизини ишлаб чиқиш.

2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш
ва Ўзбекистон республикасининг ривожланиш давлат дастурига киритилишини таъминлаш.

2018 йил
сентябрь




2018 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Самарқанд давлат университети

20.

Хорижий мамлакатлардан келиб, университетда таълим олаётган талабалар учун алоҳида талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш.

1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси асосида хорижий талабалар турар жойи қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қуриш.

2. Талабалар турар жойини жиҳозлаш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар



2019 йил
июнь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Самарқанд давлат университети

21.

Университет обсерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш, кузатув натижаларини қайта ишлашни
ва моделлаштиришни йўлга қўйиш орқали астрономия соҳасида малакали мутахассислар, олий малакали кадрлар тайёрлашни янги сифат даражасига кўтариш.

1. Университет обсерваториясини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Университет обсерваториясидаги кўзгусининг диаметри 0,48 метр бўлган оптик телескопни такомиллаштириш (кузатув натижаларини қайта ишлаш
ва математик моделлаштириш бўйича замонавий асбоблар билан таъминлаш).

2018 йил
сентябрь


2019 йил
май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондлар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Самарқанд давлат университети

22.

Физика факультетининг «Ядро физикаси лабораторияси» биносини реконструкция қилиш.

Реконструкция ишлари учун техник топшириқлар ишлаб чиқиш ва мутасадди вазирликлар билан келишиш, Ўзбекистон республикасининг ривожланиш давлат дастурига киритилишини таъминлаш.

2019 йил
сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

23.

Университет «Ботаника» илмий-тажриба боғи моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Боғ ҳудудида замонавий иссиқхона барпо этиш, ноёб дарахт кўчатлари ва ўсимликлар турларини кўпайтириш ҳамда замонавий дизайн асосида ландшафтини яратиш, қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш.

2020 йил
июль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

24.

Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган «Еттиуйли сой» дала ўқув-амалиёт базасини моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш.

1. Дала ўқув амалиёти базасидаги турар жойларни тиклаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2. Дала ўқув амалиёти учун зарур ўқув аудиториялари, замонавий қурилма
ва жиҳозлар, шу жумладан автобус билан таъминлаш.

2018 йил
декабрь


2018 йил
декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети

V. Замонавий ўқув-илмий лабораторияни асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технология воситалари билан таъминлаш

25.

Университетда илм-фаннинг энг устувор йўналишларида (физика, кимё, биология, экология, биотехнология, механика) илғор технологияларга асосланган, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган олий таълим муассасалараро илмий лаборатория ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Илм-фаннинг энг устувор йўналишларида (физика, кимё, биология, экология, биотехнология, механика) илғор технологияларга асосланган, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган олий таълим муассасалараро илмий лаборатория ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда зарур асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2. Олий таълим муассасалараро илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш.

2018 йил
август









2019 йил
сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Самарқанд давлат университети

26.

Ўқув бинолари ва ахборот-ресурс марказини замонавий компьютерлар, серверлар, проекторлар ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ички компьютер тармоғини янада такомиллаштириш.

1. Университет учун зарур бўлган компьютерлар, серверлар, проекторлар бошқа техник жиҳозлар рўйхатини ҳамда техник тафсилотларини тузиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли ташкилотларга тақдим этиш ва харид қилиш.

2. Ахборот-ресурс марказини замонавий компьютерлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2018 — 2021 йиллар давомида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд давлат университети

Кейинги таҳрирга қаранг.