Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони ижросини таъминлаш, юртимизда Қуръон илми, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Дин ишлари қўмитаси деб аталади) муассислигидаги етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланган Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик, халқаро муносабатлар ва эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларини жорий этиш;
виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни таъминлаш, радикаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосларига оид илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
диний-маърифий йўналишда илмий, илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, интернет тармоғида таълим ресурсларини жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;
талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;
мамлакатимизда ва хорижда диний соҳада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дин ишлари қўмитаси Академия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Академия ўз фаолиятида бевосита Дин ишлари қўмитаси олдида ҳисобдордир;
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Академиянинг ихтисослашган мактаб, академик лицей, бакалавриат ва магистратура босқичлари битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар (шаҳодатнома ёки диплом) Ўзбекистон Республикасида муайян мутахассисликлар бўйича тегишлича умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг бакалавриат ва магистратурасига қабул қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталари асосида амалга оширилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги Ф-36-сонли «2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори.
Академия магистратурасига олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган ҳамда Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.
Академия битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
5. Академия фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилиши инобатга олинсин:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Дин ишлари қўмитаси:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
а) бир ой муддатда:
Академия уставини тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Тошкент ислом университети ва Ўзбекистон ислом академияси негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилганлиги муносабати билан уларнинг профессор-ўқитувчилари ва ходимларини аттестациядан ўтказсин;
б) Тошкент ислом университетида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таълим олаётган талабалар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Академияда ташкил этилаётган таълим йўналишлари (зиёрат туризми, халқаро муносабатлар, мумтоз шарқ филологияси, ислом тарихи ва манбашунослиги)нинг тегишли равишда 2, 3 ва 4-курсларида ўқишни давом эттиришларини таъминласин.
в) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
аттестация натижалари бўйича лавозимидан озод қилинадиган ходимларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилишига кўмаклашсин;
Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар учун малака талабларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Тошкент ислом университетининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таълим олиб, уни 2017/2018 ўқув йилларида битираётган 4-курс бакалавриат босқичи ҳамда 2-курс магистратура босқичи талабаларига ўрнатилган тартибда тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича Тошкент ислом университетининг бакалаврлик ва магистрлик дипломлари берилади;
Тошкент ислом университетининг ўқишни бошқа олий таълим муассасаларида давом эттириш истагини билдирган 2 ва 3-курс талабаларининг ўқишларини кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига мувофиқ, улар таҳсил олган давлат гранти ёки тўлов-контракти асосидаги таълим шаклини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дин ишлари қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Академиянинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
9. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Академия учун қуриладиган ва унга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган биноларни реконструкция қилиш, мукаммал (капитал) таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер ёки танлов ўтказиш натижалари асосида аниқлансин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Академиянинг республиканинг бошқа ҳудудларидан келиб таълим олаётган талабаларининг турар жойга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, Академияга яқин бўлган ҳудуддан талабалар турар жойи учун мос бино ажратиш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда:
етакчи хорижий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини Академияда маъруза ўқиш, илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга жалб қилиш;
Академия профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, малака ошириш ҳамда тажриба орттириш учун юбориш чораларини кўрсин.
12. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар таълим шаклидан қатъи назар, касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинсин. Бунда касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилсин;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари Академия иқтидорли талабаларига ҳам татбиқ этилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академиянинг бакалавриат ва магистратура босқичларини битирган талабалар ўз ихтисослиги бўйича давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ишга қабул қилинишида давлат таълим муассасалари битирувчилари билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар;
(12-банднинг тўринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)
Академияга 3 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
13. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Академия фаолиятини ривожлантириш, илмий-педагогик ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан хизмат сафарларига борадиган Академия раҳбарлари ва хорижий мутахассисларга ҳамда ушбу муассаса томонидан келгусида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этадиган юқори мартабали меҳмонларга Академиянинг буюртманомаларига мувофиқ Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг VIP ва СIP заллари орқали белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Академияни сақлаш харажатларини 2018 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Академия билан биргаликда «Исломшунослик» таълим соҳаси ва унга тааллуқли йўналишларни (бакалавриат) ҳамда мутахассисликларни (магистратура) жорий этиш ва уни Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда Академияда ўқув машғулотларини ўтказиш учун салоҳиятли ва юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, Академияни ўқув режалари ва дастурлари ҳамда ўқув-методик қўлланмалар ва материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Академия фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида Академияни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет тармоғи ва бошқа техник воситалар билан белгиланган тартибда таъминлаш чораларини кўрсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 июнь,
466-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 09/18/466/1386-сон; 22.11.2019 й., 09/19/922/4050-сон; 06.06.2020 й., 09/20/358/0725-сон, 07.11.2020 й., 09/20/693/1476-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон; 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон; 06.09.2025 й., 09/25/565/0807-сон)